Vohidova dilfuzaning mamlakatshunoslik fanidan tayyorlagan taqdimoti
Download 16.04 Kb.
|
Qadimgi Misr sivilizatsiyasi Vohidova Dilfuza arab-ingliz 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Сен буюксан, Нил! Сенинг сувларинг худоларга ва одамларга ҳаёт бахш этади». Nil daryosi mamlakatdagi hayotning birlamchi sababi bo’lib, u dunyodagi eng uzun daryo hisoblanadi.
TOSHKENT DAVLAT SHARQSHUNOSLIK UNIVERSITETI SHARQ FILOLOGIYASI FAKULTETI II KURS ARAB-INGLIZ 2 GURUH TALABASI VOHIDOVA DILFUZANING MAMLAKATSHUNOSLIK FANIDAN TAYYORLAGAN TAQDIMOTI MAVZU: QADIMGI MISR SIVILIZATSIYASI Осирисга бағишланган қадимги Миср мадҳиясида Рамзес IV айнан шундай куйлайди ва айтиш мумкинки, ушбу мисралар мамлакат тарихи ва маданиятининг моҳиятини ёрқин акс эттиради. Зотан, Геродот ўта мазмундор ва таъсирли қилиб айтганидек, Миср – Нилнинг инъоми. Бу дарё Эфиопия тоғларидан тушиб, Ўрта Ер денгизига етиб келгунча юзлаб километр Африка қумликлари оралаб ўзига йўл очиб боради. Нилнинг иккала қирғоғида ҳаёт қайнайди. Одамлар Нилни илоҳийлаштирадилар, унга сиғинадилар. «Сен буюксан, Нил! Сенинг сувларинг худоларга ва одамларга ҳаёт бахш этади». Nil daryosi mamlakatdagi hayotning birlamchi sababi bo’lib, u dunyodagi eng uzun daryo hisoblanadi. Ҳар қандай мамлакатнинг тақдири маълум маънода унинг жойлашуви, рельефи ва об-ҳавоси билан боғлиқ. Қадимги Миср эса дунёдаги бошқа мамлакатлардан кўпроқ даражада шу факторларга қарам бўлган. Чунки Миср – бу Нил водийси. У икки томондан ҳам қумликлар билан сиқиб қўйилган тор ҳосилдор ердан иборат. Мисрликлар ана шу бир қулоч ерда, гуё олам яралганда худолар томонидан улар учун махсус тўшаб қўйилган сеҳрли гилам устида сиқилиб яшашади ва шу ерда абадий макон топиш учун ҳаракат қилишади. Шу бир қулоч ҳосилдор ер ҳозирги Миср ҳудудининг 3,5 % ини ташкил қилади. Қолган 96,5 % и кимсасиз саҳродан иборат. Бугун ҳам худди қадимдаги сингари Миср аҳолисининг 99,5 % и мана шу ўзлаштирилган ерда истиқомат қилади, бу ер уларни боқади. Бу ерда бир кв. км. да 1200 киши яшайди. Қадимги мисрликларда ўзлари ўзлаштириб олган шу бир қулоч ҳосилдор ердан ташқарига чиқиш учун арзигулик сабаб бўлмаган. Бу ҳосилдор ерни икки томондан ўраб турган тоғлар ўзига хос чегара бўлиб, мисрликларни ташқи душмандан ҳам ҳимоялаб турган. Миср улар учун ҳузур-ҳаловат, «ноёб, катта воҳа, ёввойи чўлдаги инсон қўли тегмаган бокира боғ» эди. Улар бу «боғ»ни эъзозлаб, «Kêmi» – (мамлакатнинг қадимги мисрча номи сўзма-сўз таржимада: ҳосилдор тупроқ рангидан – «қора» деб аталган) Қора тупроқ деб аташган. Қора тупроқ – бу кишиларнинг тинимсиз меҳнати туфайли жиловланган Нил тошқинлари катта-катта майдонларга оқизиб ҳосилдор тупроқ. Мисрликлар бу қора тупроқда йилига уч мартагача мўл ҳосил ундирганлар. Аммо бу ҳол сув етиб борган водийгагина тегишли; ундан нарида сувсиз қумликлар – чексиз қизил ер ястаниб ётибди. Ана шу воҳада инсоният тарихида энг узоқ давом этган маданиятни кузатиш мумкин: уч минг йиллик ёзма тарих, ундан олдин, тарихгача бўлган даврда сон-саноқсиз асрлар давом этган маданият; Қадимги Шарқнинг бошқа цивилизациялари каби кескин ўзгаришларга учрамаган, узлуксиз давом этган маданий анъаналар Миср цивилизациясини характерлайди. Qadimgi misrliklar tuzilishi bo`yicha murakkab, mazmunan boy madaniyat yaratdilar. Bu madaniyat ko`pgina yaqin sharq xalqlarining madaniy taraqqiyotiga hayotbaxsh ta'sir ko`rsatdi. Misr madaniyati to`rt ming yil davomida shakllandi. Qadimgi Misr madaniyatining taraqqiyotini nima belgiladi? Birinchi navbatda, Qadimgi Misr ijtimoiy iqtisodiy taraqqiyotining o’ziga xos xususiyatlari, Nil vodiysining o’zlashtirilishi, dehqonchilikning oqilona tashkil qilinishi, umummisr iqtisodining yuksak taraqqiyoti madaniy o’sishning moddiy asosini yaratdi. Misrda odamlar paleolit davridan boshlab yashagan. Miloddan avvalgi 10-6 ming yillikda Nil atrofidagi savannalarda tarqoq yashagan qabilalar terimchilik, ovchilik, keyinroq esa baliq ovlash bilan shugʻullanishgan. Ular orasida qadimiy som xalqlariga mansub qabilalar, barbarlar va kushitlar boʻlib, ularning aralashuvidan miloddan avvalgi 4-ming yillikda Misr xalqi vujudga kelgan. Aholi nufusining ortishi chorvachilik va dehqonchilikka oʻtishni tezlashtirgan, bu esa hududiy jamoalarning paydo boʻlishiga olib kelgan. Dehqonchilik qilish uchun kanallar, toʻgʻonlar qurish zaruriyati tugʻilgan, buning uchun esa oʻzaro urushlarda asir tushgan qullar mehnatidan foydalanilgan. Natijada jamoada ijtimoiy tabaqalanish roʻy berib, urugʻ zodagonlari ajralib chiqqan, qabila sardorlari podshohchalarga aylangan. Bir qancha mayda quldorlik davlatlar vujudga kelgan. Keyinchalik ular oʻrtasidagi kurash natijasida, shimolda Quyi Misr, janubda Yuqori Misr podsholiklari tuzilgan. Miloddan avvalgi taxminan Download 16.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling