Xo`jalik yuritish shakllari. Reja: Xo`jalik yuritish shakllari – mulkni iqtisodiy jihatdan amalgam oshirish vositasi ekanligi


Download 60.16 Kb.
bet3/8
Sana18.06.2023
Hajmi60.16 Kb.
#1561206
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1803 Xo-jalik yuriti

Мулкнинг турли шакллари
Мустақилликка эришилгандан сўнг ижтимоийлашган бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида давлат мулкини хусусий мулк ва мулкнинг бошқа шаклларига алмаштириш мумкинлигини муқаррар қилиб қўйди. Бу бозор иқтисодиётига мос келадиган турли нодавлат шаклларининг вужудга келишига сабаб бўлди. Ўзбекистон Республи-касида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни давлат қонунлари асосида босқичма-босқич амалга оширила бошланди. Натижада кўп укладлиликка асосланган бозор иқтисо-диёти, аралаш иқтисодиёт юзага келди.
Иқтисодиёт назарияси фани укладни ижтимоий-иқтисодий категория сифатида мезонлар асосида, яъни мулк шакллари, хўжалик юритиш услублари, даромад манбалари ва унинг турлари асосида татбиқ этади. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида тўртта уклад амал қилади: давлат, хусусий, жамоа ва аралаш укладлар. Бу уклад-лар мазмун жиҳатдан турличадир. Улар бир-бири билан доимо рақо-батда бўлади. Миллий иқтисодиётнинг ривожланиши учун жами укладлар тизими рақобати асос бўлади ва бунга бозор муносабатлари орқали эришилади.
Кўп укладли иқтисодиётда мулкий муносабатларнинг ривожла-ниб бориши натижасида мулк шакллари ўртасида рақобат кураши ку-чаяди. Улар бир-биридан ўзининг иқтисодий устунлигига эришишга интилиш, юқори мавқега чиқиб олишга ҳаракат қилиш доимий тус олади. Бу рақобат курашида иқтисодий жиҳатдан заиф бўлган мулк ўзини сақлаб қола олмайди, чунки у барҳам топади. Мулк шакллари-нинг рақобатли кураши натижасида мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатлари кўтарилади ва бозорнинг таклиф даражаси ортади. Кўп укладли иқтисодиёт аралаш иқтисодиётдир. Бундай иқтисодиёт бозор иқтисодиётининг талаби ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисидаги қонунга асосан мулк қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
– хусусий мулк;
– жамоа (ширкат) мулки;
– давлат мулки;
– хорижий фуқаролар, ташкилотлар, давлатлар, шу жумладан, хорижий ҳуқуқий ва жисмоний шахслар мулклари.
Хусусий мулк айрим шахсларга қарашли бўлган, даромад олишга қаратилган мулкдир. Бу тушунча Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисидаги Қонунининг 7-моддасида мустаҳкамлаб қў-йилган бўлиб, хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборатдир деб кўрсатилган. Хусусий мулкнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: хусусий жисмоний ва юридик шахслар, фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамият бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва бошқа нодавлат юридик шахслар. Уларнинг барчаси хусусий мулкнинг субъектларидир. Хусусий мулкнинг асо-сий объектлари жумласига қуйидагилар киради: уйлар, квартиралар, дала ҳовлилар, турли бинолар, қурилишлар, иншоотлар, ускуналар, ишлаб чиқариш воситалари, транспорт воситалари, уй ҳайвонлари, пул ва қимматбаҳо қоғозлар, алоҳида ҳуқуқларнинг турли-туман тафаккур объектлари (кашфиётлар, ноу-хау, фан, адабий асарлар).
Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида, кўп укладли тизимда, энг аввало, хусусий мулк юзага кела бошлайди. Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек, «...биз ўз олдимизга қўйган мақсадни хусусий мулк-чилик етакчи ўринда турадиган кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш мақсадини амалга оширишимиз керак»3[13]. Ўзбекистонда хусу-сий мулкни ўрта ва кичик фирмалар ва корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа хўжалиги ва индивидуал меҳнат фаолият-ларидан ташкил топгандир. Ўрта ва кичик корхоналар хусусий мулк-ни ташкил этувчи пойдевор бўлиб, улар якка ҳолатдаги хусусий то-вар ишлаб чиқарувчи субъектлар жумласидандир. Кўпчилик иқтисод-чилар майда товар хўжалиги хусусий уклад таркибида алоҳида ма-қомга эга, деб таъкидлашмоқда. Улар гуруҳлаштирилиб, майда товар хўжалиги таркибига кичик корхоналар, деҳқон хўжаликлари, кичик фермер хўжаликлари ва якка тартибда ишловчилар киритилмоқда. Албатта, улар бир-биридан фарқланади. Масалан, кичик фермер хўжалигида озчилик ишлагани ҳолда, иш билан банд бўлганлар оила аъзолари ёки оиланинг яқин қариндошлари ҳисобланади. Бундан фарқли ўлароқ, кичик фирмаларда ишловчиларнинг қон-қариндош-лик муносабати кам учрайди. Майда товар хўжалиги илгарилари иқ-тисодиётда алоҳида уклад деб юритилган бўлса, бозор иқтисодиёти шароитида у хусусий укладнинг бир туридир, деб талқин этилмоқда. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида хусусий мулк йирик фермерлар хўжаликлар ҳисобига ҳам ўсиб бормоқда.
Бу хўжаликлар ёлланма меҳнатдан фойдаланади. Фермер хўжа-ликлари ҳам эркин қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари бозори учун, ҳам давлатнинг монополия бозори учун ишлайди. Эркин бозор унинг фаолиятини рағбатлантирса, давлат бозори иқтисодий рағбатланти-ришни заифлаштиради. Шу сабабли фермер хўжаликлари зиддиятли омиллар таъсирида фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикасида хусусий мулк икки кўринишда шаклланмоқда. Якка (индивидуал) хусусий мулк унинг биринчи шакли бўлиб айрим шахсларнинг мулки ҳисобланади. Иккинчи шак-ли корпоратив, яъни мулк эгаларининг шерикчилик асосида маълум гуруҳларга бирлашган ҳолда фаолият кўрсатиши натижасида қўлга киритиладиган мулкдир. Ўзбекистонда хусусий мулк жорий этилган пайтдан бошлабоқ, шахсан истеъмол қилиниб, фойда (даромад) олиш мақсадларига хизмат қиладиган шахсий мулкдан ажралиб туради. Чунки фойда олиш истаги мулк соҳибини ўз бизнесини кучайтириш-га ундайди. Хусусий корхоналарда ёлланма ишчилар сони чеклан-майди. Хусусий мулк бўлмас экан, бозор муносабатлари ҳам юзага келмайди.
Хусусий мулк соҳиби ёлланма меҳнатдан фойдаланган ҳолда икки хил тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишнинг ҳуқу-қий шакли сифатида амал қилади. Буйруқбозлик иқтисодиёти шарои-тида хусусий мулк туфайли хусусий тадбиркорлик жиноий жазога тортиладиган ишлар ҳолатидан чиқиб, қонун томонидан ҳимоя қилинадиган фаолиятга айланади.
Давлат мустақиллиги туфайли бозорга ўтишнинг ўз моделимиз ишлаб чиқилгач, асосий эътибор хусусий мулкни амалда мустаҳ-камлаш ва ривожлантиришга қаратилди.
Хусусий мулкнинг ҳуқуқий мавқелари қуйидагилардан иборат: хусусий мулк тушунчаси, унинг бошқа шакллари тизимидаги ўрни, объектлари доираси, мулкдорнинг қонуний ҳуқуқлари хусусиятлари, бу ҳуқуқларнинг ҳимояси ва уни амалда рўёбга чиқариш. Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.
Хусусий мулк соҳиби мулкка нисбатан ўз ҳуқуқларини хусусий тарзда амалга оширади, яъни у бошқа шахсларнинг розилиги ёки рухсатини сўраб ўтирмай, ўз хоҳишига кўра иш олиб боради. Маъ-лумки, давлат мулки шаклида давлатнинг ўзи субъект (мулкдор) ҳисобланиб, инсон мулкдан ажратилади, бегоналаштирилади. Хусу-сий мулкда эса бошқа киши эмас, балки унинг ўзи субъект бўлади. Хусусий мулкнинг асосий фазилати шундан иборатки, барча шакллар орасида ёлғиз у мулкдорга яқин туради. Бу ҳолда эса у ўз хоҳиши билан ва ўз иродасига мувофиқ, мол-мулкка тезкорлик билан таъсир кўрсатиб, унинг сақланиши ва кўпайиши масъулиятини зиммасига олади. Ўзбекистонда хусусий мулкнинг вужудга келишининг муҳим манбаи фуқароларнинг давлат мулкини хусусийлаштиришда ишти-рок этишларидан иборатдир.
Ер хусусий мулк объекти сифатида алоҳида хусусиятга эга. Ерга мулкчилик муаммоси республиканинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда чеклангандир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 21 январдаги фармонининг 3-бандига мувофиқ, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга танлов асосида сотишга рухсат берилди. Ушбу ер участкаларига хусусий мулк ҳуқуқининг ҳамма меъёрлари тааллуқли бўлиб, улар сотилиши, васият қилиб қолдирилиши, ижарага берили-ши мумкин. Бироқ ернинг бошқа тоифалари давлатнинг алоҳида мулки объекти бўлиб, фуқароларга, жамоа хўжаликларига умрбод эгалик қилиш учун берилиши мумкин.
Мулкдор хусусий корхонага эга бўлиши мумкин. Хусусий корхонанинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралида тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомда белги-ланган. Ушбу Низомга асосан хусусий корхоналарнинг икки хили – ёлланма меҳнатдан фойдаланадиган хусусий корхона ва фақат мулк-дорнинг шахсий меҳнатига асосланган хусусий корхона фарқланади. Хусусий корхонанинг соҳиби, одатда, хусусий тадбиркордир. У, кўпинча, таваккалчилик билан иш юритади, ўз ҳаракатига ўзи жавобгар бўлган ҳолда шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида хўжалик фаолиятини амалга оширади. Хусусий корхонада ёлланма ишчи меҳнатидан фойдаланиш сони чекланмайди.
Хусусий корхона юридик шахс бўлиб, ўзининг мустақил балан-си, муҳри, банкларда ҳисоб рақами ва бошқа ҳисоб варақларига эга. Унинг соҳиби ўз мол-мулкига нисбатан қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли, ишлаб чиқариш, тижорат ва юридик мустақиллика эга бўлиб, ўз корхона-сини бошқаришда мустақил шахс ҳисобланади.

Download 60.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling