Xo`jalik yuritish shakllari. Reja: Xo`jalik yuritish shakllari – mulkni iqtisodiy jihatdan amalgam oshirish vositasi ekanligi


Download 60.16 Kb.
bet1/8
Sana18.06.2023
Hajmi60.16 Kb.
#1561206
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1803 Xo-jalik yuriti



Xo`jalik yuritish shakllari.
Reja:
1.Xo`jalik yuritish shakllari – mulkni iqtisodiy jihatdan amalgam oshirish vositasi ekanligi.


2.Xo`jalik yuritish shakllari:
Yakka tartibdagi xo`jalik yuritish.
Uy – oila xo`jaligi.
Qo`shma korxonalar.
Davlat xo`jaliklari.
Fermer.


3. O`zbekistonda yangi xo`jalik shakllarini rivojlanishi.
Мулкчилик иқтисодий категория сифатида кенг, серқирра тушунча бўлганлигидан иқтисодиёт тарихида кўп асрлар давомида кўплаб баҳсларга сабаб бўлиб келди. П.Ж.Прудон майда мулкдорлар нуқтаи назарини ифодалаб «мулкчилик ўғирликдир», деб талқин қилади. Бу фикр иқтисодчилар томонидан муттасил равишда танқидга учраб келди.
«Сиёсий иқтисод. Иқтисодий Энциклопедия»да таъкидланиши-ча мулкчилик бу ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш, истеъмол жараёнидаги ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмларининг кишилар томонидан ўзлаштирилишини ифодаловчи тарихий ўзгарув-чи объектив муносабатлар тизимидир.1[11]
Айрим муаллифлар мулк ўзи нима? деган саволга қуйидагича талқин беришади:
Биринчидан, бу муайян ишлаб чиқариш муносабатлари (яъни ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида вужудга келадиган, унинг дастлабки шарти ва натижасининг муносабатлари).
Иккинчидан, кишиларнинг моддий неъматларни, энг аввало, ишлаб чиқариш воситаларини (унинг шарт-шароитларини), шунинг-дек ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини бевосита ўзлаштириб олиш соҳасидаги иқтисодий муносабатлардир.
Учинчидан, мазкур муносабатларнинг моҳияти моддий неъмат-ларнинг муайян шахслар ёки уларнинг жамоалари томонидан ўзлаш-тириб ва ўз ихтиёрига ўтказиб олинганлиги ҳолатидан иборатдир. Мулк ишлаб чиқарилган моддий неъматларни ўзлаштиришнинг ижтимоий шаклидир.2[12]
Бинобарин, мулкчилик кенг маънодаги иқтисодий категория сифатида кишилар ўртасида ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмлари, хизмат кўрсатувчи ўзлаштириш муносабатлари тизими-дир. Демак, мулк ишлаб чиқарилган моддий неъматларни кишилар ўртасидаги ўзлаштиришнинг ижтимоий шаклидир.
Ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчилик ишлаб чиқа-риш жараёнида ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқалар хусусиятини белгилабгина қолмай, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни айирбошлаш ва истеъмол қилиш шаклларини ҳам белгилайди. Бу ўзаро алоқалар ва шакллар мажмуи эса жамият ишлаб чиқариш муносабатлари тизими йўналишини белгилайди.
Жамиятдаги ҳукмрон бўлган ишлаб чиқариш муносабатлари ишлаб чиқаришнинг ашёвий натижаларини ўзлаштиришнинг хусу-сиятларини ҳам белгилаб беради. Мулк ва мулкчилик муносабатлари жамиятнинг асоси ва иқтисодий негизидир. Шу сабабли ҳар қандай мамлакатнинг Конституциясида шундай ҳолат эътироф этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига муво-фиқ, мустақил давлат иқтисодиётининг асосини ташкил этадиган мулкнинг ҳамма шакллари тенг ҳуқуқлилигини ва ҳимояланганли-гини давлат кафолатлайди. Ҳар қандай мамлакат Конституцияга асосланиб, мулкчилик тўғрисида юридик қонунлар ишлаб чиқади ва шу қонунлар асосида мулкка эгалик қилиш муносабатларини ифода-лайди. Шунга асосан, жамиятдаги моддий бойликлар турли субъект-лар, яъни яна алоҳида кишилар, гуруҳлар, синфлар ва давлат ўрта-сида қандай тақсимланиши ва ўзлаштиришнинг ҳуқуқий нормалари аниқланиб ва белгиланиб қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳуқуқи қонуни ҳужжат-ларида мулкчилик ҳуқуқи – шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига қараб ва ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши ҳуқуқи эканлиги, шунингдек ким томонидан бўлмасин, мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилиши бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқи белгилаб қўйилган.
Ушбу ҳуқуқ юридик фан ва амалиётда умум томонидан эътироф қилинган учта таркибий қисмдан иборат. Биринчидан, эгалик қилиш қонуний ҳуқуқ бўлиб, бунда қонунга асосланган ҳолда муайян ашёга эга бўлиш, уни ўз хўжалигида сақлаб туриш, балансга киритиш имкониятидир. Иккинчидан, фойдаланиш қонуний ҳуқуқ, яъни ашё-дан хўжалик ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш, уни ўз манфаати йўлида ишлатиб, фойдали хусусиятларини чиқариб олиш ҳуқуқи. Учинчидан, тасарруф этиш ҳуқуқи, яъни ашёнинг мансублиги ҳолати ёки вазифасини ўзгартириш (бошқа шахсга бериш, йўқ қилиб юбориш) йўли билан унинг тақдирини белгилаш имконияти. Қонун ҳужжатларида мулкнинг дахлсизлиги қонун билан қўриқланиши белгилаб қўйилган.
Мулкчилик жамиятдаги ҳам ҳуқуқий, ҳам иқтисодий муноса-батлар мазмунини ўзида мужассамлаштирган. Шу сабабли мулкчи-ликнинг ҳуқуқий ва иқтисодий мазмуни бир-бири билан ўзаро боғ-лиқ. Шу туфайли мулкчилик ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий катего-риядир.
Мулкчилик иқтисодий ўзлаштиришнинг тарихий муайян шакли бўлиб, ундан моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматларни амалга оширишда фойдаланилади. Шунга асосланган ҳолда мулкчи-ликни мавжуд тарихий шароитидан ташқари мустақил тушунча шак-лида эмас, балки муайян тарихий босқичдаги иқтисодий муносабат шаклида тушунмоқ керак. Давр тақозосига асосан мулкчилик турли шаклларда намоён бўлади. Мулкчилик субъекти Ўзбекистон Респуб-ликасининг Фуқаролик Кодексига мувофиқ фуқаролар, юридик шахс-лар ва давлат мулкчилик ҳуқуқининг субъектларидир. Ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам-да бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, бинолар, иншоот-лар, ускуналар, хом ашё ва маҳсулотлар, пул, қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа мол-мулклар, шунингдек интеллектуал мулклар мулк ҳуқуқ-лари объектлари жумласига киритилади.
Мулкчилик ишлаб чиқаришнинг ашёвий омилларига ва хизмат-ларига эгалик қилишда шаклланади. Масалан, товар оборотида бирор шахсда конкрет ашёга мулкчилик ҳуқуқининг вужудга келиши айни вақтда бошқа шахсдаги унга бўлган мулкчилик ҳуқуқининг бекор қилинишини англатади. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари мулкчилик ҳуқуқини қўлга киритишнинг бир қанча асосларини белгилаб берган. Бундай асослар жумласига қуйидагилар киритилган: меҳнат фаолияти, мол-мулкдан фойдаланиш бўйича тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан, битимлар бўйича мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, қўлга киритиш, давлат мол-мулкини хусусийлаштириш, мерос қилиб олиш, қўлга киритиш муддати, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш омилларини мулкчилик, киши-лар ўртасидаги ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимот ва истеъмол муносабатларининг хусусиятлари белгилайди.
Мулк ва мулкчилик жамиятда бутун ижтимоий муносабатлар-нинг асосидир, пойдеворидир. Мулкчилик асосида айрим шахслар, гуруҳлар, синф ва қатламларнинг жамиятда эгаллаб турган мавқеи, ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш имконияти даражаси белгилаб берилади.
Бозор иқтисодиётига асосланган тизимда хусусий мулк бирлам-чи даражада бўлади ва бошқа мулк шаклларига нисбатан асосий, яъни етакчи ҳисобланади.
Республикада эволюцион йўл билан эски мулк шакллари ўрнига келувчи янги мулк шакллари рақобатли кураш асосида ўзининг янги тузум учун яшовчанлигини кўрсатмоқда.

Download 60.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling