Воситалар Режа: ScreenCast ҳақида умумий тушунча 2


Download 168.9 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana21.11.2023
Hajmi168.9 Kb.
#1790850
  1   2   3   4   5
Bog'liq
marge me (2)



Мавзу: ScreenCast видеоларни яратишда фойдаланиладиган дастурий 
воситалар 
Режа: 
1. ScreenCast ҳақида умумий тушунча 
2. ScreenCast видеолар яратувчи дастурлар 
Калит сўзлар: ScreenCast, Screencast-O-Matic, VirtualDub, CamStudio, 
Action!, Bandicam 
 
ScreenCast бу – компьютер мониторида юз бераётган жараённи 
тасвиридир. Бу йўл билан турли ўргатувчи видеоларни (мисол учун офис 
дастурларида ишлаш), турли веб хизматларни шархини қилиш мумкин. Бу 
турдаги роликлар асосан видео хостинглар ва масофавий платформалар учун 
тасвирга олинади. 
ScreenCastнинг устун жиҳатлари: 
o Қиммат қурилмалар шарт эмас. Экранни тасвирга олиш учун дастур 
ва овозни сифатли ёзиб олиш учун микрофоннинг ўзи кифоя; 
o Дикторни кўрсатиш шарт эмас, яъни бу ерда дикторнинг ташқи 
кўриниши ва чиройли фон борасидаги муаммолар ечилади; 
o Тасвирга олиш учун ҳеч қандай сармоя шарт эмас; 
o Бу турдаги контент учун мавзу топиш осон; 
ScreenCast видеоларни турлари: 
Экран тасвирининг шархсиз тасвири. Бу ScreenCast нинг энг оддий 
тури ҳисобланади. Аммо бу ерда тингловчининг эътиборини ушлаб туриш 
қийин бўлади. Тингловчининг эътиборини ушлаб туриш учун видео контент 
қизиқарли бўлиши керак, субтитрлар қўшилиши керак. 
Экран тисвирини шархли тасвири. Спикер экранда юз бераётган 
жараённи шархлайди. Бу ерда спикернинг овози муҳим ҳисобланади. Агар 
спикернинг овози тўғри қўйилмаган бўлса, диктор хизматидан фойдаланиш 
керак бўлади. 


ScreenCast 
тақдимот. 
Бу 
форматдан 
асосан 
вебинарларда 
фойдаланилади, лекин YouTubeда ҳам бу турдаги видеоларни кузатиш 
мумкин. Бундан аввалги турлардан фарқи шундаки, тақдимот ёзиб олишдан 
аввалроқ тайёрланган бўлиши керак. 
Ўз навбатида ScreenCast видеоларни тайёрлашда маълум қурилмалар 
керак бўлади. Улар сарасига микрофон, акустик экран, поп-филтер ва махсус 
экран тасвирини ёзиб олувчи дастур киради. Албатта микрофор ва шу каби 
овоз ёзиш қурилмалари турлари жуда кўп, сизга мақули ва маблағингизга 
қараб танлашингиз мумкин бўлади. 
Экран тасвирини ёзиш дастурларига тўхталадиган бўлсак, уларнинг ҳам 
тури жуда кўпдир. Лекин биз сизга энг оптималларини тавсия қилмоқчимиз. 
Сизга тақдим этаётган рўйхатимизда пуллик дастурлар ҳам кузатилади
албатта уларни ҳам атрофлича ўрганиб сизга фойдаси тегиши мумкинлиги 
жиҳатларини ўрганиб рўйҳатга киритдик. Танловни албатта ўзингиз қиласиз. 

Download 168.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling