X-боб. Монополия ва монопсония


Монопол ҳокимият ва жамият фаровонлиги


Download 492.5 Kb.
bet5/6
Sana02.12.2023
Hajmi492.5 Kb.
#1779469
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10.Монополия ва монопсония

10.4. Монопол ҳокимият ва жамият фаровонлиги
Монопол ҳокимиятда нарх чекли харажатдан юқори бўлади. Монопол ҳокимиятда нарх ошади, ишлаб чиқариш ҳажми камаяди, натижада бу фирманинг даромадини ошишига ва истеъмолчилар турмуш даражасининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар ортиқчаларини монопол ва рақобатлашган бозор шароитларида қараймиз (4-расм).
Рақобатлашган бозордаги ишлаб чиқарувчилар ва монопол ишлаб чиқаришнинг чекли харажатлари бир хил деб фараз қилайлик. 4-расмда монополистнинг ўртача ва чекли даромадлар чизиқлари ва чекли харажатлари чизиғи кўрсатилган.

4-расм. Монопол ҳокимиятидан олинадиган зарарни


ифодаловчи график.
Маълумки, монополист ўз фойдасини бўлишини (В нуқта) таъминлайдиган ишлаб чиқариш ҳажмида максималлаштиради. Монополистнинг оптимал ишлаб чиқариш ҳажми га ва у белгилайдиган нарх га тенг. Рақобатлашган бозорда бўлгандаги ишлаб чиқариш ҳажми максимал фойдани таъминлайди ва талаб чизиғи (4-расмда бу ўртача даромад чизиғи) билан таклиф чизиғи (4-расмда чизиғи) кесишган нуқта да мувозанат нарх ва мувозанат ишлаб чиқариш ҳажми аниқланади.
Монопол нархда истеъмолчилар камроқ маҳсулот сотиб оладилар. Маҳсулотни монопол нархда сотиб олган харидорлар ўзларининг истеъмол ортиқчасининг маълум қисмини йўқотади, бу йўқотиш 4-расмда тўғри тўртбурчак юзасига тенг. Маҳсулотни нархда сотиб олишни хоҳлаган, лекин нархда сотиб олаолмаган истеъмолчилар ҳам, истеъмол ортиқчасининг қисмини йўқотади, 4-расмда бу йўқотиш учбурчак юзасига тенг. Истеъмолчиларнинг истеъмол ортиқчасининг умумий йўқотиши тўртбурчак юзи билан учбурчак юзи йиғиндисига тенг. Ишлаб чиқарувчи эса маҳсулотни юқори нархда сотиб тўртбурчак юзи билан ифодаланган фойдани олади, аммо, шу билан бирга у ишлаб чиқариш ортиқчасининг учбурчак юзасига тенг бўлган қисмини йўқотади, яъни у қўшимча бирлик маҳсулот ишлаб чиқариб, уни нархда сотиб олиш мумкин бўлган қўшимча фойдасини йўқотади.
Шундай қилиб, ишлаб чиқарувчининг умумий фойдаси тўрт тўртбурчак юзидан, учбурчак юзасини айирмасига тенг. Энди ишлаб чиқарувчининг умумий фойдасидан истеъмолчи йўқотган истеъмол ортиқчасини айирсак учбурчак юзасига тенг бўлган соф йўқотишни оламиз. Бу соф йўқотиш, монопол ҳокимиятидан келиб чиқади.
учбурчак юзасига тенг соф йўқотиш монополиянинг «ўлик юки» бўлиб, у жамиятнинг йўқотиши ёки жамиятнинг монополиядан кўрадиган зарарини ифодалайди.
Монопол фирма ўз монополиясини сақлаб қолиш учун, бошқа фирмаларни тармоқга киришга тўсиқлар яратиш учун яна харажатлар қилса, у бу билан жамият йўқотишларини янада ошириши мумкин.



Download 492.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling