TerDPI Ta’lim tizimida psixologik xizmatning zamonaviy tendensiyalari: muammo va yechimlar-2 12-13.05.2023
1020
References:
1.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 21.06.2022 dagi PQ-289-sonli “Pedagogik
taʼlim sifatini oshirish va pedagog kadrlar tayyorlovchi oliy taʼlim muassasalari faoliyatini
yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” qarori.
2. Xoliqov A. A. Pedagogik mahorat. Darslik, O’zR Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi. -
Т.: “Iqtisod-moliya”, 2011, -420 b.
3. Turg‘unboyev K., Tolipov M., Oxunov I., “Ijtimoiy pedagogika asoslari”, Toshkent
“Fan va texnologiya” 2008 yil
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ
ТАЪЛИМИ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЎЗАРО ҲАРАКАТЛАРИ
ТИЗИМИДА ДУАЛ ТАЪЛИМ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ АМАЛГА
ОШИРИШ
Турамуратов Улуғбек Уроқович педагогика фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD), доцент в/б. ТерДПИ Педагогика кафедраси мудири
Бугунги кунда таълим муассасаларига янгича англайдиган ва маълум
бир лаёқатлар тўпламига эга бўлган, вужудга келган муаммоларни
профессионал ҳал қилишга ва уларнинг олдини олишга қодир бўлган
профессионаллар керак. Мазкур муаммо биринчи навбатда олий педагогик
таълимнинг ҳам олдида турибди, бугунги кунда у бевосита педагогик
кадрларни тайёрлашни такомиллаштиришга қаратилган. Ва кейинги йилларда
дуал ўқитиш моделини фақатгина ўрта профессионал таълим тизимида эмас,
балки олий таълимда ҳам жорий қилиш масалалари ўрганилмоқда.
Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг профессионал фаолиятида
мутахассиснинг ижодий фаоллиги ва профессионал индивидуаллиги муҳим
аҳамият касб этади, у шахснинг профессионал мослашиши ва ўзлигини амалга
оширишининг муваффақиятини таъминлайди. Олий ўқув юртида тайёрлаш
жараёнида мактабгача таълим ташкилоти педагогининг профессионал
индивидуаллигини шакллантиришнинг самарали бўлишини фақатгина
қуйидагилар амалга оширилган тақдирда таъминлаш мумкин бўлади: агар
ўқувчиларнинг индивидуал ўзига хос хусусиятлари ва қобилиятларини
ҳисобга олиш билан педагогик таълимнинг сифати ва иш берувчиларнинг
талабларига йўналтирилган вариатив индивидуал таълим траекториялари
амалга оширилса, шунингдек мактабгача таълим ташкилоти педагогида уни
такомиллаштиришга
йўналтирилган
мос
келувчи
ҳаракатларни
таъминлайдиган профессионал индивидуалликнинг шаклланиш жараёнини
тизимли мониторинглаш амалга оширилса.
Бугунги кунда дуал таълим қизиқишларнинг чўққисида турибди ва дуал
таълим масалаларига кўплаб замонавий чиқишлар бағишланган. Биз
ўзимизнинг мақоламизда олий ўқув юртлари ва мактабгача таълим
Do'stlaringiz bilan baham: |