Вилоят ҳокимлиги ва қолган қисми вилоят Ёшлар иттифоқига


Download 22.69 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi22.69 Kb.
#1587527
Bog'liq
Топширилмаган 4 та


Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси балансига топширилмаган оромгоҳлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

1) Наманган вилояти, Косонсой тумани, Олмазор даҳасида жойлашган Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги “Соҳил” болалар оромгоҳининг бир қисми вилоят ҳокимлиги ва қолган қисми вилоят Ёшлар иттифоқига (кадастр бўйича) тегишли эканлиги аниқланган.


Шунга кўра, баланс сақловчи ташкилотлар оромгоҳнинг тегишли қимсини Федерацияга топшириш бўйича далолатномаларни имзолаб, Федерацияга тақдим этган. Бироқ, Федерация томонидан мазкур оромгоҳ тўлиқлигича вилоят ҳокимлиги номига кадастр қилиб олингандан сўнг, қабул қилиб олишини билдирилган ҳамда далолатномалар имзоланмаган. Бугунги кунда, вилоят ҳокимлиги томонидан кадастр ҳужжатлар қайта расмийлаштирилмоқда.
2) Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнар қишлоғида жойлашган Қашқадарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси тасарруфидаги “Шабада” болалар оромгоҳи икки қисмга бўлинган бўлиб, қарорда кичиқ (0,2 га) қисми Федерацияга берилиши белгиланган бўлиб, мазкур ер майдонининг қолган қисмида ишчи ходимлар дам олиш мажмуаси жойлашган.
Қашқадарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси қарорда белгиланган бино-иншоотларни Федерацияга топшириш бўйича далолатномани имзолаб, Федерацияга тақдим этган.
Бироқ, Федерация томонидан мазкур оромгоҳнинг барча қисми Федерацияга ўтказилиши сўралган ҳамда далолатнома бугунги кунга қадар имзоланмаган.
Бугунги кунда, Федерация ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси ўртасида объектни тўлиқлигича Федерацияга топшириш бўйича музокаралар амалга оширилмоқда.
3) Тошкент вилояти, Бустонлиқ тумани, Қоронкул қишлоғи жойлашган “Давлат геология ахборот маркази” ДУК тасарруфидаги “Геолог” болалар оромгоҳи ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг топшириш юзасидан Федерация билан келишиб олинган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 декабрдаги “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 286-сон йиғилиш баёнининг 4-бандида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига 2023 йил 25 майга қадар “Геолог” болалар оромгоҳида қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказиш ва Федерацияга мулк ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб бериш топширилган.
4) Тошкент шаҳри, Учтепа туманида жойлашган Мактабгача ва мактаб вазирлиги тасарруфидаги “Гулбаҳор” болалар оромгоҳини вазирлик тасарруфида қолдириш бўйича вазирлик томонидан 2023 йил 18 апрелдаги 77-ХДФУ-сон хат билан мурожаат қилинган.
Шунингдек, Давактив агентлиги томонидан 2023 йил 12 майдаги
03/10-2-12/1865-сон хат билан мазкур оромгоҳни Федерацияга топшириш мақсадга мувофиқлиги билдирилган.
Мазкур оромгоҳ Мактабгача ва мактаб вазирлиги билан келишилган ҳолда Федерацияга белгиланган тартибда ўтказиб берилиши билдирилади.
Download 22.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling