Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Э.А.Нармановга
Термиз шаҳар ДСИ “ҲИИРСМ” бўлими бошлиғи Н.Мухамадиев томонидан
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
Мен Мухамадиев Нурали Рахматович солиқ тизимида 2010 йилдан, эгаллаб турган лавозимимда 2020 йил ноябр ойидан буён ишлаб келмоқдаман.
ДСБ Шахсий хавфсизлик бўлими томонидан ўтказилган ўрганишда камчиликлар аниқланди. Хар бир маҳаллада сиғими 500 тадан юқори бўлган инкубаторларни ташкил этиш юзасидан 1 та ҳолатда инкубатор носоз ҳолатда эканлиги, хар бир маҳаллада камида 2 та фуқаро хонадони ўрнида ипотека кредити ҳисобидан тарбиркорлик қилиш ҳамда яшаш учун мўлжалланган янги хонадон қуриш юзасидан ўтказилган ўрганишда 4 та фуқаролар хизмат кўрсатиш бўйича имтиёзли кредитлар олганлик ҳолатлари аниқланди.
Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни келгуси иш фаолиятимда йўл кўймасликга ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этилишини таъминлайман.
Тушунтириш хатини ўз сўзим билан компютерда тўғри ёздим деб,
Бўлим бошлиғи Н.Р.Мухамадиев
2022 йил 10 январь
Do'stlaringiz bilan baham: |