Xалқаро муносабатлар тарихи
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
881252-S3. O‘rta asrlarda Yevropaning iqtisodiy rivojlanishi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Функционал (иш, хизмат)
- Маъмурий бўлимлар
Территориал (ҳудудий)
- Европа мамлакатлари бошқармаси - Осиѐ ва Тинч океани давлатлари бошқармаси - Америка бошқармаси - Осиѐ ва Африка мамлакатлари бошқармаси Функционал (иш, хизмат) - Давлат протоколи бошқармаси - Консуллик бошқармаси - Халқаро ташкилотлар бошқармаси - «Жаҳон» ахборот агентлиги - Шартнома – ҳуқуқ бошқармаси - Матбуот бўлими - Маданий алоқалар бўлими Маъмурий бўлимлар - Валюта бўлими - Ҳисоб – китоб бўлими - Ишлар бошқармаси - Капитал қурилиш бошқармаси - Моддий – таъминот бўлими Элчихона ѐки миссия муайян давлат томонидан хорижий давлат бошлиғи ҳузурида доимий ваколатхоналар сифатида ташкил этилади. Мазкур ваколатхоналар бошлиғи сифатида элчилар (элчихоналар учун), вакиллар (миссиялар учун) ѐки муваққат ишлар вакиллари (ҳар иккаласи учун) фаолият кўрсатади. Элчихона ўз мақомига кўра олий дипломатик ваколатхона саналади ва уни ташкил этилиши муайян давлат билан олий даражадаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигини билдиради. Ҳар бир элчихона ѐки миссия ўзи жойлашган мамлакатда рўй бераѐтган воқеаларни мунтазам кузатиб боради. Консулликлар фуқаролар ва савдо– сотиқ, мулкий – ҳуқуқий соҳадаги давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил қилинадиган ваколатхонадир. Паспорт, виза ва бошқа хужжатларни расмийлаштиради. Давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш йўлида қўйилган биринчи қадам бошқа давлат томонидан муайян давлатнинг тан олиши ҳисобланади. Мазкур тан олиш икки шаклда бўлади: 1.де-факто – мазкур давлат ва ҳукуматнинг мавжудлигини тан олиш, бунда унинг юридик ҳуқуқлари истисно бўлади; 2.де-юре – унинг юридик ҳуқуқлари ва халқаро муносабатлардаги имтиѐзларини биргаликда тан олиш; Шудан сўнг дипломатик ваколатхонлар билан ўзаро айрбошлаш амалга оширилади. - Элчи тайинлаш учун, тегишли агреман (розилик олингач, давлат раҳбарининг фармони эълон қилинади. Сўнгра элчи давлат раҳбари имзолаган ишонч ѐрлиғини олиб ва тайинланган давлатга жўнайди. Аксарият ҳолларда (протокол бўйича) ѐрлиқни давлат бошлиғига топширади. - Дипломатик вакил қуйидаги холатларда ўз фаолиятини тўхтатади: 60 1) Лавозимидан озод этилса, ѐки бошқа лавозимга, тайинланса, у фаолият кўрсатаѐтган мамлакат ҳукумати уни «номатлуб шахс» («персона нон грата») ҳисоблаб, унинг чақириб олинишини талаб қилса; 2) дипломатик вакил вафот қилса; 3) дипломатик муносабатлар бекор қилинса, айниқса уруш эълон қилинган бўлса ва ҳ. - Хориждаги дипломатик ваколатхоналарнинг нормал фаолияти кўрсатиш учун энг муҳим шартлардан бири; - Ваколатхона ҳудуди ва биносининг дахлсизлиги; - Дипломатик ходимлар учун дипломатик иммунитет; - Шифрланган махсус алоқа тури воситасидан фойдаланиш; - Дипломатик почтани дахлсизлиги; - Ваколатхона биносига транспорт воситаларига давлат байроғини ўрнатиш; - Дипломатларнинг шахсий юклари божхона текширувига тортилмаслиги; - Элчи (вакил) томонидан ишонч ѐрлиғи топширилганидан кейингина элчихона ўз ҳуқуқига эга бўлади; - Дипломатик корпус дуайени; - Протокол қоидалари; - Элчининг ташрифлари, турли ташкилотларга (расмий, норасмий); - Қабул маросимлари; «Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ходимлари учун дипломатия даража ва мартабалари белгилаш тўғрисида» ги қонунда (1992 й.,3 июль) Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари бошлиқларининг қуйидаги 3 даражаси белгиланган: 1.Чет давлат бошлиғи ҳузурида аккредитация қилинадиган фавқулодда ва мухтор элчи; 2.Чет давлат бошлиғи ҳузурида аккредитация қилинадиган фавқулодда ва мухтор вакил; 3.Чет давлат ташқи ишлари вазири ҳузурида аккредитация қилинадиган ишончли вакил. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги ваколатхоналари дипломатия ходимларига бериладиган хизмат унвонлари қуйидагилар: - фавқулодда ва мухтор элчи; - 1 ва 2 даражали фавқулодда ва мухтор вакил; - 1 ва 2 даражали маслаҳатчи; - 1 ва 2 даражали 1-нчи котиб; - 1 ва 2 даражали 2-нчи котиб; - учинчи котиб; - атташе. Фавқулодда ва мухтор элчи, 1 ва 2 даражали фавқулодда ва мухтор вакил мартабалари Ўзбекистон Республикси Президенти фармонлари билан, бошқа дипломатия мартабалари ташқи ишлар вазири буйруғи билан берилади. Дипломати мартабалари мазкур вазирликнинг раҳбар ва маъсул ходимларига ҳам берилиши мумкин. Фавқулодда ва мухтор элчи ва вакил мартабалари бир умрга берилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling