5-мавзу. Психологнинг психопрофилактик иши. Режа
Download 32.02 Kb.
|
mavzu 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Психологик профилактиканинг вазифалари ва босқичлари
5-МАВЗУ. ПСИХОЛОГНИНГ ПСИХОПРОФИЛАКТИК ИШИ. Режа. 1. Психологик профилактиканинг вазифалари ва босқичлари. 2. Мактабда психологик маърузаларни ўқиш. 3. Психолог маърузачининг ўзини-ўзи бошқариш психотехникаси. 4. Маъруза ўқишда психологнинг роли. 1. Психологик профилактиканинг вазифалари ва босқичлари Психопрофилактика амалиётчи психолог фаолиятининг махсус тури бўлиб, мактабдаги барча ўқувчилар учун шарт-шароитларни яратишдан иборат. Психологик профилактиканинг вазифалари қуйидагиларни ташкил этади: 1. Шахснинг муайян шароитга мослашиши (кўникиши)га оид (адаптацион) ишларни олиб бориш: а) мактабгача ёшдаги болаларнинг боғча шароитига мослашиши (бунинг учун ижтимоий мослашиш билан боғлиқ бўлган махсус гуруҳлар тузиш, невротик ҳолатларни бартараф қилиш, тарбияси қийин болалар билан ва уларнинг ота-оналари, тарбиячилари билан алоҳида ишлашни ташкил қилиш); 6) ўрта умумтаълим ва янги типдаги (инновацион) махсус мактаблар (гимназия, лицей, коллежлар) ўқувчиларини мазкур муҳитга мослашиш хусусиятлари. 2. Болаларни биринчи босқичли таълимга қабул қилишда қатнашиш, уларни мактаб таълимига психологик тайёргарлик даражасини аниқлаш, ўқитувчилар билан ҳамкорликда ўқувчилар билан индивидуал (якка тартибда) ишлаш дастурини ишлаб чиқиш, янги типдаги мактабларга, хусусан коллеж, лицей ва гимназияларга ўқувчилар қабул қилишда фаол иштирок этиш. 3. Ўқувчиларни таълимнинг бир босқичидан иккинчисига ўтказишнинг комплекс психологикпедагогик тадқиқотида бевосита қатнашиш, шунингдек, лицей ва коллежларда бир синфдан бошқа синфга ўтказишни психологик жиҳатдан текшириш, ўқитувчилар ҳамда ота-оналар билан ҳамкорликда таълимнинг янги босқичига ўқувчининг тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда якка тартибда ишлаш дастурини яратиш, шунинг билан бирга, ота-оналарга фарзандларининг билимларидаги узилишларни камайтириш учун махсус услубий йўл-йўриқ бериш. 4. Таълим-тарбия, яшаш ва турмуш шароити билан боғлиқ невротик ҳолатлар, психологик танглик ҳамда зўриқишни олдини олиш учун болалар билан узлуксиз равишда ишлаш. Шахснинг қобилияти, майли, мойиллиги, иқтидори, психологик фазилатлари ва хусусиятлари тўлақонли даражада намоён бўлишини таъминлаш мақсадида уларнинг ақлий тараққиётини аниқлаш учун психологик консилиумлар ташкил қилиш. 5. Янги типдаги мактабларда энг қулай психологик муҳитни юзага келтириш учун махсус иш олиб бориш; педагогик жамоада муомала маданиятини такомиллаштириш, (катталар билан катталар ўртасида); ўқувчилар билан ўқитувчилар муомала жараёнини яхшилашга ёрдам бериш: шахсга оид, ихтисосликка доир муаммолар юзасидан ўқитувчиларга кенг кўламда маслаҳатлар бериш. 6.Ўқитувчилар жамоаси аъзолари ўртасидаги руҳий зўриқиш ва то-лиқишни камайтириш, йўқотиш, уларнинг олдини олиш учун зарур чора ва тадбирлар қўллаш, муаллимларнинг касбий фаолияти учун муҳим коммуникатив малакаларни таркиб топтиришга кўмаклашиш. 7. Тарбиявий иш режаси амалга оширилган ва қўллашга тайёргарлик кўрилаётган тадбирлар таъсирчанлигининг болалар, ўқувчилар, талабаларнинг ёш ва этнопсихологик хусусиятларига, уларни камолотга етказиш мақсади ва вазифаларига монандлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш. 8. Мактабнинг истиқболи билан боғлиқ бўлган, илмий жиҳатдан асосланган моделини ўқувчилар билан ҳамкорликда яратиш. Умумтаълим ва янги типдаги мактабларда таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини психологик-педагогик диагностика қилишда қатнашиш, унга ўзгартиришлар, тузатишлар киритиш, оқибат натижада ўқувчиларнинг руҳий жиҳатдан тараққий этиши муаммосини мақсадга мувофиқ ҳал қилиниши учун хизмат қилсин. 9. Ўқув мотивлари, шахснинг йўналиши, уни этномаданият билан боғлиқ, бўлган қадриятларга йўналтириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбия жараёнига тузатишлар киритиш. Шахслараро, этник гуруҳлараро, миллатлараро ҳар хил кўринишдаги зиддиятларнинг олдини олиш учун психологик тадбирларни ишлаб чиқиш (мунозара, баҳс уюштириш, халқларнинг тарихи ва маданиятини оқилона ўрганиш, бу соҳадаги ижобий тажрибаларга алоҳида эьтибор бериш) муҳим аҳамият касб этади. 10.Ўқувчилар, талабалар, ходимлар, муаллимлар ўртасида содир бўлувчи ҳар хил низоларнинг психологик илдизини ўрганиш, шахслараро муносабатларнинг асл моҳиятини намоён қилиш, уларни келтириб чиқарувчи мотивларни таҳлил қилиш, фавқулотдаги вазиятни енгиллаштириш ва уларни тамоман бартараф қилиш йўллари юзасидан маслаҳатлар бериш. 11.Ёшлар ўртасида айш-ишратга, гиёҳвандликка, енгил турмуш кечиришга, қинғир йўл билан бойишга (чайқовчилик, қизлар орасидаги енгилоёқликка) ружу қилувчи шахслар билан якка тартибда ишлашни йўлга қўйиш. Оғир касалликларга учраган ўқувчилар, ўқитувчилар, талабалар руҳиятини тетиклаштириш абадият қонуни билан уларни таништириш, пессимистик кайфиятдан воз кечиб, уларни шукурона қилиб яшашга ўргатиш юзасидан тавсиялар бериш, бевақт ҳалокатнинг олдини олиш. 12. Хулқи, хатти-ҳаракати бузилган ўрта ва олий мактаб ўқувчилари, муаллимлари, талабалари билан якка тартибда иш олиб бориш. 13. Ўзлаштирмовчи ўқувчилар ва талабалар руҳий дунёсидаги нуқсонларни аниқлаш, уларга ёрдам бериш йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ қилиш ҳамда коррекцион ишга муҳтож кишиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш. 14.Ўз-ўзини бошқариш имкониятини ўрта ва олий мактаб жамоалари аъзолари ўртасида аниқлаш(биоритмика, эмоция, мотивация, ирода, қизиқиш ва диққатни шахс томонидан идора қилиниши назарда тутилади). 15. Тарбия ва таълимнинг янги методлари самарадорлигини текшириш ва бошқалар. Психопрофилактик иш-амалиётчи психологнинг энг кам ишланган фаолият турларидан бири ҳисобланади. Психопрофилактика муаммолари кўпроқ Америка адабиётларида акс этган. Психопрофилактикада уч босқич ажратиб кўрсатилади: Биринчи босқич дастлабки профилактика деб аталади. Бу босқичда психолог соғ болалар билан ишлайди ёки мактабдаги барча ўқувчиларни қамраб олади. Кўпчилик муаллифларнинг таъкидлашича, мактаб психик соғлиқ профилактикаси учун қулай ҳисобланади. Улар мактаб психологларини дастлабки профилактикани ўтказадиган мутахассислар деб тан оладилар. Иккинчи босқич профилактика муаммолари мавжуд болаларга қаратилади. Унинг мақсади - ўқишдаги ва хулқ - атвордаги қийинчиликларни иложи борича эрта аниқлаб, уларни йўқотишдан иборатдир. Иккинчи босқичда ота-оналар ва ўқитувчиларга маслаҳатни ҳам ўз ичига олади боланинг ўқиши ўзгариши учун таълим услубини ўзгартириш. Учинчи босқич. Психолог ўқишдаги ва хулқ - атвордаги яққол кўриниб турадиган муаммолари бор болаларга ўз диққатини қаратади. Профилактиканинг дастлабки мақсади - жиддий психологик қийинчиликларни ва муаммоларни йўқотиш ва тузатишдан иборат. Психолог олдига келган бола билан алоҳида ишлайди. Мактаб психологининг асосий кучи учинчи босқичга, яъни «тарбияси қийин» болаларга қаратилади ва ўқувчиларнинг асосий қисми психолог эътиборидан четда қолиб кетади. Ҳозирги Америка психологлари мактаблардаги психологик хизматни психик соғлиқ хизмати сифатида фаолият кўрсатишнинг тарафдори бўлиб чиқмоқдалар. Шундай қилиб, психолог профилактик ишининг асосий вазифалари қуйидагилар: 1. Ҳар бир ёш босқичида инсоннинг шахс сифатида шаклланиши, ақлан баркамолликни таъминлашнинг оқилона шарт-шароитларини яратиш; 2. Шахс камолоти ва интеллектуал тараққиёти бўсағасида вужудга келиши мумкин бўлган психологик нуқсонлар ва бузилишларни ўз вақтини олдини олиш ҳисобланади. Download 32.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling