X касб-ҳунар мактаби
-§. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари
Download 105.22 Kb.
|
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лавозим вазифалари
- Билиши керак
- Малака талаблари
2-§. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари
Лавозим вазифалари: Ўқув жараёнини ташкил қилиш, таълим стандартларида белгиланган ўқув режа ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш, педагогик жамоанинг ўқув-услубий ишларини бошқариш; ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг илғор педагогик тажрибасини ўрганиш, педагогик технологияларни татбиқ этиш; педагогик кенгашга раҳбарлик қилиш, педагог ходимларга методик ёрдамларни ташкил қилиш, ўқитувчиларнинг йиллик иш режаларини бажарилишини назорат қилиш; ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқиш; касб-ҳунар мактабида назорат ишларини ташкил этиш, таълим стандартлари талаблари бажарилишининг, ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг мониторингини амалга ошириш, факультатив машғулотлар ва фанлар тўгаракларининг ишлашини ташкил қилиш; ўқув хоналарини ўқув қўлланмалар, адабиётлар, журналлар ва бошқа ахборот материаллари билан таъминлашда кўмаклашиш, фанлар бўйича очиқ дарс ишланмалари, қўлланмалар ишлаб чиқиш ва ёш мутахассисларга услубий ёрдамлар ташкил этиш; гуруҳ раҳбарлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, ўқув ишлари ҳолати ва натижалари тўғрисида ҳисоботларни тузиш, ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил этиш; ўқитувчиларнинг малакаларини ошириш бўйича ишларини ташкил этиш, ўқув машғулот журналларининг юритилиши ва сақланишини назорат қилиш; хавфсизлик техникаси қоидаларига, санитария-гигиена тартибига, педагогик ходимлар меҳнатини ва ўқувчиларни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлайди. Билиши керак: касб-ҳунар мактаби фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид бўлган ўқув-меъёрий ҳужжатларни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; таълим стандартлари талаблари ва унинг мазмунини, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини; касб-ҳунар мактаби фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини; жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини; педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини; санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлаш қоидаларини; касб-ҳунар мактаби ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни; методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни, ишлаб чиқариш мажлислари ва суҳбатлар ўтказишни; касб-ҳунар мактаби фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни қўллашни; педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни. Малака талаблари: Олий маълумот, таълим тизимида (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи. илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган шахсларга иш стажи талаб этилмайди. хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. Download 105.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling