Xo`jalik yuritish shakllari. Reja: Xo`jalik yuritish shakllari – mulkni iqtisodiy jihatdan amalgam oshirish vositasi ekanligi


Download 60.16 Kb.
bet4/8
Sana18.06.2023
Hajmi60.16 Kb.
#1561206
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1803 Xo-jalik yuriti

Давлат мулки. Ижтимоийлашган бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлат мулкини хусусийлаштириш ва уни давлат тасарруфи-дан чиқариш жараёнида кўп укладли иқтисодиёт, яъни аралаш иқти-содиётда давлат мулкининг мавқеи катта бўлади. Давлат сектори ҳам кўп укладли тузилмага киради, бунда якка давлат мулкчилиги мав-жуд бўлса-да, бу мулкнинг тасарруфи ҳар хил хўжалик юритиш ша-роитида рўй беради. Бу ўринда давлат мулки эркин рақобат муҳитини ҳосил этса, бошқа ўринда монопол тузилмани юзага келтиради. Бу-нинг сабаби бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлат макроиқтисо-диётнинг барқарорлиги ва унинг ривожланишини таъминлашга асос бўлиб хизмат қилувчи тармоқларни ривожлантиришга алоҳида эъти-бор берилганлигидадир. Шунингдек, у ўтиш даврида аҳолини ижти-моий ҳимоялаши, айниқса, камбағал қатламнинг яшаш минимуми даражасини таъминлаши керак. Ўтиш даврида, табиийки, давлат жа-мият ва иқтисодиёт мувозанатини сақлаб туриш учун буфер вазифа-сини бажаради. Шунга биноан, давлат мулкининг мавқеи ва тутган ўрни сезиларли даражада бўлиши заруриятдир. Шу билан бирга, давлатнинг мулкнинг сиёсий-иқтисодий тараққиётидаги роли ва аҳа-мияти каттадир. Ҳақиқатан ҳам давлат мулки халққа тегишли бўлиб, у ажратилмайди ва ундан ноёб ресурсларни қайта ишлашда фойдаланилади.
Давлат мулки унга тегишли товар ва хизматлар яратувчи кор-хоналар мажмуидан иборат бўлиб, давлат сектори жумласига киради. Давлат мулк эгаси сифатида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулла-нишни рағбатлантиради. Унинг корхоналари миллий маҳсулот яра-тувчи кўринишида майдонга чиқади. Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиётига ўтишида кучли давлатнинг фаол иштироки ва раҳбарлигида, яъни давлат секторини мустаҳкамлаш, сўнгра бошқа мулкларга эркинлик бериш йўли билан амалга оширилди.
Давлат мулкининг хусусиятларидан бири давлатнинг мутлақ монополист бўлиб, ишлаб чиқариш воситалари ва яратилган маҳсу-лотларни якка ўзи ўзлаштираётганлигидадир.
Давлат мулкига қарашли корхоналарда ёлланиб ишловчи киши-лар ўз мустақилликларини йўқотадилар. Чунки ишлаб чиқилган маҳ-сулот давлатнинг хоҳиш-истагига қараб тақсимланади ва қайта тақ-симланади. Мулкка давлат монополизмининг сақланиб қолиниши, иқтисодий ҳаётда, маълум даражада, бозор иқтисодиёти қонуният-ларининг эркин амал қилиши учун маълум чегараларнинг пайда бўлишини тақозо этади.
Ўзбекистон Фуқаролик кодексида давлат мулки республика мулки ва маъмурий-ҳудудий (муниципал) тузилмалар мулкидан иборат эканлиги таъкидланган.
Давлат мулки тизимига мудофаа, давлат бошқаруви, ижтимоий тартибни муҳофаза қилиш, ягона энергетика тизимини таъминлаш, фундаментал фанларни ривожлантириш, ер, ер ости ва усти бойлик-лари, фойдали қазилмалар, сув ва сув иншоотлари, табиатни муҳофаза қилиш каби қатор объектлар киради.
Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодиётида шундай соҳалар мавжудки, Фуқаролик кодексига мувофиқ ер, ер ости ва усти бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ёқилғи энергетика комплекси, нефть конлари, газ захиралари ва ниҳоят «олтин захира»лари, давлат ҳокимияти ва республиканинг бошқа ташкилотлари мол-мулки, давлат аҳамиятига молик маданий ва тарихий бойликлар, республиканинг бюджет маблағлари, валюта фонди ва бошқа давлат фондлари республика мулки ҳисобланади.
Бюджет маблағлари ёки давлатнинг бошқа маблағлари ҳисоби-дан яратилган ёки сотиб олинган корхоналар, бошқа мулкий ком-плекслар, ўқув, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, интеллектуал фаолият натижалари, бошқа мол-мулклар ҳам респуб-ликанинг фойдаланишида ва тасарруфида бўлиши мумкин.
Юқорида зикр этилган мулк объектларининг ягона давлат мулки таркибида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичи якунлари шун-дан далолат бермоқдаки, республикада давлат мулки маълум давр-гача етакчи ўринда бўлиб қолаверади. Бундай ҳолат ўзига хос бўлган янги бошқарув тизимини талаб қилади. Ҳозирги шароитда давлат мулкига мансуб корхоналарнинг икки тури мавжуд: биринчиси дав-латнинг тўғридан-тўғри, бевосита раҳбарлигида ишловчи корхона-лар: иккинчиси тўла тижорат ҳисобида турувчи корхоналар. Демак, давлат тадбиркорлик секторида фаолият кўрсатиб, ўз улушига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасида давлат мулкини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг аграр қонун ҳужжатларида вакил қилинган органлар тасарруф этади.

Download 60.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling