Вояга етмаганларнинг ота-оналарига маслаҳат бериш: - Вояга етмаганларнинг ота-оналарига маслаҳат бериш:
- ота-оналар фарзандларини жамиятда қабул қилинган меъёрларга амал қилишга ўргатишлари лозим. Сабаб - бировни нарсасини рухсатсиз олиш ёки бузиб қўйиш нотўғри ва одоб талабларига тўғри келмаслигини фарзанд томонидан билиши, унда жавобгарлик ва масъулият ҳиссини шакллантиради;
- ота-оналар фарзандларини атрофдагиларга, хусусан ака-ука, опа-сингиллари, жонзотларга бўлган шафқатсиз муносабатини олдини олишлари лозим. Сабаб – фарзанд томонидан шафқатсиз ва тажовузкор (агрессив) хулқни эгалламаслигини таъминлаш;
- ота-оналар фарзандлари кимлар билан дўст, қайси мавзуларда суҳбатлашишини билишлари лозим. Сабаб – вояга етмаганларни эҳтиёжларини ўзига хослиги шундаки, оиладан ололмайдиган маълумот, хулқ-атвор намунасининг мазмунини бошқалардан ўрганиб олишга ҳаракат қилади. Натижада, ота-оналарини ҳурмат қилмаслик, уларни талабларини бажармаслик ҳолатлари кузатиладики, бунга йўл қўймаслик мақсадга мувофиқ.
3. Психопрофилактик методлар ва уларни қўллаш тамойиллари - 3. Психопрофилактик методлар ва уларни қўллаш тамойиллари
- Вояга етмаганлар билан психологик профилактика ўтказиш учун олдин вояга етмаганларнинг меъёридан фарқли хатти-ҳаракатлар босқичларини белгилаш лозим бўлади. Булар:
- маъқулланмаган хатти-ҳаракатлар. Қўполлик, қайсарлик, жанжалкашлик, интизомни бузиш кабиларки, ота-оналар, маҳалладагилар ва педагоглар томонидан қораланади;
- жиноятга ёки жиноятдан олдинги хатти-ҳаракатлар. Криминал ва девиант хулқ кўрсаткичларини ўзида ифода этган хулқ-атвор. Онгли тарзда меъёрларни бузиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш.
- девиант хулқ-атвор. Ёлғончилик, иккиюзламачилик, манманлик, ўғрилик кабиларки, умумқабул қилинган, ижтимоий маъқулланган меъёрларга мос тушмайди;
- жиноий хатти-ҳаракатлар. Онгли тарзда хулқ атворни тартиб келтирувчи, одамлар орасидаги муносабатларни таъминловчи меъёрларни бузиш, безорилик, товламачилик, уриш кабилар;
- ноқонуний ёки жиноий хатти-ҳаракатлар. Турли кўринишдаги қонунбузарлик ва жиноятчилик.
Do'stlaringiz bilan baham: |