Xii—xiii асрларда Чехиянинг социал-иқтисодий тараққиёти. Гусчилар олиб борган урушларнинг тарихий аҳамияти


Гусчилар олиб борган урушларнинг тарихий аҳамияти


Download 124.86 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi124.86 Kb.
#1587825
1   2   3
Bog'liq
2 5458423990311726505

Гусчилар олиб борган урушларнинг тарихий аҳамияти.
Гусчилар мағлубиятга учрашларига қарамай, гусчиларнинг уруш-лари Чехия тарихида жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Урта асрлар охиридаги энг йирик деҳқонлар ҳаракати, ажнабий немис ҳукмронлигига қарши кенг авж олган миллий ҳаракат ва ниҳоят, илк черков реформацияси1 ўрта аср католик черковига қарши қаратилган қўзғолон гусчиларнинг урушларида бир бутун бўлиб чирмашиб кетди. Гусчиларнинг урушлари Чехияда немислар зўравоилигига зарба бериб, уларпипг бундан кейин мамлакатга келиб киришларнпп тўхтатди. Бу урушлар Чехиянинг Германия империясидап узок, муддатгача (100 йилдан ортиқ) тамомила мустақил сиёсий аҳволга эришувини таъминлади. Дуруст, Чехия кейип империяга қайтадап кирди, лекин бу сафар энди маълум шартпомалар асосида кирди. XVII асрнинг бирин-чи ярмидаги Уттиз йиллик урушгипа Чехияни узоқ вақтгача истило этилгап вилоятга айлантириб қўйди.
Гусчиларнинг бўлиб ўтгаи урушлари даври, шу тариқа Чехиянинг миллий озодлик даври бўлди, шупинг учун учех мада-ниятининг юксалиш замоии ҳам эди. XV ва XVI асрларда чех тили ҳамда чех адабиёти катта ютуқларга эришди. Ян Гус чех грамматикасини езди ва чех тили орфографиясини яратди, чех халқи ҳозиргача шу грамматика ва орфографиядан фойдаланиб келмоқда. Гуснипг чех тилида босилиб- чиққан асарлари ҳозирги замон чех адабий тилига асос қилиб олинди. Гусчиларнинг урушлари даври кўпгина адабий-сиёсий ёдгорликлар: памфлет-лар, сатирала'р, ҳарбий-революцион гимнлар, қўшиқлар ва бош-қалар қолдирган. XV ва XVI асрларда Чехияда тарихий хрони-калар тузиш борасидаги ишлар яхши авж олиб, даврнинг улкан воқеалари ана шундай тарихий хроникалар тузиш учун бой ва драматик материаллар берган эди.
XV асрнинг 50- йилларида, революцион тўлқин пасайгандан кейин гусчилар орасида «чех биродарлари», деб аталган хийла осойишта бир оқим пайдо бўлди. «Чех биродарлари» рқимининг идеологи йирик ёзувчи Пётр Хелчицкий (1390—1460) эди. Хелчицкийниг ёзган асарларида католик черкови ва бутун феодал-крепостниклик тузуми чуқур танқид қилинса-да, лекин автор энди революцион курашдан воз кечган эди. Хелчицкий ҳар қандай давлатни «гуноҳ» деб ҳисоблаб, зўрликни рад этган, урушни, судда қатнашишни, солиқлар тўлашни қоралаган эди. Айни замонда Хелчицкий ва унинг мухлислари халқ орасида маорифни тараққий қилдиришга кўп эътибор берар здилар. «Чех биродарлари» нинг бу оқартувчилик анъаналари бундан кейин ҳам сақланиб қолган эди. Улар мактаблар ташкил этди-лар, педагогика масалалари билан шуғулландилар. Шулар ора-сидан кейинчалик машҳур чех педагоги, янги педагогиканинг яратувчиси ЯнАмосКоме некий (1592—1670) етишиб чиқ-қан эди.
Миллий ҳаракат сифатида муваффақият қозонган гусчилар ҳаракати деҳқонлар қўзғолони сифатида мағлубиятга учради.
Деҳқонлар билан бошқа демократик табақаларнинг манфа-атларини ифодалаган таборийлар ер билан яксон қилинди. Шунинг натижасида Чехияда феодал-крепостнойлик режимини тугатиш масаласи ҳам ҳал этилмай қолиб кетди. Чех панлари сиёсий ҳокимиятдан ўзлариниг тор синфий манфаатлари йўлида фойдаланиб, XV асрнинг иккинчи ярмида ҳатто крепостной ҳу-қуқни кучайтириб юбордилар. 1474 ва 1487 йиллардаги сеймлар панларнинг розилигини олмай туриб, деҳқонларнинг поместье-лардан «чиқиб кетиши» ни ман қилувчи қонунлар қабул қилди. Қочиб кетган крепостнойларга ва уларни янги жойларда қабул қилганларга энг қаттиқ жазо чоралари белгиланди.
Панлар шаҳарликларга нисбатан ҳам тор маънодаги тоифа-вий сиёсат юргиздилар. 1497 йилги сеймда Чехиядаги олий дав-лат мансабларини фақат дворянлар тоифасига мансуб шахслар-гина эгаллашлари мумкин деган қарор қабул қилинди. XV аср охиридан бошлаб мешчанларнинг сеймдаги вакиллари камай-тирилди ва биргина Прага шаҳари депутатларигина кирадиган бўлиб қолди.
Адабиётлар:

1. Каримов И.А. «Тарихий хотирасиз келажак йук» Т., 1998 й.
2.Гуломов Я.Г. «Хоразмнинг сугорилиш тарихи» Т., 1959 й.
3 История Узбекистана в источниках. Тузувчи Б. В. Лунин. Т., 1984 й.
4.Жабборов И.М. «Узбек халки этнографияси». Т., 1994 й.
5 Саъдуллаев А.С. «Культура юга Средней Азии 7-4 вв. до н.э.» Т., 1987 й.
6.Кабиров Ж., Саъдуллаев А. «Урта Осиё археологияси» Т., 1990 й.
7.Узбекистон тарихи. Муаллифлар жамоаси. 1997 й.

Download 124.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling