Xo'jalik hisobi to'g'risida umumiy tushuncha va unga qo'yiladigan talablar. Хўжалик фаолияти
Xo'jalik mablag'lari va ularning tashkil topish manbalari (aktiv, daromad.)
Download 0.55 Mb.
|
buxgalteriya javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мажбуриятлар
- Счётлар режаси
Xo'jalik mablag'lari va ularning tashkil topish manbalari (aktiv, daromad.)
Активлар деганда хужалик юритувчи субъектнинг бахолаш кийматига эга бўлган ва ўз ичига пул маблағлари ва дебиторлик qарзларни олган моддий, шунингдек, номоддий мулки тушунилади. Актив деб тан олиш учун моддий ва номоддий мулк куйидаги талабларга жавоб бериши керак: * кийматга эга бўлиши ва бу киймат аниқ баҳоланадиган бўлиши; * эгалик килиш ҳуқуқига асосан кайси корхона балансига киритилган булса, шу корхона томонидан назорат килиниши; * келгусида корхонага иктисодий наф келтириши керак, жумладан, корхонанинг пул маблағларини киримини кўпайишига бевосита ва билвосита хисса кўшиши; * юз берган хўжалик операциялари натижаси hисобланиши. Корхона ихтиёридаги барча активлар иккита манбадан ташкил топади: • хусусий капитал (ХК) - бу корхонанинг барча активларидан (А) унинг мажбуриятларини (М) чегириб ташлагандан сўнг коладиган сумма, яьни XK=A-M Мажбуриятлар бу корхонанинг бошка юридик ва жисмоний шахслар олдидаги қарзлари Buxgalteriya hisobining schyotlar tizimi, tuzilishi va uning ahamiyati Счётлар - бу корхона активлари, хусусий капитали, мажбуриятлари, даромад, харажат, фойда ва зарарларини ҳисобот давридаги холати (бошлангич ва охирги), шунингдек, уларнинг шу даврдаги харакати (купайиши ва камайиши) тўғрисидаги маълумотларни пул ифодасида акс эттириш усули. Бухгалтерия хисобида унинг ҳар бир объектини акс эттириш учун алохида счётлар кўзда тутилади. Ҳар бир счёт ўзининг тартиб ракамига ва аник номига эга бўлади. Одатда, счётнинг номи объектнинг номи билан бир хил бўлади. Мисол учун, асосий воситаларни акс эттириш учун айнан шундай номдаги № 0100, кассадаги пул маблагларини акс эттириш учун <<Кассадаги пул маблаглари» номли № 5000 - счёт ва бошка шу каби счётлар кўзда тутилади. Барча қўлланиладиган счётларнинг тартиб ракамлари ва аник номлари махсус счётлар режасида ўз аксини топади. Счётлар режаси - бу корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг молиявий хужалик фаолиятини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда кулланиладиган счётларнинг тартиблаштирилган тизими. Ўзбекистон Республикасида счётлар режаси ва уни кўллаш бўйича йурикнома давлат аҳамиятига молик меъерий хужжат ҳисобланади. Ушбу меъёрий хуж жатни ишлаб чикиш ва жорий килиш Молия Вазирлигига юклатилган. Hisobot shakllarining tuzilish tamoyillari: hisoblash, ikkiyoqlama yozuv, mazmunning shakldan ustunligi, ishonchlilik, ko'rsatkichlarning taqqoslanuvchanligi, moliyaviy hisobotlarning betarafligi, aktiv va majburiyatlarning sof bahosi, o'z vaqtidalik. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling