Xo'jalik hisobi to'g'risida umumiy tushuncha va unga qo'yiladigan talablar. Хўжалик фаолияти


Download 0.55 Mb.
bet2/37
Sana12.08.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1666640
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
buxgalteriya javoblar

Счётларнинг ёпилиши деганда уларнинг дебет ва кредит оборотлари суммаларини ҳисоблаш ва охирги қолдиқ суммаларини топиш тушунилади.

  • Актив счётлар – корхона активларини акс эттиришга мулжалланган счётлар.

  • Пассив счётлар – корхона активларини ташкил топиш манбаларини кўрсатувчи хусусий капитал ва мажбуриятларни акс эттиришга мулжалланган счётлар.

  • Контрактив счётлар – корхона активларининг соф қийматини топишда чегириб ташланадиган суммаларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар.

  • Контрпассив счётлар – корхонанинг хусусий капитали ва мажбуриятларининг соф қийматини топишда чегириб ташланадиган суммаларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар.

  • Синтетик счётлар – бу маълумотларни фақат пул ифодасида қайд этиб ва жамлаб берувчи счётлар. Улар асосида юритиладиган ҳисоб синтетик ҳисоб деб аталади. 21- сон БҲМСда кўрсатилган барча счётлар синтетик счётлар ҳисобланади. Демак, давлат томонидан фақат синтетик счётлар регламентлаштирилади.

  • Аналитик счётлар – бу маълумотларни турли батафсилликларда ва турли ўлчов бирликларида қайд этиб ва жамлаб берувчи счётлар. Ушбу счётлар асосида юритиладиган ҳисоб аналитик ҳисоб деб аталади.

    1. Biznes jarayonlarining asosiy ko'rsatkichlari va ularning ahamiyati.

    Ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолияти бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларини ўз ичига олади.
    Таъминот жараёни бу корхонани фаолият кўрсатиши учун меҳнат - предметлари ва воситалари, ишчи кучи, пул маблағлари ва бошка маблаглар билан таъминлашдир. Ушбу жараён иқтисодиётнинг турли тармокларида улар хусусиятларига хос операцияларни олади. Чунончи, нон махсулотларини ишлаб чикариш сохасида айнан унга зарур булган ун, шакар, ёг, туз ва бошка хомашё ва материалларни, кишлок хўжалигида уруглик, минерал ўғитлар, ем-хашак, автотранспорт сохасида эхтиёт кисмлар ва ёкилги, савдо соҳасида товарлар, курилишла курилиш материалларини харид қилиш ва ва тайёрлашни такозо этади.

    Download 0.55 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling