Xalqaro Nordik universiteti


Download 205.56 Kb.
bet2/4
Sana25.04.2023
Hajmi205.56 Kb.
#1398700
1   2   3   4
Bog'liq
14 экологик таълим (1)

Инсон табиатга, ўзини ўраб олган муҳитга нисбатан ўз муносабатини ўзгартириши, табиат қонунларини билиши, ўрганиши ва улар асосида ўз ҳаётини ривожлантириши шарт. Табиат қонунларига мос келадиган ҳаёт йўлларини ишлаб чиқиш керак. Акс ҳолда инсон ва жамият катта табиий офатларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлади ва шу офатлардан ҳалок бўлади.

Эколгик таълим ва тарбия – бу инсонни табиатга қадам қўйган вақтдан бошлаб, бутун ҳаёти давомида табиатдан онгли равишда фойдаланишга, психологик, ахлоқ-одоб юзасидан ҳалқимизнинг табиатга ҳурмат ва эътибор билан қарайдиган урф-одатларини, удумларини тарбиялаш, табиий бойликларни кўпайтириш, боғу-роғлар, гулзорлар ташкил қилишга ундашдан, унинг қалбида яхши хислатлар уйғотишдан иборатдир.

Инсонни ўраб турган табиий муҳит ва унинг бойликларини биладиган, ундан тежамкорлик билан фойдаланадиган, сақлайдиган, табиат бойлигига, гўзаллигига гўзаллик қўшадиган, ижтимоий ва табиий қонунларни биладиган билимдон шахсни етиштириш - бу экологик тарбия мақсади.

Шарқ алломаларидан Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино ва бошқалар табиат фанларининг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар. Улар ҳали экология фани дунёга келмаган даврда табиат ва ундаги мувозанат, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, табиатни эъзозлаш ҳақида қимматли фикрлар айтганлар.

847 йилда Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий “Китоб сурат ал-арз” деган асарини ёзди. Унда дунё океанлари, қуруқликдаги қитъалар, қутблар, экваторлар, гулллар, тоғлар, дарё ва денгизлар, кўллар ва ўрмонлар ва улардаги ўсимликлар, ҳайвонот дунёси, шунингдек бошқа табиий ресруслар – Ернинг асосий бойликлари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Беруний “Сайдана” асарида 1116 турдаги дори-дармонларни тавсифлаган. Уларнинг 750 таси турли ўсимликлардан, 101таси ҳайвонлардан, 107таси эса минераллардан олинади. Ҳар бир ўсимлик, ҳайвон ва минералларнинг хоссалари, тарқалиши ва бошқа хусусиятлари келтирилган.

Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” номли шоҳ асари тиббиёт илмининг қомуси ҳисобланади. “Агар дунеда чанг ва ғам бўлмаса инсоният минг йил умр кўрарди’’ - деб айтган эди. Унинг инсон соғлиғини сақлаш, парҳез, гигена тўғрисидаги хулоса ва маслаҳатлари ҳанузгача ўз аҳамиятини йўқотмаган.


Download 205.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling