Volume-28, Issue-1, February 2023 141 XX асрнинг иккинчи ярмидаги ҳарбий низолар


“PEDAGOGS”   international research journal ISSN


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana25.02.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1227834
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
141-146

“PEDAGOGS” 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 


Volume-28, Issue-1, February - 2023
 
145 
Ертўласи бўлмаган хоналарда блиндаж ва пол остида қазилган панагоҳлар 
яратилган. Ҳар бир бино таянч пункти саналган ва айлана мудофаага 
мослаштирилган. Взвод ўқ-дори, хусусан, қўл гранаталари билан катта миқдорда 
таъминланган. 
Қишки вақтдаги мудофаада аҳоли пунктларининг айлана мудофаасини 
ташкил этишга, оралиқ ва туташув жойларининг тўсилишига алоҳида эътибор 
қаратилган. 
Танк 
взводлари, 
биринчи 
ўринда, 
пиёдаларнинг 
мудофаасини 
пистирмалардан ўт очиш ва қарши ҳамла ўтказиш орқали қўллаб-қувватлаш 
учун ишга солинган. Айниқса, танкларни пистирмаларда қўллаш катта самара 
берган. Танклар пистирмасидан фойдаланиш тактикаси 1941 йили Москва 
остоналаридаги оғир мудофаа жанглари олиб борилаётганда ишлаб чиқилган ва 
биринчи маротаба совет қўшинлари томонидан қўлланган эди. Кейинги 
урушларда, хусусан 1967 ва 1973 йиллардаги Араб-Исроил урушларида,
1980-1988 йиллардаги Эрон-Ироқ урушида бу тактика кўп маротаба қўлланди. 
Танк пистирмалари ўзлиги қуйидагича эди, танк бригадаси мудофаасининг 
биринчи эшелонида мотопиёда бўлинмалари мудофаага ўтган. Иккинчи 
эшелоннинг душман танклари ҳужуми эҳтимолий йўналишларида танк 
пистирмалари учун жойлар танланар ва улар, асосан, душман танклари 
қанотларига ўт очиш учун тайрёлаб қўйилган эди. Одатда пистирмага танк 
взводи, баъзида ундан камроқ кучлар тайинланган. Душман танклари мотопиёда 
бўлинмаларнинг мудофаасини ёриб ўтишга муваффақ бўлганда, улар 
пистирмадан кутилмаганда танкларнинг қанотдан очилган оловига дучор 
бўлган. Душман танкларига юқори (максимал) даражадаги талафот етказгач, 
танклар зудлик билан аввалдан тайёрланган бошқа позицияларга ўтган. 
1973 йилги Араб-Исроил урушидаги мудофаа жанглари давомида пиёда 
ҳарбий қисм ва бўлинмаларига борган сари кўпроқ миқдорда танк бўлинмалари 
бириктирилди. Батальон мудофаа районлари ва рота таянч пунктларида 
жойлашган ҳолда, улар мудофаа турғунлигини, танкка қарши жиҳатдан, 
сезиларли даражада кучайтирган. Танк бўлинмаларининг бир қисми қарши 
ҳамлалар ўтказиш учун қўшилма командирлари захирасида (резервида) 
қолдирилган. 
Танклар билан кучайтирилган чуқур эшелонлаштирилган мудофаага мисол 
сифатида, “Барлев чизиғи” хизмат қилади, бу йирик мудофаа иншооти 
исроилликлар томонидан XX-асрнинг 70-йиллари бошида Сувайиш каналининг 
шарқий қирғоғи бўйлаб барпо этилган эди. “Барлев” чизиғи бўйлаб ер остида тез 
алангаланувчи аралашма сақлаш жойлари тизими (ҳар бир сақлаш жойининг 
сиғими — 200 тонна) яратилди, Миср қўшинлари сувли тўсиқни (Сувайиш 
каналини) кечиб ўтишни бошлаган заҳоти, аралашма каналга, сув устига тўкиб 



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling