Xii—xiii асрларда Чехиянинг социал-иқтисодий тараққиёти. Гусчилар олиб борган урушларнинг тарихий аҳамияти


Download 124.86 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi124.86 Kb.
#1587825
1   2   3
Bog'liq
2 5458423990311726505

Чехия ва папалик. Аммо бу даврда Чехияда яна бир зиддият кескин сезилиб турарди, бу зиддият католик черковининг ўсиб бо-рувчи зулми ва эксплуатацияси эди. Юз йиллик уруш маҳалида папалик ўз йиғимларининг асосий оғирлигини Шарқий Европага, Германия, Чехия, Польша ва Венгрияга ўтказган эди. Папа саройига турли формалардаги тўловларни Чехия айниқса кўп миқдорда тўлаши лозим эди. Папанинг индульгенция2 сотиб юрувчи одамлари Чехияда тўлиб кетган эди, олий табақа чех руҳоний шахсларини тайинлаб қўйганлиги учун папа жуда кўп миқдорда пул оларди. Чехиядан йиғилган черков десятиналари-нинг катта қисми папа хазинасига келиб тушарди. Айни замонда Чехиядаги руҳонийларнинг анчагина қисмини чехлардан чиққан одамлар эмас, балки Чехияда ер-мулкларга эгалик қилувчи кел-гинди немис руҳонийлари ва монахлари ташкил қиларди.
XIV аср охири ва XV асрда чехлар томонидан олиб борилган навбатдаги революцион курашнинг ўзига хос ва мураккаб харак-тери ана шундан келиб чиққан эди. Энг демократик чех ижтимоий кучларининг, яъни шаҳарликлар, деҳқонлар ва қисман ри-царларнинг нафрати айни вақтда ҳам чех феодал-крепостнойлик тузумига қарши, ҳам ажнабий немис зўравонлигига қарши қа-ратилган эди. Ғоявий жиҳатдан бу зиддиятлар кенг реформацион ҳаракатда ўз ифодасини топди. Бу реформацион ҳаракат Чехияда ажнабий зулмнинг кўп даражада мужассам тимсоли бўлган ўрта аср католик черковига ҳам қарши қаратилган эди.
Ян Гус. Руҳоний ва Прага университетининг профессори Я к Гус миллий ва диний-реформаторлик кайфиятидаги чех жами-яти илғор табақаларининг ифодачиси бўлди. Деҳқон оиласидан келиб чиққан Ян Гус, 1369 йилда Гусинец деган жойда дунёга келган эди. Прага университетининг шогирди бўлган Ян Гус 1398 йилда университет профессори, 1402 йилда эса унинг рек-тори бўлди. Ян Гуснинг ғайрати туфайли Чехия короли Вацлав 1409 йилда Прага университетининг уставини ўзгартиб, профессор чехларга университетни идора қилишда раҳбарлик ролини топширди. Ян Гуснинг замондоши инглиз реформатори Жон Виклефнинг таъсири остида Гуснинг диний ва ижтимоий-сиёсий қарашлари анча ривож топди. Аммо бир қанча масалаларда Гус Виклефдан ўтиб кетди ва дадилроқ ҳаракат қилди. Гуснинг папалик билан муносабатлари кескинлашиб, муросасиз туе олди. Индульгенциялар билан савдо қилишга қарши, олий табақа католик руҳонийларининг бузуқчиликларига қарши, черков ер эгалигининг ғоят даражада томир ейишига қарши, руҳонийларнинг турли-туман хурофин урф-одатларни ижро этганликлари учун тобора кўпроқ пул ундиришларига қарши Гус кескин тан-қид билан майдонга чнқадигап бўлди. Гус тоат-ибодатни она тилида, чех тилида адо этилишини талаб қилди. Энг яқин вақт ичидаги реформа сифатида Гус черков ерларини тортиб олиб, улардан давлат эҳтиёжлари учун фойдаланишни ҳукуматга тав-сия этди.
Гус руҳонийларни алоҳида, имтиёзли тоифага (динга ишо-нувчи оддий одамларга нисбатан) айлағггиришга қарши норо-зилик билдириб, руҳонийларни ҳам, шунингдек, шаҳар ҳалқини. ҳам «ҳар иккала ноз-неъмат билан» (нон ва вино билан^дилини поклашни (чўқинтиришни) қаттиқ туриб талаб қилдики ке-йинчалик бу Гус мухлисларининг шиорл.аридан бири бўлиб қол-ди. Қисман Гус ижтимоий масалаларга ҳам тегиб ўтди. Бироқ Гус революционер эмас эди ва шу важдан у мавжуд феодал тузум-ни емириб ташлашга даъват этмади, асосан крепостникликнинг энг оғир формаларини юмшатишга чақириш билангинл чекланди. Шу тариқа, Гус панларни ўз ҳукмронликларини суиистеъмол қилмай, «камбағалларга меҳр-шафқатли бўлиш ва уларни адолат билан идора қилишга даъват этди». У короллик судлари-да бева-бечораларга зулм қилишга ва уларнинг кўнгилларини вайрон қилишга қарши норозилик билдирди. Гус ўзининг бир қанча оғзаки гаплари ва ёзма нутқларида панлар томонидан ўлиб кетган деҳқонларнинг молу мулкини босиб олиш (ўлган-дан кейинги йиғим) ҳодисаларини қоралаган эди. «Ҳаққоният енгади!», деган иборани Гус жуда яхши кўрарди. Бу сўзлар <билан Гус меҳнаткашлар оммасининг порлоқ келажагига бўлган ў'з ишончини ифодаларди. Деҳқонлар. ҳаётини яхши билган, ўзи шу деҳқонлар орасидан келиб чиққал Гус ўз умрининг то охиригача деярли қишлоқ билан шахсан боғланган эди. Гуснинг чех тилида қиладиган ваъзхонлигида энг содда, ҳатто хат-савод-■сиз эркак ва аёл деҳқонларнинг кундалик ҳаётидан олинган ва улар бемалол тушунадиган мисоллар жуда кўп бўларди. Эркак ва аёл деҳқонлар «мистр Гуожинг гапларини завқ-шавқ билан тинглардилар.
Гуснинг фаолияти Прага архиепископини, сўнгра эса папа куриясини ҳам унга қарши оёқлантирди. Гусга тоат-ибодат қи-лиш ман этилди. У профессорлик ва ректорлик лавозимларидан маҳрум этилиб, 1412 йилда пойтахтни ташлаб кетишга мажбур бўлди. Гус ереслик (шаккоклик)да айбланиб, 1414 йилда Конс-танц собори судига чақирилди. Император Сигизмунд Гуснинг шахсини муҳофаза қилиб, унга қўриқлов ёрлиғи берди. Гус ўзи айтганидек, «халойиқ олдида ҳақиқатни очиб бермоқ учун», яъни черков собори олдида ўз таълимотининг ҳақ таълимот эканлигини ҳимоя қилмоқ учун Констанцга жўнади. Бу вақтда Гуснинг обрў-эътибори папаникидан баландроқ эди. Аммо Конс-танцига келиши биланоқ Гус тез орада қамоққа олинди. Епис-коплар собори айбланувчининг ҳатто гапини ҳам эшитишни хоҳламай, уни еретик сифатида ўтда куйдириш тўғрисида ҳукм чиқарди. Сигизмунд ўз сўзидан хоинона қайтиб Гусга ёрдам бе-ришни истамади. 1415 йилнинг 6 июлида Ян Гус Констанц май-донларидан бирида оловда куйдирилди.
Гусчиларнинг урушлари. Ян Гуснинг ўлими Чехияда чуқур ғазаб уйғотди. Гуснинг ўлим-и тўғрисида Чехия ва Моравия руҳонийлари ёзма норозилик билдирдилар. Шаҳарликлар ва деҳқонлар Гус беҳуда жафо чекди ва азобланди, дедилар. Чехияда католицизмдан оммавий равишда. қайтиш ҳодисалари юз берди. Вужудга келган «еретиклик жамоатлари» Гуснинг черков ва жамиятни реформа қилиш ҳақидаги ғояларини амалга •оширишга даъват этиб, шу билан Гус таълимотини чуқурлаш-тира ва революционлаштира бордилар.
Гусчиларга қарши ҳукумат томонидан жазо чоралари қўл-ланила бошлаши муносабати билан 1419 йил 30 июлда Прагада
шаҳарликларнинг қўзғолони бўлди. Прага ва унинг атрофидаги шаҳарларнинг плебейлар оммаси 1419 йилги Прага қўзғолони-нинг энг актив кучи бўлди, бу қўзголонга камбағаллар орасида ном чиқаргап Прага руҳоиийси Ян Желивский бошчилик қилди. Қўзғолоп патижасида король Вацлав амалда тахтдан ағдариб ташланди. Вацлав Прагадан қочиб кетди ва тез орада, ўша йилиёқ вафот этди. Вацлав ўрнига унинг укаси император Сигизмунд Чехия /гахтига ворислик қилиши лозим эди. Гуснинг ўлдирилишида Сигизмунднинг қабиҳ йўл тутганлиги ва Гусни очиқдан-очиқ ёмон кўрганлиги ҳамда Сигизмунднинг немис феодаллари билан алоқа қилганлиги туфайли чехлар ҳатто унинг номини ҳам эшитгилари келмади. На панлар, на шляхта, на шаҳарликлар Сигизмундга итоат этишни истамасдилар. Қиш-лоқларда черков ва дунёвий (немис) катта ер эгаларига қарши ҳаракат бошланиб кетди. Чехия 1419 йилнинг августидан эъти-боран ҳақиқатда Германия билан алоқасини узиб, мустақил давлат бўлиб олди.
Одатда гусчиларнинг урушлари деган ном билан аталган Буюк Чехия деҳқонлар урушининг ҳаракатга келтирувчи кучлари жуда кенг ва турли-туман эди. Знг бошидан бошлаб гусчилар харакатида бир-бировга очиқдан-очиқ қарама-қарши икки қанот пайдо бўлди:
1) чашниклар ёки подобойларнинг мўътадил пар-тияси (гусчиларнинг шиорларидан бири—ҳариккала ноз-неъмат, яъни нон ва вино билан дилни поклаш) бўлиб, бунга панлар-нинг, йирик рицарларнинг ва шаҳарликларнинг (асосан Прага шаҳарининг) вакиллари кирган эди ва 2) таборийларнинг (уларнинг Табор ёки Фаворадаги ҳарбий лагери номидан олин-ган) радикал-демократкк партияси бўлиб, уни хонавайрон бўл-ган рицарлар, энг камбағал ҳунармандлар ва деҳқонлар ташкил қилардилар. Чашникларнинг «тўртта модда» деб аталган программам Чехияда тоат-ибодат чех тилида адо этиладиган мил-лий гусчилар черковини қарор топтиришни ва черков молу мулкини тортиб олиб ҳукумат ихтиёрига берилишини талаб қи-ларди. Чашниклар бошқа ҳеч қанақа ижтимоий ва сиёсий реформа қилишни илгари сурмадилар.
Сиёсий жиҳатдан олганда чашниклар монархияни сақлаб қо-лиш тарафдорлари эдилар. Чашниклар Люксембурглар династи-яси билан алоқани узиб, улар Польша-Литва валиаҳди Сигиз-мунд (ёки Жигимонт) !hh Чехия короллигининг регенти сифатида Прагага таклиф этдилар. Кейинроқ чашникларнинг энг йирик раҳбарларидан бири бўлган бой пан Юрий (чехча Йиржи) По-дебрад король регенти бўлиб олди. XV асрнинг 20-йиллари бошларида чашниклар Прага плебейлари оппозицияси билан қаттиқ жанжаллашиб қолишди. Пойтахтда оппозицион демократии ҳаракатнинг ўсиб боришидан чўчиган чашниклар Прага демократиясининг раҳбари Ян Жсливскийнн ҳалок этишга шошилдилар. 1422 йилнинг 9 март купи Желивскийни алдаб ра-тушага чақириб, сўнг уни қамоққа олдилар ва шу ернинг ўзи-даёқ ўлимга ҳукм қилдилар ҳамда ратуша биносида қатл этдилар. Аслида бу чинакам сиёсий қотиллик эди, шаҳар кенга-шининг аъзолари (ко'ншелашлар) халқ оммасидан қўрққанлари важидан бу қотилликни зимдан ва жуда тез амалга оширган эдилар.
Гусчиларнинг бошқа лагери, яъни таборийлар Сигизмунд билан, немис феодаллари, энг йирик папалик ва католик черко-ви билан олиб борган курашларида анча революцион, энг қатъий ва изчил эдилар. Таборийлар ҳам ўз программаларида «Праганинг тўртта моддаси» ни тан олиб, бухмоддаларнинг маз-мунини кенгроқ талқин этдилар ва уларга ўзларининг антифеодал талабларини киритдилар.
Диний соҳада таборийлар ҳеч қанақа олий черков иерархи-ясисиз черков жамоаларини бемалол барпо этиш ва тамомила эркин тарғибот олиб боришга эришиш талабиниёқлаб чиқди-лар. Сиёсий соҳада таборийлар «королсиз давлат қуриш», яъни республика тарафдори эдилар. Таборийларнинг асосий ижтимоий талаби—крепостной ҳуқуқни бекор қилиш ва ерни жамоа мулкига айлантириш, яъни уни меҳнаткаш деҳқонларга бериш-дан иборат эди. Феодал-помешчикларнинг крепостнойлик зулми-га таборийлар катта гуноҳлардан («ўлим даражасидаги гуноҳ-лар» дан) бири деб қарардилар.
1410 йилги Грюнвальд жангининг қатнашчиси, ғоят зўр сар-кардалик қобилиятига эга бўлган рицарь Ян Жиж ка (1360— 1424) таборийларнинг раҳбари эди. 1424 йилда Жижка вафот этгандан кейин собиқ руҳоний Прокоп (Великий) (Катта) унинг вориси бўлиб қолди. Бошқа Прокоп ёки Прокоп (Мали й) (Қичкина) унинг ёрдамчиси эди.
Ута таборийлар ёки пикартлар тўлиқмолу мулк тенгли-гига ва давлатни йўқотишга даъват этардилар, уларнинг баъзи-лари ҳатто атеизмга яқинлашиб қолган эдилар. Ута таборийлар Исони оддий одам деб ҳисоблардилар, худой таоло ҳақида улар, худо ақл-идрок ва виждон сингари кишиларнинг дилидагина мавжуддир, деб таълим берардилар. Ута таборийларга ваъзхон Мартин Гуска бошчилик қиларди; бироқ Жижка ўта сек-тантларнинг фаолияти умумий ишга зарар беради деб ҳисоблаб, уларни 1421 йилдаёқ Табордан узоқлаштирган эди. Жижканинг бу тадбири албатта, революцион лагерь кучларини заифлашти-риб^ қўйган эди.
Дастлабки пайтда чашниклар билан таборийлар Сигизмунд ва немис феодалларига қарши биргалашиб ҳаракат қилган эдилар. Ян Жижка раҳбарлигида озгина қисми рицарлардан, кўп-чилик қисми эса деҳқонлардан (пиёда) ташкил этилган гусчиларнинг доимий қўшини халқ қўшини ҳисобланарди. Бу доимий қўшин душманга нафрат кўзи билан қарарди ва у юксак интизом-ли қўшин эди. Жижка ҳарбий ишда янги усулларни қўллади. У араваларда бемалол ортиб олиб юриладиган енгил замбарак-ларни ишга солди. Унинг пиёда аскарлари ғоят чаққон ва тез ҳаракат қиларди. Пиёда аскарларни одатда (уруш пайтларида) араваларда ортиб юриларди, аравалар бўлса ўзига хос истеҳком хизматини ҳам ўтарди. Бунинг учун йўлда маълум жойга келиб тўхталган маҳалда шу юкли араваларни занжир билан мустаҳ-камланарди, улар ўртасидаги бўш жойлар эса тахталар билан тўсиларди, шундай қилиб, душман отлиқ аскарлари ҳужум қила олмайдиган мустаҳкам лагерь пайдо бўлардики, уни бунёдга келтириш ва бузиб ташлаш осон эди.
Гусчилар немис рицарларига тўсатдан бир қанча қақшатқич зарбалар бера олдилар. 1420—1431 йиллар даврида император билан папа тусчиларга қарши беш марта салиб юриши уюштир-ган бўлсалар-да, лекин бу юришларнинг ҳаммаси муваффа-қиятсиз бўлиб чиқди. 1420 йилнинг 14 июлида Ян Жижка Праганинг ёнгинасида Виткова (ҳозирги Жижка) тоғи этагидаги жанг-да салиб юриши қўшинларини тор-мор келтирди. Жижканинг Прага ёнидаги ғалабаси бутун мамлакатни қоплаган революцион ҳаракатнинг янадаюксалишигасабабчи бўлди. 1421 йилда Чехия сейми Сигизмунд Чехия тож-тахтидан маҳрум қилинади, деб эълон қилди. Гусчилар 1422 йил бошида Немис кечуви ёнидаги жангда салибчиларустидан айниқса катта ғалаба қозондилар (бу салибчиларнинг иккинчи юриши эди). 1424 йил ёзида Жижка Малишово шаҳри ёнида салибчиларни енгиб, муҳим пунктни — Кутенбург (чехча Кутна гора) шаҳрини босиб олди. Кутенбург шаҳри Чехиядаги немис колонизациясининг асосий маркази ҳисоб-ланарди. Бу жангда Ян Жижка кўзи кўр ҳолда қўшинларга қў-мондонлик қилди ва шунга қарамай, ажойиб ғалабага эришди. Салибчиларнинг учинчи юриши даф этилгандан кейин, тез ора-да Жижка Моравияга кетиб қолди ва шу ерда ўлат касаллиги-дан вафот этди. Унинг вориси Прокоп Катта курашни муваффа-қият билан давом қилдириб, 1426 йилда Усть-Лаба шаҳари ёнида немис рицарь қўшинини яксон қилди (бу салибчиларнинг гусчиларга қарши олиб борган тўртинчи юриши эди). Ана шу жангда немис рицарларидан 15 мингга яқин киши ўлдирилди.
Таборийлар қўшинининг ютуқлари немис феодалларига даҳ-шат соларди. Гусчилар қўшини кўчиб юрадиган ҳарбий арава-ларнинг тақир-туқуригина немис рицарларининг тумтарақай қочишлари учун кифоя эди. Масалан, Техов шаҳри ёнида ҳатто душманнинг афт-ангорини кўрмасдан ҳам салибчилар 1427 йилда ёппасига қочдилар. Таборийларнинг ўзлари немис феодалла-рининг ҳужумини даф этиб, уларга қарши ҳужумга ўтдилар ва Саксония, Бранденбургга ва ҳатто Болтиқ бўйи Пруссиясига (1427 й.) кириб бордилар. 1431 йили Домажлиц шаҳари ёнидаги (Пльзень шаҳарининг жануби-ғарбида) жангда салибчилар бе-шинчи юришининг даф этилиши гусчиларнинг немис феодаллар устидан қозонган охирги ғалабаси эди. Папа Евгений IV билан император Сигизмунд гусчиларга қарши рупарадан қилинадиган янги атака планидан воз кечиб, тактикани ўзгартиришга қарор қилдилар. Улар гусчилар орасига низо солиб, чашникларни ўз томонларига қаратиб олишни мақсад қилиб қўйган эдилар. Улар бу мақсадларига эришдилар. Чашниклар таборийларнинг эриш-ган ютуқларига ҳавас билан қарасалар-да, лекин революция-нинг бундан буен чуқурлаша боришидан хавфсирардилар.
Табор шаҳри ўсиб, қочоқ деҳқонлар билан шаҳар камбағал-ларининг кўплаб бу ерга оқиб келиши, демократии реформалар ўтказиш кераклиги ҳақидаги талаблар панларни ва бойиб кетган прагалик мешчанларни қўрқитиб қўйди. Базельдаги черков со-бори черков ерларини қисман секуляризация қилиш (давлат ихтиёрига олиш) га ва диний урф-одатларга баъзи бир ўзгариш-лар киритишга розилик бериб, чашникларга бир оз ён берган-дан кейин чашниклар бу таклифларга қаттиқ ёпишиб олдилар.
1433 йилда Прагада Прага компактатлари номи остида алоҳида келишув битими тузилди. Шундан кейин чашниклар немис феодалларига қарши курашни тўхтатиб, таборий-ларга қарши курашши учун немис феодаллари билан бирлашди-лар. 1434 йили Липани (бу жойнинг бошқа номи—Чехия кечуви) ёнидаги жангда чашниклар энди немислар билан биргаликда таборийларга қарши урушдилар. Таборийлар енгилдилар. Ҳар иккала Прокоп ўлдирилди. Оддий таборийларнинг купи ҳалок бўлди. Таборийлар Жанубий Чехияда бир қанча таянч пункт-ларга суяниб туриб, шундан кейин ҳам курашни давом эттирди-лар. Табор шаҳари то 1452 йилгача қаттиқ туриб берди, шундан кейин у охири чашниклар томонидан қўлга олинди ва вайрон қилиб ташланди.
Чашниклар император Сигизмундни король деб тан олдилар. Сигизмунд вафот этгач (1447 й.) Чехия тахти Габсбурглардан бирининг ўғлига эрга теккан қизининг ўғли (Сигизмунднинг невараси) қўлига ўтди. Бу ёш король бўлганлиги учун бутун ҳокимият панлар қўлида эди. Кейинроқ 1458—1471 йиллар дав-рида, Чехия тахтини чашниклар тўдасининг лидерларидан бири бўлган Юрий (Ииржи) Подебрад эгаллади. Подебрад ўлгандан кейин чехларни Ягелланларнинг поляк династиясига мансуб одамлар бир оз вақт идора қилиб турди. Бу династиянинг сўнгги вакили 1526 йилда қазо қилди. Бу вақтда ғоят катта куч-қуд-ратга эга бўлган турклар Чехияга хавф-хатар солаётганлиги учун чех панлари тож-тахтни яна Габсбурглар қўлига топши-ришга қарор бердилар. Шундай қилиб, Чехия яна Германия империяси составига кирди.



Download 124.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling