Вояга етмаган фарзанд таъминоти – долзарб масала


Download 63.72 Kb.
Sana09.03.2023
Hajmi63.72 Kb.
#1255805
Bog'liq
ПРЕСС-РЕЛИЗ-306 (Алимент ундируви)


Вояга етмаган фарзанд таъминоти – долзарб масала

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.





Хусусан, 2023 йилнинг ўтган икки ойи давомида алимент ва унга тенглаштирилган тўловлар ундируви билан боғлиқ 35 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича моддий ёрдамга муҳтож фарзандларфойдасига жами 44,1 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган.


Алимент олувчиларга олдиндан тўлов сифатида (бола 18 ёшга тўлгунча бўлган давр учун) 3,4 млрд. сўм пул ва мулклар, шу жумладан 239 млн. сўмлик уй-жойлар, 3,3 млрд. сўм нақд пуллар ва 65 млн. сўмлик автотранспорт воситалари берилиши таъминланган.
Ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 1 минг 128 та оилалар яраштирилди.
Иш билан банд бўлмаган 679 нафар алимент тўловчиларни ишга жойлашишига кўмаклашилди.
Алимент қарзини тўлашдан қасддан бўйин товлаган 212 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47(4)-моддаси билан маъмурий чоралар кўрилган.
Худди шундай, маъмурий чора кўрилгандан кейин ҳам тегишли хулоса чиқармай, алимент қарзини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган 27 нафар қарздорларга нисбатан Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Алимент бўйича зарар ундириш билан боғлиқ 44 та ижро ҳужжатлари юзасидан ундирувчиларга “Алимент тўловлари жамғармаси” томонидан 370,5 млн сўм тўлаб берилди.
Рифат БЎРИЕВ,
Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси бўлим инспектори.
Download 63.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling