Xalqaro bank ishi sessiya javoblari aqshda bank faoliyatini tartibga solish me'yoriy huquqiy asoslari va ularning zamonaviy shariotdagi ahamiyati javob
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Снимок экрана 2023—01—25 в 10.27.14
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Transmilliy banklarning tashkiliy tuzilishi JAVOB
XALQARO BANK ISHI SESSIYA JAVOBLARI 1.AQShda bank faoliyatini tartibga solish me'yoriy huquqiy asoslari va ularning zamonaviy shariotdagi ahamiyati JAVOB: 2.Bank faoliyatining baynalminallashuvi shart-sharoitlari va omillari JAVOB: Ҳозирги замон жаҳон хўжалигининг банк тизими бир неча даражани ўз ичига олади. Биринчи даража трансмиллий банклар ва халқаро тижорат банкларидан иборатдир.Иккинчи даража халқаро молия ташкилотларини ўз ичига олади. Бундай халқаро ташкилотларга Жаҳон банки гуруҳи,Халқаро валюта фонди, Халқаро ҳисоб-китоблар банки, Европа тиклаш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки,Ислом ривожланиш банки ва бошқалар киради. Учинчи босқичга ҳар бир мамлакатнинг Марказий банки киради.Тўртинчи босқич эса, ҳар бир мамлакатдаги тижорат банкларидан иборатдир. Масалан, Ўзбекистон Республикасида 2019 йилнинг 1 январ ҳолатига, 29 та тижорат банки ва битта Марказий банк мавжуд . 3.Transmilliy banklarning tashkiliy tuzilishi JAVOB: Трансмиллий банклар ва молиявий трансмиллий корпорациялар жаҳон иқтисодиётидаги кредит ва молиявий соҳада фаолият юритувчи ва ишлаб чиқариш ёки сотиш бўйича ТНКлар билан бир хил хусусиятларга эга корпорациялар сифатида тушунилади. Ҳақиқатан ҳам, улар анъанавий ТНКлардан фақатгина ўз фаолият соҳаларида ва ушбу соҳага мос келувчи махсус воситалар билан фарқланади. Трансмиллий банклар (ТМБ) улкан молия империялари булиб, дунёнинг бир нечта мамлакатларида фаолият юритади.Жуда катта микдордаги активларга эга булган ТМБ давлатлар уртасидаги валютавий ва молиявий окимларни хамда алохида олинган мамлакат ичидаги иытисодий жараёнларни назорат килади. Уларнинг экспансияси давлатнинг кучли куллаб-кувватлаши шароитида амалга оширилади . ХХ асрнинг бошида Шарқий Европа ва пост совет ҳудуди очилиши, электроника, пойабзал ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича глобал завод сифатида Хитойнинг ўсиши ва автомобиллар ва энг ката бозорининг кенгайиши, халқаро савдони ва капитал оқимларини либераллаштириш, биринчи навбатда, устав капитали ўсиши ҳисобига молиявий ТНК ва ТМБ фаолиятининг ўсиши кузатилди. Статистикага кўра,молиявий ТНК ва ТМБ тоифалари бўйича умумий сони 150дан ортиқ бўлган. Уларда 5 мингдан ортиқ офис мавжуд. ТМБ фаолиятининг бош принципи маблагларни узи учун кулай ва арзон жойлардан сотиб олиш ва уларни нормал даромад олишни таъминлайдиган шартларда жойлаштириш хисобланади. Шу сабабли, АКШда йирик банклар депозитларининг катта кисми бошка мамлакатлардан жалб килинган депозитларнинг хиссасига тугри келади, Японияда эса, 11 та АКШ ТМБ узларининг филиалларида хорижий банклар депозитларининг учдан икки кисмини тупладилар . Бундан ташқари, трансмиллий банклар жуда мураккаб ва самарали бошқарув тизимига эга бўлиб, ундан республикамизнинг йирик тижорат банклари фаолиятида фойдаланиш банклар фаолиятининг самарадорлигини ошишига олиб келади. Капиталнинг концентрациялашуви натижасида ТМБ универсал тижорат банкларига айланишди. Уларнинг фаолиятида тижорат банки, инвестицион банк, сугурта компанияси фаолиятлари уртасидаги чегара тобора йуколиб бормокда ТМБ фойдасининг асосий манбаи берилган кредитлардан олинган фоизлар булиб колмокда. ТМБ кредитлари куйидаги субъектларга берилмокда: ўзларининг халкаро савдо операцияларини молиялаштиришга эхтиёжи булган экспортёрлар ва импортёрлар; ўзларининг ликвидлилигини таъминлаш учун валюта маблагларига мухтожлик сезаётган вакил банклар; хорижий инвестицияларни амалга оширилаётган йирик халкаро фирмалар; тўлов баланси ёки давлат бюджети дефицитини молиялаштириш учун маблаглар зарур булган хорижий давлатларнинг хукуматлари. ТМБ фаолиятида кўплаб муаммолар мавжуд. Энг ката муаммолардан бири ташқи қарз муаммоси бўлиб, улар ТМКларга қараганда, улар учун кўпроқ оғриқли кўринади.Қарздор мамлакатларда (кредит дискриминациясига ва блокадага қадар) муайян кредит сиёсатини олиб бориш учун уни ҳал қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Трансмиллий банкларнинг замонавий ривожланишида иккита ўзаро боғлиқ тенденциялар кузатилиши мумкин. Улардан бири трансмиллий корпорациялар, улар пайдо бўлганидан, иттифоқ тузиш билан янада яқин ҳамкорлик. Иккинчи тенденция банк капиталининг тобора кучайиб бораётганлиги, хусусан, дунёнинг етакчи мамлакатларининг банк муассасаларини бир-бири билан ўзаро боғлашда ифодаланади. Ушбу тенденция банкларнинг бир бирининг акцияларига ва бошқа активларига инвестицияларини амалга ошириш орқали амалга оширилади. Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling