Xalqaro Nordik universiteti
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Download 205.56 Kb.
|
14 экологик таълим (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиатга муносабат одобини тарбиялаш
- Табиат бурчагидаги ишлар
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳар бир худудни маълум бир тартибда тасвирлайди. Аввало жойнинг географик ўрни, қайси иқлимга мансублиги, шифобахш жойлари, ўсимликлари, қазилмалари, ҳайвоноти ва аҳолиси ҳақида маълумотлар берган,Табиатга муносабат одобини тарбиялаш Инсон онадан туғилиб, оламга келган чоғиданоқ табиат эҳсонидан баҳраманд бўлади. Илк бор ҳаводан тўйиб нафас олади. Одамзот ўсиб-униш учун озиқ-овқат, сув, қуёш, ҳарорати жуда зарур бўлиб, у буларнинг ҳаммасини табиатдан олади. Табиат мусаффо бўлса, одам ҳам соғлом, бақувват ўсади.Табиат шундай одил мўъжизаки, атроф-муҳитни мувозанатга келтиради. Чунончи, чиқарилган карбонат ангидридни ўсимликлар ютиб, уни кислородга айлантиради, демак ўсимликлар дунёси, рамзий маънода айтганда, ҳавони чанг ва карбонат ангидриддан тозалаб берувчи бебаҳо воситадир.Муҳаммад аллайҳиссалом ҳадисларида дарахт экишнинг савоби хусусида қуйидагиларни айтганлар: “Экмоқ ниятида қўлингизда кўчат турган пайтда, беҳосдан қиёмат қоим бўлиб қолиши аниқ бўлганда ҳам, улгурсангиз, уни экиб қўйинг”.Инсон эҳтиёжи учун зарур бўлган сув, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ҳам табиатдан олинади, ҳаттоки инсоннинг хасталикдан қутулиши, саломатлигини тиклаши учун зарур бўлган дори дармонлар ҳам она-табиатда етишган мевалар, турли гиёҳлар ва зираворлардан тайёрланади. Инсон танасида бирорта ортиқча аъзо бўлмагадай, табиатда ҳам ортиқча яратилган бирорта нарса йўқ. Уларнинг ҳаммаси ҳаёт учун зарур.Табиат бурчагидаги ишлар Табиатга муҳаббат, унга эҳтиёткорлик муносабатини ўсимлик ва ҳайвонларга ғамхўрликнин тарбиялаш ва шулар орқали табиатга қизиқиш, ватанпарварлик, мехнатсеварлик, табиатни сақловчи ва унинг бойликларини кўпайтирувчи, катталарнинг меҳнатига ҳурматни тарбиялаш каби вазифаларни амалга оширишда табиат бурчагининг аҳамияти каттадир.Табиат бурчагининг муҳим томони яна шундаки, уни болалар ҳар куни кўрадилар. Табиячи раҳбарлигида болалар табиат бурчагидаги ўсимлик ва ҳайвонларни системали равишда кузатиб ва паравариш қилиб борадилар. Натижада ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ранг-баранглиги, уларнинг ўсиши ва ривожланиши, улар учун қандай шарт-шароитлар кераклиги тўғрисидаги тасаввур ва тушунчаларни эгаллаб борадилар.Download 205.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling