2022 йил 1 июньдан А.А. Мавлянов Тошкент шахар Гидрометеорология бошқарма бошиғи вақтинча вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланганлиги муносабати билан, буюраман:
1. Тошкент шахар Гидрометеорология бошқармасида моддий бойликларни топшириш-қабул қилиш бўйича комиссияси қуйидаги таркибда тузилсин:
Комиссия раис:
Ф.Сафаров – Бош директор ўринбосари
Комиссия аъзолари:
С.Халияров – Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи;
Б.Қаюмов – Ички аудит ва таҳлил бўлими бошлиғи;
П. Артиков – Ишлар бошқармаси бошлиғи;
Қ. Қулумбетов – Моддий таъминот бошқармаси бошлиғи.
2. Комиссия моддий бойликларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида ва топшириш - қабул қилиш далолатномалари асосида амалга оширилишини таъминласин.
3. Тошкент шахар Гидрометеорология бошқармаси 1 тоифали мухандис С.Р.Исабеков тасарруфидаги барча товар-моддий бойликларни бошқарма бошиғи вақтинча вазифасини бажарувчи А.А. Мавляновга Топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида топширсин.
4. Комиссия топшириш-қабул қилиш далолатномаларини ўрнатилган тартибда Ўзгидромет Молия-иқтисод бошқармасига 2022 йил 24 июнгача тақдим этилсин.
5. Буйруқ бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Бош
директор ўринбосари И.Каримов
Do'stlaringiz bilan baham: |