Xo'jalik hisobining mohiyati, boshqaruv tizimidagi ahamiyati va buxgalterlya hisobining umumiy tavsifi Режа: - 1.1.Халқ хўжалиги ҳисоби турлари. 1.2.Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва унинг олдига қўйиладиган талаблар. 1.3.Хўжалик маблағлари ва маблағларининг ташкил топиш манбалари. 1.4.Хўжалик жараёнлари ҳисоби. 1.5.Бухгалтерия ҳисобининг усуллари.
Халқ хўжалигидаги ҳисоб турлари асосан қуйидаги функицияларни бажаради - а) халқ хўжалик ҳисоби тармоқлари корхона, ташкилот ва муассасаларда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини кузатиб бориш.
- б) кузатиш орқали олинган маълумотларни миқдорий кўрсатмаларда ифодалаш.
- в) корхона, ташкилот, муассаса хўжалик фаолиятларини кузатиш натижаларини махсус ҳужжатларда кайд этиш.
- г) махсус ҳужжатларда акс эттирилган маълумотларни умумлаштириш ва гуруҳлаштириш, хўжалик жараёнлари устидан назорат ўрнатиш ва уларга таъсир этиш.
Халқ хўжалик ҳисобига қўйилган талаблар қуйидагилардан иборат: - Ҳисобнинг содда ва тушунарли бўлиши.
- Ҳисобни режалилиги.
- Ҳисобнинг аниқ ва тўғрилиги.
- Ҳисоб ишларини ўз вақтидада амалга ошириш, ҳужжатларга қайд қилиш.
- Ҳисоб кўрсаткичлари билан режа кўрсаткичлари бирлиги.
Халқ хўжалик ҳисоби ягона бир тизим бўлиб, бир-бири билан ўзаро боғлиқ 3 тури: - Тезкор ҳисоб;
- Статистик ҳисоб;
- Бухгалтерия ҳисоби (Молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисоби).
Тезкор хисоб - бу ҳисоб халқ хўжалиги тармоқлари корхона, муассаса, ташкилотларининг айрим бир бўлимларида содир бўлаётган хўжалик жараёнлари ҳақида зарурий маълумот ва кўрсаткичларни жорий кузатиш ва назорат этиш орқали тегишли жойларга етказиш ва бу маълумотлардан тегишли мақсадларда фойдаланиши имконини беради.
Статистик хисоб - маълум бир вақтда бутун халқ хўжалиги ҳамда алоҳида бир олинган корхона, ташкилот, муассасалар ижтимоий ривожланиш қонуниятларини миқдорий ифодалаш, уларни ўрганиш, ҳамда назорат қилишдан иборат.
Бухгалтерия хисоби - корхона, муассаса, ташкилот ва бирлашмаларнинг хўжалик маблағлари, уларни ташкил топиш манбалари ҳамда улар харакати натижасида содир бўладиган хўжалик жараёнларини узлуксиз ва ёппасига кузатиб, кузатиш натижасида олинган маълумотларни ҳаммасини ўлчаш, баҳолаш ва текшириш, уларни ҳужжатларда тўлиқ ифодалаб акс эттириш, ҳамда уларни пул ўлчовида умумлаштиришдан иборат.
Халк хужалигидаги хисоб турларида куйидаги улчов бирликларидан фойлаланилади: - Натура ўлчови.
- Пул ўлчов бирлиги.
- Меҳнат ўлчов бирлиги.
Бухгалтерия ҳисоби олдида 3 та асосий вазифа туради: - А. Режа бажарилиш устидан назорат олиб бориш.
- Б.Корхона мулкини муҳофаза қилиш
- В. Корхоналарда халқ хўжалик ҳисобини жорий этиб, уни мустаҳкамлаш ва иқтисодий режимни (тежамкорликни) жорий этиш, ҳамда такомиллаштириб бориш.
Бухгалтерия ҳисоби предмети - корхонани хўжалик маблағлари ва уларни ташкил топиш манбаларини, уларни хўжалик жараёнлари натижасида ўзгариб боришларини ёппасига, узлуксиз, конун-коидаларга асосан ҳужжатларда тўлиқ, аниқ, тўғри акс эттириб боришдир.
Корхоналар, муассасаларда юритиладиган бухгалтерия ҳисоби “Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни, БҲМС ва тегишли меъёрий ҳужжатларга асосланиб олиб борилади. - Корхоналар, муассасаларда юритиладиган бухгалтерия ҳисоби “Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни, БҲМС ва тегишли меъёрий ҳужжатларга асосланиб олиб борилади.
Хўжалик мабалағлари - Узоқ муддатли
- Мабалағлари
- (активлар)
- Жорик мабалағлар
- (активлар)
- Узоқ муддатли молиявий
- қўйилмалар
- Жорий ҳисоб китобдаги
- мабалағлар
- Қисқа муддатли молиявий
- қўйилмалар
Хўжалик мабалағларининг манбаи - Мабалағлар манбаи
- (пассив)
- Келгуси давр харажатлари ва
- Тўловлари захираси
Хужалик жараёнларини 3 турга ажратиш мумкин: - Таъминот жараёни.
- Ишлаб чиқариш жараёни.
- Сотиш жараёни.
Бухгалтерия хисоби 8 та элементдан иборат: - Ҳужжатлаштириш
- Инвентаризация
- Баҳолаш
- Калькуляция.
- Счётлар тизими
- Икки ёқлама ёзув
- Баланс
- Ҳисобот.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |