Xo'jalik hisobi to'g'risida umumiy tushuncha va unga qo'yiladigan talablar.
Хўжалик фаолияти деганда, умуман олганда, корхона ва ташкилотлар томонидан фойда олиш мақсадида олиб борилаётган ҳамда мазмунан алоҳида номлардаги фаолият турларини ташкил қилувчи хўжалик жараёнлари ва операциялари (муомалалари) мажмуаси тушунилади.
Хўжалик жараёни деганда корхона ва ташкилотларда юз берган ва бераётган операциялар йиғиндиси тушунилади.
Хўжалик операцияси деганда корхона ва ташкилотда юз берган ва бераётган аниқ харакатлар, ишлар тушунилади.
Республикамизнинг қонунлари, чунончи Солиқ Кодексига мувофиқ корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолияти икки турга бўлинади:
Асосий фаолият – бу корхона ва ташкилотнинг бош мақсадини ифодаловчи ҳамда унинг уставида кўрсатилган фаолият тури (ёки турлари).
Асосий бўлмаган фаолият – бу корхона ва ташкилотнинг бош мақсади бўлиб ҳисобланмайдиган, шу билан бирга қўшимча фойда олиш мақсадида ҳамда асосий фаолият учун зарурат юзасидан юритиладиган фаолият тури ёки турлари.
Schyotlar haqida tushuncha
Счётлар – бу корхона активлари, хусусий капитали, мажбуриятлари, даромад, харажат, фойда ва зарарларини ҳисобот давридаги ҳолати (бошланғич ва охирги), шунингдек уларнинг шу даврдаги ҳаракати (кўпайиши ва камайиши) тўғрисидаги маълумотларни пул ифодасида акс эттириш усули.
Бош қолдиқ –бу счёт бўйича ҳисобот даври бошидаги қолдиқ сумма. Бухгалтерлар тилида уни «бош сальдо» ҳам деб атайдилар.
Охирги қолдиқ - бу счёт бўйича ҳисобот даври охиридги қолдиқ сумма. Бухгалтерлар тилида уни «охирги сальдо» ҳам деб атайдилар.
Счётларнинг очилиши деганда уларнинг бош қолдиғини мос равишда дебет ва кредитда кўрсатиш тушунилади.
Счётларга ёзиш деганда юз берган операция суммасини уларнинг дебет ва кредит томонларида акс эттириш тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |