Вилоят Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2022 йил 30. декабрдаги №5-198 “с” сонли қарорига илова


Download 100 Kb.
bet1/3
Sana12.03.2023
Hajmi100 Kb.
#1263186
  1   2   3
Bog'liq
2023 йилги Иш режаси Моно



Вилоят Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2022 йил 30-.декабрдаги
5-198 “с”- сонли қарорига илова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2023 йилдаги устувор йўналишларидан келиб чиқадиган Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгашининг устувор йўналишлари



I.Устувор йўналишлар

Ижро муддати

Масъуллар


Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши тавсиялари асосида ижтимоий -меҳнат сохасидаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишларида таклифлар билан иштирок этиш, ҳалқаро ва миллий меҳнат стандартларини тарғиб қилиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва меҳнат сохасидаги ҳуқуқларига риоя этилиши устидан касаба уюшмалари жамоатчилик назоратини ташкил этиш.

йил давомида

Вилоят Кенгаши аппарат ходимлари


Ижтимоий мулоқот ҳамда ижтимоий шериклик кўламини кенгайтириш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти Кенгаши орқали вилоят ҳокимлиги ва касаба уюшмалари ўртасида меҳнат соҳасидаги муҳим масалаларни ҳал этиш юзасидан маслахатлашувлар ўтказиш тизимини йўлга қўйиш, ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтиришда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш.

йил давомида

Вилоят Кенгаши аппарат ходимлари


Аҳолини, айниқса аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат соҳасида гендер аудитни ўтказиш амалиётини кенгайтириш.

йил давомида



Вилоят Кенгаши аппарат ходимлари




“Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили Давлат дастурининг ҳаётга кенг тарғиб қилишда касаба уюшма ташкилотларининг изчил ва тизимли фаолиятини ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

йил давомида

Вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, туман кенгашлари ва бирлашган, бошланғич қўмиталари


“Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” ғояси асосида ходимларнинг маънавиятини юксалтириш, уларни оммавий тарзда жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда фаол иштирок этиш, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш.

йил давомида

Вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, туман кенгашлари ва бирлашган, бошланғич қўмиталари.


Касаба уюшмалари фаолиятининг барча йўналишларини рақамлаштириш, замонавий электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этишни жадаллаштириш. Жамоатчилик билан алоқаларни мастаҳкамлаш, аҳоли ўртасида фаол ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш.

йил давомида



Вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, туман кенгашлари ва бирлашган, бошланғич қўмиталари


Касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари тарғиботини кучайтириш, касаба уюшмаларини мулкини кўпайтириш ва ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш соҳасидаги ишларни тизимли равишда давом эттириш, кадрлар ва фаоллар малакасини ошириш.

йил давомида



Вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, туман кенгашлари ва бирлашган, бошланғич қўмиталари




Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling