Xo'jalik hisobi to'g'risida umumiy tushuncha va unga qo'yiladigan talablar. Хўжалик фаолияти


Download 0.62 Mb.
bet25/37
Sana18.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1590116
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
buxgalteriya javoblar 44306

Бирлаштириш баланси – икки ва ундан ортиқ корхоналар бир бири билан қўшилганда қўшилиш санасига тузилган баланс.
Ажратиш баланси – бу корхона ихтиёридан мустақил бошқа корхона ажралиб чиқганда бир – бирига маблағларни топшириш ва қабул қилиш санасига тузилган баланс.
Маълумотларни жамлаш даражасига кўра баланс йиғма ва алоҳида баланс турларига бўлинади.
Йиғма баланс - бу бир тизим корхоналари баланслари моддаларини горизонтал ҳолда жамлаш натижасида тузилган баланс, масалан трест, концерн, компания, вазирлик ва шу каби юқори органлар томонидан тузилган баланс.
Алоҳида баланс –бу ҳар бир ҳўжалик юритувчи субъект томонидан тузилган баланс.
Баланс бўлими деганда корхона активларини ва уларнинг ташкил топиш манбаларини ифодаловчи моддалар суммасини у ёки бу белгисига қараб жамлаш усули тушунилади.
Баланс моддаси деганда баланснинг ҳар бир қатори тушунилади, ҳар бир қатор эса ўз навбатида битта ёки бир нечта Бизнесда бухгалтерия ҳисоби счетларини ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам баланснинг тасдиқланган шаклида ҳар бир модда бўйича қавс ичида тегишли счетларнинг тартиб рақамлари кўрсатилган.
Баланс - лотинча «бис», яъни «иккита» ва «ланх», яъни «тарози палласи» сўзларидан олинган бўлиб, ўзаро тенглик, бир хиллик рамзи ҳисобланади.
50.Doimiy va vaqtinchalik schyotlar, tartibga soluvchi va balansdan tashqari schyotlar
Доимийлигига кўра Бизнесда бухгалтерия ҳисоби счётлари доимий ва транзит счётларга бўлинади.
Доимий счётлар деганда ҳисобот даврининг охирида қолдиққа эга бўладиган ва бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, хусусий капитал ва мажбуриятларни ҳисобга олишга мўлжалланган счётлар тушунилади.
Транзит счётлар деганда ҳисобот даврида корхонанинг даромад ва харажатларини ҳисобга олиш учун қўлланилиб, ҳисобот даврининг охирида ёпилиб кетадиган ва қолдиққа эга бўлмайдиган счётлар тушунилади.
Балансга суммаси киритилишига кўра Бизнесда бухгалтерия ҳисоби счётлари баланс ва балансдан ташқари счётларга бўлинади.
Баланс счётлари –бу қолдиқлари балансга киритиладиган счётлар. Активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални акс эттиришга мўлжалланган барча счётлар баланс счётлари ҳисобланади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling