Xo'jalik hisobi to'g'risida umumiy tushuncha va unga qo'yiladigan talablar. Хўжалик фаолияти


Download 0.62 Mb.
bet3/37
Sana18.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1590116
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
buxgalteriya javoblar 44306

Ишлаб чикариш жараёни деганда ишчи кучи ва меҳнат воситалари ёрдамида мехнат предметларидан янги маҳсулотлар яратиш тушуни- лади. Ушбу жараён хам иктисодиётнинг турли тармокларида ўзига хос хусусиятларга эга. Чунончи, ишлаб чикариш соҳаси субъектларида ушбу жараёнда аниқ турдаги тайёр махсулотлар, масалан, автомобилсозлик заводида автомобил, нон комбинатида нон ва нон маҳсулотлари яратилади. Кишлок хужалиги соҳаси субъектларида ушбу жараёнда турли кишлок хужалик маҳсулотлари, масалан пахта, ғалла, узум, сабзавотлар ва бошкалар етиштирилади. Курилиш соҳасида бажарилган ишлар, масалан, курилиш-монтаж ишлари, хизмат ва сервис соҳасида курсатилган хизматлар, масалан, туристларга кўрсатилган мехмонхона ва бошка хизматлар, аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатилган аудиторлик хизматлари ҳам ишлаб чикариш жараёни ҳисобланади.
Сотиш жараёни деганда ишлаб чиқариш жараёнида яратилган тайёр маҳсулотларни, бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни харидорларга сотиш тушунилади. Ушбу жараёнда олинган даромад хам тармок хусусиятига хос равишда номланади. Масалан, ишлаб чикариш сохасида тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромал, савдода товарларни сотишдан Олинган даромад, курилишда бажарилган ишлардан олинган даромад, хизмат ва сервис соҳасида курсатилган Хизматлардан олинган даромад деб аталади.

  1. Hujjatlashtirish haqida tushuncha. Buxgalteriya hisobida hujjatlarning roli va ahamiyati

Ҳужжатлаштириш – бу хўжалик операцияларини маълум бир ҳужжатлар билан расмийлаштириш усули.
Ҳужжат – бу ҳўжалик операцияларини ҳақиқатда юз берганлигига гувоҳ берувчи ёки уларни келгусида юз беришига асос бўлувчи ёзма гувоҳнома.
Гувоҳлик берувчи ҳужжатлар деганда, юқорида айтиб ўтганимиздек, хўжалик операцияларини ҳақиқатда юз берганлигига гувоҳ берувчи ҳужжатлар тушунилади.
Фармойиш берувчи ҳужжатлар деганда у ёки бу ҳаракатни келгусида амалга оширишга фармойиш берувчи ҳужжатлар тушунилади. Масалан, инвентаризация ўтқазиш тўғрисида фармойиш, товарни олиб келуш учун берилган ишончнома ва шу кабилар.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling