Volume-28, Issue-1, February 2023 141 XX асрнинг иккинчи ярмидаги ҳарбий низолар
Пиёда (мотопиёда) взводининг мудофаа жангининг олиб борилиши
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
141-146
- Bu sahifa navigatsiya:
- “PEDAGOGS” international research journal ISSN: 2181-4027 _SJIF: 4.995
Пиёда (мотопиёда) взводининг мудофаа жангининг олиб борилиши
Тактика XX асрнинг иккинчи ярмидаги локал урушларда жиддий ўзгаришларга дучор бўлди. Масалан, 1950-1953 йиллари олиб борилган Қурия (Корея) урушининг биринчи ярмида қўшинлар мудофааси — таянч пунктлари асосан окоп, бўлма (ячейка), фақат баъзи жойларда (участкаларда) нотўлиқ (чала) ҳимоялайдиган траншеяларни қазиш билан чекланган паст даражадаги муҳандислик жиҳозланиши орқали тавсифланади. Одатда, мудофаа ичкарисида муҳандислик иншоотлари барпо этилмаган. Шунга қарамай, мудофаанинг асосини энг муҳим йўналишлар кесишган жойларни тўсган батальон мудофаа ҳудудлари ташкил этган. Пиёда (мотопиёда) взводлар батальон мудофаа ҳудудини ташкил этган, бироқ ўзаро узлуксиз траншеялар орқали уланмаган таянч пунктларини эгаллаган. Душманга оловли қаршилик кўрсатиш, асосан, пулемёт-милтиқ ва миномёт олови воситасида амлага оширилган. Танкка қарши мудофаа суст бўлиб, замонавий қуроллар, артиллерия воситалари ва, айниқса, танклар етарли бўлмаган. “PEDAGOGS” international research journal ISSN: 2181-4027 _SJIF: 4.995 www.pedagoglar.uz Volume-28, Issue-1, February - 2023 143 Кейинги йилларда тактикага бир қатор ўзгаришлар киритилди, масалан, 1967, 1973 йиллар бўлиб ўтган Араб-исроил урушларида иккала томоннинг пиёда (мотопиёда) взводлари танкка қарши воситалар ва артиллерия бўлинмалари билан кучайтирилди ёки қўллаб-қувватлана бошлангани мудофаанинг энг муҳим вазифаси — душманнинг зирҳланган объектларига қарши кураш олиб боришни муваффақиятли бажариш имконини берди. Вақт ўтиши билан янги воситаларнинг жанговар имкониятлари ортиб борди ва бунинг натижасида тактика янада ривожланди. 1980-1988 йиллар оралиғида бўлиб ўтган Эрон-Ироқ уруши пиёда бўлинмаларининг штатидаги танкка қарши воситалари душман танклари билан кураш олиб боришда қудратли қуролга айланганини намоён этди. 1985 йилги жангларда Эрон қўмондонлиги янги турдаги бўлинмаларни қўллади — улар буткул танкка қарши қўл ва (РПГ ва СПГ) билан қуролланган эди. Шу бўлинмалардан бири Ироқ қўшинлари таркибидаги зирҳли танк бригадасининг фақат бир ҳамласини қайтариш чоғида душманнинг 30 дан ортиқ танкини йўқ қилди. Эрон Қуруқликдаги Қўшинлари таркибида РПГ билан қуролланган мотоциклларда ҳаракатланадиган танк қирувчилари гуруҳлари ташкил этилди. XX асрнинг иккинчи ярмидаги урушларда пиёда (мотопиёда) взвод, одатда, таянч пункти деб номланган ҳудудни мудофаа қилган. Пиёда (мотопиёда) взвод таянч пункти рота таянч пунктининг бир қисмини ташкил этган, фронт бўйлаб 300-400 м гача узунликка ва 250 м гача чуқурликка эга бўлган. Мудофаанинг олд чизиғи, таянч пункти ичи ва фронт ортини тўлиқ олов остида ушлаб туриш, шунингдек, барча ўт очиш воситалари оловини қанотларда ва энг хавфли йўналишларда жамлаш учун бўлинмалар (отделениялар, секциялар) ҳамда кучайтириш воситалари томонидан эгалланган взвзод таянч пункти айлана мудофаага мослаштирилар эди. Взвод олови шундай ташкиллаштирилар эдики, мудофаа олд чизиғининг 400 м кенглигида ўққа тутилмайдиган жой бўлмасин ва таянч пунктида жойлашган ўт очиш воситалари думан томонидан кузатилмасин. Ҳар бир отделенияга (секцияга) ўт очиш учун яққол кўринадиган отиш полосаси (кенглиги) ва қўшимча йўналиш тайинланган. Душман ўт очиш воситалари жойлашиши мумкин бўлган тепаликларнинг тескари (кўринмайдиган ва ўққа тутиб бўлмайдиган) томони ва уларга бориш йўлларига қанотдан бошқа воситалар ўт очиши назарда тутилар эди. Ханжарсимон ўт очадиган станокли пулемётлар, одатда, мудофаанинг олд чизиғида паналар ортига жойлаштирилган. Взвод командирининг кузатув пункти (қўмондонлик-кузатув пункти - ҚКП) взвод таянч пункти ичида барпо этилган. Взводнинг таянч пунктида олиб борилган окоп ишлари (муҳандислик жиҳозлаш) ва ниқоблаш взвод томонидан белгиланган жойни эгаллаш биланоқ бошланар ва |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling