Ҳақиқий қиймат – бу корхона активлари ва улар манбаларининг ҳисобот даври охиридаги ҳужжатли асосда шакллантирилган қиймати. Ҳақиқий қиймат сифатида бошланғич қиймат, қолдиқ қиймат, соф сотиш қиймати асос қилиб олинади.
Бошланғич қиймат – бу активларни сотиб олиш, қуриш, ишлаб чиқариш ва бошқа йўллар билан келиб тушган вақтида шаклланган қиймати. У ўз ичига активларни сотиб олишга, қуришга ва ишлаб чиқаришга кетган барча харажатларни олади. Бепул келиб тушган активларнинг бошланғич қиймати комиссия томонидан эксперт йўли билан топилади. Бу қийматни, бошқачасига, тарихий қиймат деб ҳам атайдилар.
Қолдиқ қиймат – бу активларнинг бошланғич қийматидан фойдаланиш даврида жамланган эскириш суммасини чегиришдан кейин қолган қиймати.
Соф сотиш қиймати - бу активнинг сифати, ҳолати, шунингдек бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқган ҳолда шаклланган қиймати. Ушбу қиймат юқорида келтирилган қиймат турларидан кам ҳам, кўп ҳам бўлиши мумкин. Ушбу қийматни, бошқачасига, бозор қиймати ҳам деб атайдилар.
Режа ёки меъёрий қиймат- бу активларнинг режа ёки меъёрий калкуляция асосида шакллантирилган қиймати.
Номинал қиймат – қимматли қоғозларнинг олдиндан белгиланган ва босма усулда улар устида ёзиб қўйилган қиймати.
Дисконтланган қиймат - бу активлар ва мажбуриятларнинг келгуси қиймати бўлиб, у жорий қийматни пулнинг келгусидаги вақтинчалик қиймати коэффициентига кўпайтириш йўли билан топилади.
Калькуляция – бу хўжалик активларининг сотиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш қийматларини ҳисоблаб топиш усули.
Сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга кетган харажатлар активларнинг таннархини ташкил этади.
Калькуляциянинг турлари:
буюртмали калькуляция
Do'stlaringiz bilan baham: |