Xo'jalik hisobi to'g'risida umumiy tushuncha va unga qo'yiladigan talablar. Хўжалик фаолияти


Analitik va sintetik hisob haqida tushuncha


Download 0.62 Mb.
bet23/37
Sana18.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1590116
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
Bog'liq
buxgalteriya javoblar 44306

45.Analitik va sintetik hisob haqida tushuncha
Синтетик счётлар – бу маълумотларни фақат пул ифодасида қайд этиб ва жамлаб берувчи счётлар. Улар асосида юритиладиган ҳисоб синтетик ҳисоб деб аталади. 21- сон БҲМСда кўрсатилган барча счётлар синтетик счётлар ҳисобланади. Демак, давлат томонидан фақат синтетик счётлар регламентлаштирилади.
Аналитик счётлар – бу маълумотларни турли батафсилликларда ва турли ўлчов бирликларида қайд этиб ва жамлаб берувчи счётлар. Ушбу счётлар асосида юритиладиган ҳисоб аналитик ҳисоб деб аталади. Аналитик счётлар корхоналар томонидан мустақил равишда очилади ва юритилади. Аналитик счётлар суммаларининг йиғиндиси синтетик счет суммасига тенг бўлиши лозим. Масалан, корхонанинг № 6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» синтетик счётида акс эттирилган жами қарзларининг суммаси ушбу счётга очилган аналитик счётлар (ушбу ҳолда алоҳида таъминотчилар)нинг қарзлари суммалари йиғиндисидан иборат бўлиши керак.
46.Xo’jalik muomilalari tasdirida buxgalteriya balansida ro’y beradigan o’zgarishlar, ular tavsifi
23-savolga qara
47.Xujjatlar, ular tavsifi, ahamyati, turkumlanishi
Ҳужжатлаштириш – бу хўжалик операцияларини маълум бирҳужжатлар билан расмийлаштириш усули.
Ҳужжат – бу ҳўжалик операцияларини ҳақиқатда юз берганлигига гувоҳ берувчи ёки уларни келгусида юз беришига асос бўлувчи ёзма гувоҳнома.
Гувоҳлик берувчи ҳужжатлар деганда, юқорида айтиб ўтганимиздек, хўжалик операцияларини ҳақиқатда юз берганлигига гувоҳ берувчи ҳужжатлар тушунилади.
Фармойиш берувчи ҳужжатлар деганда у ёки бу ҳаракатни келгусида амалга оширишга фармойиш берувчи ҳужжатлар тушунилади. Масалан, инвентаризация ўтқазиш тўғрисида фармойиш, товарни олиб келуш учун берилган ишончнома ва шу кабилар.
Фармойиш ва гувоҳлик берувчи ҳужжатлар деганда бир вақтнинг ўзида хўжалик операциясини амалга оширишга берилган фармойишни ифодаловчи, ҳам бу фармойиш асосида ҳақиқатда юз берган хўжалик операциясига гувоҳлик берувчи ҳужжатлар тушунилади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling