Xalqaro moliyaviy hisob standartlari talablariga muvofiq hisobotlar shaklini o'zgartirish


Ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳодисалар


Download 0.63 Mb.
bet2/3
Sana29.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1401111
1   2   3
Bog'liq
oxirgi

Ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳодисалар

Хўжалик субъекти тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳисобот давридан кейинги ҳодисаларни акс эттириш мақсадида ўз молиявий ҳисоботларида тан олинган суммаларга тузатишларни киритиши шарт.

Қуйида хўжалик субъектидан ўз молиявий ҳисоботларида тан олинган суммаларга тузатишлар киритишни, ёки олдин тан олинмаган моддаларни тан олишни талаб қиладиган ҳисобот давридан кейинги ҳодисаларга мисоллар келтирилган:

Хўжалик субъектининг ҳисобот даврининг якунида жорий мажбурияти бор бўлганлигини тасдиқлаган, суд ишининг ҳисобот давридан кейин ҳал бўлиши. Хўжалик субъекти ушбу суд иши юзасидан олдин тан олинган ҳар қандай захираларга БҲХС 37 “Захиралар, Шартли Мажбуриятлар ва Шартли Активлар” га мувофиқ тузатиш киритади ёки янги захирани тан олади. Хўжалик субъекти фақат шартли мажбуриятни ошкор этиш билан чегараланмайди, чунки суд ишининг ҳал бўлиши натижасида БҲХС 37га мувофиқ эътиборга олиниши керак бўлган қўшимча далиллар таъминланади.

Масалан: Ҳисобот даври тугаганидан сўнг мижозлардан бири банкротликка учраши ҳисобот даври охирида савдога оид дебиторлик қарздорлиги бўйича зарар мавжуд бўлганлигини ва хўжалик субъекти дебиторлик қарздорликнинг баланс қийматига тузатиш киритиши кераклигини тасдиқлайди;

Масалан: Ҳисобот даври тугаганидан сўнг мижозлардан бири банкротликка учраши ҳисобот даври охирида савдога оид дебиторлик қарздорлиги бўйича зарар мавжуд бўлганлигини ва хўжалик субъекти дебиторлик қарздорликнинг баланс қийматига тузатиш киритиши кераклигини тасдиқлайди;

Товар-моддий захираларнинг ҳисобот даври тугаганидан сўнг сотилиши уларнинг ҳисобот даврининг охиридаги соф сотиш қиймати тўғрисида далил бериши мумкин.

ҳисобот даври тугалланишидан олдин сотиб олинган активларнинг таннархи ёки сотилган активлардан тушган тушумнинг ҳисобот даври тугаганидан сўнг аниқланиши.

-ҳисобот даври тугаганидан сўнг фойдадан тақсимланадиган тўловлар ёки мукофотлар суммасининг аниқланиши, агар хўжалик субъектининг ҳисобот даври охирида бу санадан олдин юз берган ҳодисаларнинг натижасида бундай тўловларни амалга ошириш бўйича жорий юридик ёки конструктив мажбурияти мавжуд бўлган бўлса (БҲХС 19 “Ходимларга ҳақ тўлаш”).


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling