- Психопрофилактика турлари:
- Биринчи даражали психопрофилактика – бузғунчи (деструктив) хулқ-атворни шаклланишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий-психологик омилларни бартараф этиш/зарарлантиришни назарда тутади. Унга, вояга етмаганларни бўш вақтини тўғри тақсимлаш, улар учун маърифий тадбирларни ташкил этиш кабиларни киритиш мумкин.
- Асосий мақсад – турли кўринишга эга бўлган жиноятларга қўл урмасликни таъминлашдан иборат.
Психопрофилактика турлари: - Психопрофилактика турлари:
- Иккинчи даражали психопрофилактика – дарс қолдириш, тенгқурлари билан доимо жанжал чиқариш, оиласида муаммолари бор вояга етмаганлар билан ўтказиладиган чора-тадбирлар мажмуаси.
- Асосий мақсад – вояга етмаганлар томонидан янада жиддий жиноят содир этмасликни олдини олиш, оғир вазиятга тушганларга ўз вақтида тўғри йўл кўрсатиш, маслаҳат беришдан иборат.
Психопрофилактика турлари: - Маърузачи: фалс.ф.д., психол.ф.н., проф. Самаров Р.С. 22.04.23.
- Психопрофилактика турлари:
- Учинчи даражали психопрофилактика – жазони ижро этиш муассасаларидан чиққан вояга етмаганларни қайта жиноят содир етмаслигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси. Патронаж ёрдам – уй-жой, иш билан таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш, жамиятга мослашишига кўмак бериш.
- Асосий мақсад – жазони ижро этиш муассасаларидан чиққан вояга етмаганларни соғлом ҳаётга мослашишини таъминлашдан иборат.
Психопрофилактика ўтказишда: - Психопрофилактика ўтказишда:
- вояга етмаганлар томонидан содир етилган жиноятларнинг статистик кўрсаткичлари динамикасини инобатга олиш қонуниятига;
- вояга етмаганларни аниқ муаммоси юзасидан оила, мактаб ва маҳалланинг тарбиявий вазифасини интеграциялашувини таъминлаш қонуниятига;
- профилактик чора-тадбирларни илмийлиги ва мақсадлилиги қонуниятига амал қилиш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |