Xалқаро муносабатлар тарихи


Ташқи алоқалар марказий органлари


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/52
Sana20.07.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1661343
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52
Bog'liq
881252-S3. O‘rta asrlarda Yevropaning iqtisodiy rivojlanishi.

Ташқи алоқалар марказий органлари. 
Ташқи алоқаларнинг конститутциявий ва сиѐсий органлари ва мансабдор шахсларга қуйидагилар 
мансубдир: 
- одатда мамлакат аҳолиси томонидан сайланадиган ҳокимиятнинг олий қонунчилик органлари; 
- коллегиал ѐки ѐлғиз давлат бошлиғи; 
- ҳукумат ва биринчи навбатда ҳукумат бошлиғи; 
- ташқи ишлар вазири ва ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати. 
Ташқи ишлар вазирлиги 
Ташқи ишлар вазирлиги бевосита ташқи сиѐсатни амалга оширувичи асосий тизим ҳисобланади. 
Ташқи ишлар вазирлиги давлат ва ҳукуматнинг хориждаги ташқи алоқаларда доимий вакили 
ҳисобланади. Мамлакат ичида эса аккредитация қилинган, ташриф буюрган элчилар билан чет 
давлатларнинг вакиллари билан, муносабатларда, давлат номидан иш олиб боради. 
Вазирлик давлатнинг ташқи сиѐсатини амалга ошириш бўйича тезкор иш олиб боради. 
Мунтазам равишда ҳукуматга ташқи сиѐсат масалалари бўйича ахборот ва таклифлар тайѐрлайди. 
Бу соҳада қабул қилинган қарорларни амалга оширади. 
Вазирлик чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар (доимий ва муваққат) га раҳбарлик 
қилади, ташқи сиѐсат кадрларини тайѐрлайди, ташқи сиѐсат масалалари бўйича стратегик 
муаммоларни таҳлил қилишга раҳбарлик қилади ва ташқи сиѐсат ишларини ўрганади. 
Ташқи алоқаларнинг хорижий органларини икки тоифага ажратиш мумкин: 
1)Доимий; 
2)муваққат органлар. 
Доимий органлар – элчихоналар, миссиялар ва халқаро ташкилотлардаги ваколатхоналар
алоҳида вакиллар, кузатувчилар ва ҳ. 


59 
Доимий хорижий органлари ўз фаолияти нуқтаи – назаридан дипломатик органлар сифатида 
баҳоланади (элчихоналар, БМТ қошидаги миссиялар) ва ҳ. Консулликлар дипломатик 
ваколатхона ҳисобланмайди. Улар дипломатик паспортга эга эмас. Юқоридаги ваколатхоналар 
доимий ѐки муваққат ҳарактерда бўлиши мумкин. 
Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратининг муҳим тизими дипломатик раҳбарлик нуқтаи – 
назаридан оператив дипломатик бўлимлардан иборат. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling