Хаво компрессор станцияси
Технологик мақсадлар ва КиП асбобларини сиқилган ва қуритилган хаво билан таъминлаш учун хаво компрессор станцияси мўлжалланган.
Станция таркибига учта поршенли икки поғонпли компрессорлар киради, хар бирининг унумдорлиги 3780 нм3/с, киришдаги босим 0,78 мПа (8 кгс/см2) ортиқча қуритишнинг учта қурилмаси, хар бирининг унумдорлиги 600 нм3/с, босими 8 кгс/см2 гача ва температураси 50ºС.
Икки поғонали поршенли хаво компрессор бу оппозитли крейцкопфли қўш харакатли иккита цилиндрли машина, консол ўрнатилган электр юритгич билан, машина устида поғоналараро совутгичлар билан, цилиндрлар остида жойлашган суришда ва юборишда иккита буферли сиғимлар билан.
Атмосфера хавоси филтрдан ўтади, висцин мой билан унинг катаклари чанг ва механик қўшимчалардан тозаланади ва компрессорнинг суришига келади, бу ерда иккита поғонада кетма-кет сиқилади 0,72 МПа гача. Сиқилишнинг хар бир поғонасидан кейин хаво совутилади оралиқ ва алохида турган совутгичда.
11. Назорат саволлари
1. PSA қурилмасининг ишлаш принципи.
2. Компрессия бўлимининг технологик схемаси.
3. Печ гази концентрлаш жараёнига қандай технологик параметрлар таъсир қилади?
4. Компрессор ишлаш принципи.
5. Углерод диоксиднинг физик-кимёвий хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |