Бошка даромадларга товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чикариш ва реализация килиш билан боглик булмаган операциялардан олинадиган даромадлар киради, улар куйидагилардан иборат:
солик туловчининг асосий воситалари ва бошка мол-мулки чикиб кетишидан олинадиган даромадлар;
мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
текин олинган мол-мулк, мулкий хукуклар, шунингдек ишлар ва хизматлар;
инвентаризация натижасида аникланган ортикча товар-моддий захиралар хамда бошка мол-мулк киймати тарикасидаги даромадлар;
хисобот йилида аникланган утган йиллардаги даромадлар;
мажбуриятларни хисобдан чикариш дан олинадиган даромадлар;
талаблардан узганинг фойдасига воз кечиш шартномаси буйича олинган даромадлар;
илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг урнини коплаш тарзида олинган даромадлар;
хизмат кУрсатувчи хужаликлардан олинадиган даромадлар;
биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар;
ундириб олинган ёки карздор томонидан тан олинган жарималар ва пеня;
валюта хисобвараклари буйича курсдаги ижобий фарк, шунингдек чет эл валютасидаги операциялар буйича олинган даромадлар;
дивидендлар ва фоизлар;
роялти;
товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чикариш ва реализация килиш билан бевосита боглик булмаган операциялардан олинадиган бошка даромадлар.
Солик туловчининг харажатлари солик солинадиган фойдани аниклаш пайтида чегириб ташланади, Солик кодексининг 147-моддасига мувофик чегириб ташланмайдиган харажатлар бундан мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |