Winlife global muvaffaqiyat kalitining


ФИКРНИ (НУҚТАИ НАЗАРНИ) ЎЗГАРТИРИШ


Download 101.84 Kb.
bet4/29
Sana23.04.2023
Hajmi101.84 Kb.
#1384359
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
8-qirra. Mamajonov O\'rmonjon1

ФИКРНИ (НУҚТАИ НАЗАРНИ) ЎЗГАРТИРИШ

Ҳозиргача сиз билган анъанавий (традиционный) бизнесларда иккитануқтаи назар (н.н.)муваффақият калити ҳисобланарди:



  1. Қанча кўп алоқангиз (танишингиз) бўлса, шунча кўп муваффақиятга эришасиз.

  2. Қанча кўп маҳсулот сотсангиз, шунчалик кўп пулга эга бўласиз.

Network marketing номли бу бизнесда сиз ҳеч қачон кўп алоқага (хар доимги мижозлар)муҳтож бўлмайсиз. “Барчани бизнесга таклиф қиламан ва ҳамма бу компания билан ҳамкорлик қилади!” деб ўйламаслигингиз керак. Бу нотўғри нуқтаи назар. Бир ўзингиз ҳеч қачон шаҳрингиз ёки мамлакатингизнинг ҳамма фуқароларини ўзташкилотингизга жалб қила олмайсиз.
Network marketing да муваффақиятингизфақат сотилган маҳсулотнинг сонига ҳам боғлиқ эмас. “Ташкилотимда кимдир кўп махсулот сотиб олса, бойиб кетаман” деб ўйламаслигингиз керак. Агар кимдир ўзининг жамоасини ривожланиши учун 200та одамни бизнесга жалб қилса, унинг бир ўзи шунча одамга ёрдам бера оладими ва уларни ўқита оладими? Улар ҳам ўз навбатида ўз жамоаларини ривожлантира оладиларми? Албатта йўқ , бу нуқтаи назар билан иш кўрган кишининг ўзи ҳам, жамоаси ҳам тез орада вайрон бўлади.

Бизнинг бизнесда бир ҳафтада бойиб кетишингизимконсиз. Шунинг учун фақат кўпроқ одам тўплашга ва бирданига кўпроқ маҳсулот сотишга уринманг, шошилманг!


Агар сиз бойишни хоҳласангиз, ўз жамоангиз аъзолари (ҳамкорларингиз) биргаликда кундан кун янада ривожланиши ва уларнинг ҳар бири янада кўпроқ даромад (пул) олишлари учун ғайрат қилишингиз керак. Жамоангиз бойисагина, сиз бойийсиз! “Ишнинг кўзи” - Фикрингизни мана шу нуқтаи назар билан ўзгартиришингиз керак.


1-НУҚТАИ НАЗАР ИШОНЧ (ТАЪСИР) ДОИРАНГИЗ
БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШНИ ЎРГАНИНГ!

Сиз 100 кишига бирданига таъсир қилаолмайсиз, уларнинг ҳаммасини бир ишга ишонтира олмайсиз ва ҳаммасини ўз жамоангизга жалб қила олмайсиз.Лекин ишонаман-ки,албатта 3, 4 ёки 5 киши сизга тўлиқ ишонади ва сиз ҳам уларга ишонасиз. Ҳаётингизда сиз севадиган, чин дилдан бахт ва омад тилайдиган иккитадан бештагача танишга эгасиз. Бу одамлар сизнинг “ишонч ва таъсир доирангиз” деб аталади.


Мен илк бор бу бизнесга кирганимда ўзимнинг чап томонимга энг яқин дўстимни, ўнг томонимга эса укамни жалб қилдим. Фақатшу икки кишини таклиф қилдим. Улар менинг таклифимга шундай жавоб қайтардидар:
Агар сиз бу ишнинг яхши бизнес эканлигига ишонсангиз,биз ҳам бу ҳақиқатни қабул қиламиз!”.
Бу ҳолатни қуйидаги мисолга ўхшатса бўлади: Сиз кинотеатрда ажойиб бир фильм томоша қилдингиз. Бу фильм сизда катта таассурот қолдирди. Қизикарли ва фойдали бу фильмни энг яқин дўстларингизга, оила аъзоларингизга ва самимий кишиларингизга сўзлаб берасиз. Бу фильмни албатта кўришлари кераклигини таъкидлайсиз. Улар сизга ишонади ва шу фильмни кўришга интилишади. Агар фильм ёмон бўлганида эди, сиз уни яқин кишиларингизга тавсия қилмаган бўлар эдингиз. Бизнинг бизнесда ҳам худди шундай: ажойиб бизнесга аввало энг қадрдон “ишонч доирангизни” таклиф қилинг!


Download 101.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling