Xo`jalik yuritish shakllari. Reja: Xo`jalik yuritish shakllari – mulkni iqtisodiy jihatdan amalgam oshirish vositasi ekanligi


Иқтисодий ислоҳотлар ва мулкдорлар синфининг


Download 60.16 Kb.
bet8/8
Sana18.06.2023
Hajmi60.16 Kb.
#1561206
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1803 Xo-jalik yuriti

Иқтисодий ислоҳотлар ва мулкдорлар синфининг
вужудга келиши
Ўзбекистон Мустақилликка эришгандан сўнг марказлаштирил-ган, маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш – эски тоталитар хўжалик юритиш механизмини шунчаки янгилаш ва такомиллаштириш эмас, балки бир сифат ҳола-тидан тамоман ўзга, иккинчи сифат ҳолатига ўтиш демакдир. Исло-ҳот бирор иқтисодий муносабатларни ташкилий бошқарув тузилма-лари билан алмаштиришдир. «Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ хусусийлашти-риш дастури ишлаб чиқилди. Натижада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш шароити ҳисобга олиниб, бу тадбир пулли, пулсиз ёки им-тиёзли тарзда ўтказилди. Хусусийлаштиришнинг услубиятидан қатъи назар, бу тадбир мамлакатда мулкнинг хилма-хил шаклининг вужуд-га келишини таъминлайди. Бу дастурда хусусийлаштиришни ўтка-зиш қонун қоидалари, муддатлари босқичма-босқич амалга ошириш белгиланди.
Биринчи босқич (1992-1993)да уй-жой фондларини, маиший хизмат кўрсатиш, савдо, маҳаллий саноат ва умумий овқатланиш корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш тизими объектлари хусусийлаштирилди. Енгил саноат, маҳаллий са-ноат, транспорт ва қурилишга қарашли айрим ўрта ва йирик кор-хоналар кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара ва жамоа кор-хоналарига, ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилиб, акционерликнинг назорат пакети давлат ихтиёрида сақлаб қолинди. Бу тадбир «кичик хусусийлаштириш» деб аталади. Хусусийлашти-риш дастурининг иккинчи босқичи (1994-1995)да авто-транспорт ва қурилиш муддатлари ўтиб кетган, тугалланмаган қурилиш объект-лари, ўрта ва йирик саноат, озиқ-овқат, қайта ишлаш корхоналари-нинг улгуржи ва чакана савдо объектлари, ўрта ва йирик корхоналар, асосан, ҳиссадорлик жамиятларига айлантирилди. Уларнинг акция-лари эвазига республика қимматбаҳо қоғозлар бозорининг асосини ташкил этувчи нодавлат сектори юзага келди. Иккинчи босқичда саноатнинг асосий тармоқлари – ёқилғи-энергетика, кон саноати, машинасозлик ва пахтани қайта ишлаш комплексларини давлат та-сарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида транспорт кор-хоналари, жумладан, автобус ва таксомотор парклари, транспорт во-ситаларини хусусийлаштириш, сотиш йўли билан амалга оширилди.
Иккинчи босқичнинг муҳим хусусияти шундан иборатки, бунда, асосан, хусусийлаштириш механизмининг ўзини янада такомиллаш-тириш кўзда тутилган эди. Хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг барча акцияларининг ярмидан кўпроғи эркин сотиш йўли билан амалга оширилди. Бу босқичда хусусийлаштириш, асосан, танлов ва ким ошди савдоси, яъни аукцион бўйича амалга оширилди. Хусу-сийлаштирилган корхоналарни бозордаги талаб ва таклиф қонуни асосида маҳсулот ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш кўзда тутилди. Натижада давлат мулкини дастлабки хусусийлаштиришни тугаллаш, чинакам мулкдорлар синфини шакллантириш, уларнинг ҳақиқий мулкдорлигини эътироф этиш, давлатнинг мулкка бўлган монопол ҳукмронлигини кескин камайтиришга эришилди.
Хусусийлаштиришни амалга оширишда аҳоли учун кучли ижтимоий кафолатлар ишлаб чиқилди. Уни бажаришда, биринчидан, фуқароларнинг мулкдан улуш олишида тенг ҳуқуққа эгалиги эътироф қилинди. Иккинчидан, хусусийлаштирилаётган корхона меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий ҳимояланиши қоидасига қатъий амал қилиш зарурлиги белгиланди. Жумладан, хусусийлаштирилаёт-ган корхона меҳнат жамоаси аъзоларининг акцияларни имтиёзли шартлар билан сотиб олишлари учун имкониятлар яратилди.
Янги мулкдорларга эскирган асосий фондлар ҳамда ижтимоий инфраструктура объектлари бепул берилди. Давлат хўжаликларининг мол-мулки, фермалар, боғлар ва узумзорлар имтиёзли шартлар асосида хусусийлаштирилди.
Шундай қилиб, хусусийлаштириш жараёнидан кўзланган асосий мақсад икки хил вазифанинг бажарилишидан иборатдир.
Биринчидан, республика иқтисодиётидаги мулк ўзининг ҳақи-қий хўжайинига топширилди, яъни мулк ўзининг ҳақиқий мулкдо-рига эга бўлиши амалга оширилди. Давлат мулкини хусусийлашти-риш асосида жамоа, ҳиссадорлик, хусусий, қўшма корхоналар мулк-ларига айлантириш, яъни мулкни давлат шаклидан бошқа шаклга ўтказиш, энг аввало, мулкни тежаб-тергаб фойдаланадиган, талаб ва таклиф қонуни асосида истеъмол бозорини тўлдира оладиган мулк-дорларга топширилди.
Мулкдорни шакллантиришда унинг иқтисодий ва ишлаб чиқа-ришда фаолият кўрсатишини таъминлаш, ўз фаолияти натижаларини таҳлил этиш, ниҳоят иқтисодий жавобгарлик ҳиссиётини уйғотишга ҳам эътибор қаратилди, чунки мулкдор ҳам мулк эгаси, ҳам ишлаб чиқаришни юритувчи, ҳам ўз меҳнати самарасининг эгасидир. У мулк ўзида мужассам бўлган барча қобилиятлардан фойдаланган ҳолда ўз меҳнати самараси учун курашади.
Хусусийлаштиришдан кўзланган иккинчи мақсад кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириб, рағбатлантирувчи рақобатни шакл-лантиришдан иборат.
Хусусийлаштириш натижасида мамлакат иқтисодиётида бир неча хил хўжалик юритиш шакллари – укладлар вужудга келди. Укладлар маълум тарздаги ижтимоий шаклларни ташкил этувчи ишлаб чиқариш муносабатларининг бутун бир тизимидир.
Ўзбекистонда, унинг аралаш иқтисодиётида давлат, жамоа, ху-сусий мулк ҳамда якка (индивидуал) мулклар мавжуд. Шундай мулк-лар асосида турли корхоналар ташкил топиб, ишлаб чиқарувчилар-нинг ўзларига қарашли ишлаб чиқариш хўжаликлари вужудга келди. Бу корхоналарда ишлаб чиқарувчилар айни вақтда мулк эгаси ҳам-дир. Ишлаб чиқариш натижалари мазкур ишчиларнинг эҳтиёжлари, хоҳиш-истаклари учун ишлатилади. Натижада олинган фойда билан иш ҳақи қўшилиб, ишловчининг оладиган даромадини кўпайтиради. Кўп укладли иқтисодиётда давлат, жамоа мулки асосида ижара ва ҳиссадорлик корхоналари ҳам вужудга келди. Бу корхоналарда меҳнаткашлар, бир томондан, мазкур ишлаб чиқаришнинг эгалари, иккинчи томондан, бевосита ишчи ходимлари ҳисобланади. Улар корхонадаги мавжуд ресурслардан фойдаланиб, кўп даромад олиш мақсадида бошқарувда иштирок этадилар.
Ҳиссадорлик корхоналарида ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш борасида «давлат-шахс», «жамоа-шахс» каби аралаш мулк шакли шаклланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида «ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли» эканлиги, «мулкнинг дахлсизлиги», «фуқа-ролар мулки хусусий мулкдан» иборат бўлиши, «мулкдор ўз мулкини тасарруф этиш ҳуқуқи чекланмаслиги», ҳар бир фуқаро ўз «ички кучини тасарруф эта олиш» каби ҳуқуқий меъёрлар белгилаб берил-ган. Давлат мулкини хусусийлаштиришда мулкдор тизимининг асосини ўрта мулк эгалари тоифаси ташкил этади. Бу тоифа муайян мулк-кўчмас мулк, яъни ер майдони, кичик ва ўрта корхона, шахсий ёрдамчи хўжалик, хилма-хил касб-корлар эгалари, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, тижорат ва, умуман, бирон иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи шахслардир.
Мамлакатимизда мулкдорлар синфининг вужудга келиши учун «Мулкчилик тўғрисида», «Тадбиркорлик тўғрисида», «Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида», «Ер тўғрисида», «Ижара тўғрисида» каби бир қанча қонунлар хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов: «Мулкдор-лар синфини шакллантиришни ислоҳотларнинг бош мезони», - деб таърифлайди. Мамлакатда кўпроқ ўрта мулкдорлар синфининг шакл-ланиши кўзга ташланмоқда. Ўрта мулкдорлар синфи қуйидаги икки манбага асосланиб иш кўради: биринчидан, кичик ва ўрта корхоналар қурилишини ривожлантириш, яъни кичик ва ўрта бизнесга кенг йўл очиб бериш. Иккинчидан, қимматбаҳо қоғозлар бозорини ривожлан-тириш. Бу соҳа биз учун тамомила янгидир. Шунинг учун аҳолининг кенг қатламларини мазкур жараёнга жалб этиш, уларга қимматбаҳо қоғозлар моҳиятини етказиш, бу бозордан доимо даромад олиб тури-лиши мумкинлигини тушунтириб бориш керак. Бу жараённинг энг қийин томони аҳоли қатламларини ана шу мулк эгалигига жалб этишдан иборатдир. Айниқса, кишилар қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш ва уларга бу тадбирнинг эгалик қилишнинг фойдали фаолият эканлигини тушуниш фойдали эканлигини англашлари лозим. Бу ҳақда Президентимиз шундай деган эди: «Биз кишилар онгига қимматбаҳо қоғозлар ҳам аслида мулкка эгалик шакли эканини сингдиришимиз керак».
Вужудга келган мулкчилик ишлаб чиқариш воситаларига ва истеъмол буюмларига эгалик қилиш йўли билан шаклланади. Шу-нингдек, ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик кишилар ўртасида ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимот ва истеъмол муносабатлари-нинг характерли хусусиятларини ҳам белгилаб беради.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда вужудга келган турли мулкчилик ижтимоий муносабатлари шаклларини белгилаб бердики, у аста-секин иқтисодиётнинг пойдеворига айланиб бормоқда. Мулкчилик асосида айрим шахс, маълум гуруҳ, синф ва қатламларнинг жамиятда эгаллаб турган мавқеи, ишлаб чиқариш омиллари (капитал)дан фой-даланиш имконияти даражалари белгилаб берилди.
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар асосида мулкни хусусий-лаштириш натижасида хусусий мулк бошқа мулкларга нисбатан бирламчилар қаторига ўта бошлади ва бошқа мулклар билан алоқага киришиб, уларнинг тараққиётига таъсир кўрсата бошлади. Чунки хусусий мулк Ўзбекистон Республикаси Конституциясида «...хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир»5[15], -деб қайд этилган. Бу хусусий мулкнинг вужудга келиши ва ривожланиши учун иқтисодий шароит мавжудлиги эътироф этилиб, келажакда унинг етакчи, бирламчи мулк бўлишига заминдир.
Хусусий мулк хусусий тадбиркорлик мулкидир. У давлат, кооператив ёки бошқа мулкларнинг ҳаммаси ёхуд бир қисмининг фу-қароларга ўтказилиши ёйинки шахсий жамғармалар, банкдан олинган қарзлар ҳисобига бу мулкни сотиб олиш, шунингдек ижарадаги мулкнинг ҳақини тўлиқ тўлаб ёки уни қонунда кўзда тутилган бошқа йўллар билан харид қилиш каби ҳолларда вужудга кела бошлади.
Хусусий корхонанинг эгаси, одатда, хусусий тадбиркор бўлади. Ўзи таваккал қилиб ва ўзи мулкий жавобгар бўлгани ҳолда шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида ташаббускорлик асосида хўжалик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахслар хусусий тадбир-корлар мақомини оладилар. Хусусий корхоналарнинг ёлланма меҳ-натдан фойдаланиши чекланмаган.
Хусусий мулк ислоҳотларнинг йўлга қўйилиши билан макроиқ-тисодиётнинг барча соҳаларида пайдо бўла бошлади. Аграр секторда ҳам умумхалқ мулки бўлган ерда иш юритувчи деҳқон (фермер) хўжаликларини шакллантириш асосида хусусий мулк юзага келмоқда.
Мулкнинг турли шакллари ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиёти, меҳнатнинг ихтисослашуви ва дифференсиациясининг чуқурлашуви асосида ўзгарди.
Ҳозирги пайтда турли мулк шаклларининг ривожланиб бориши, маъмурий-буйруқбозлик услубларининг бозор иқтисодиёти асослари-да ўзгариши, бугунги кун талабига мувофиқ келадиган хусусий мулкнинг вужудга келиши муносабати билан улар билан янги техни-ка ва технологиялардан фойдаланиб, тобора ривожланиб бормоқда. Эски хўжалик юритиш шаклларининг янгитдан вужудга келаётган хўжалик юритиш шаклларига ўрин бўшатиб бериши бозор талабига мос бўлган мулкчилик муносабатларини вужудга келтиради ва шунга мувофиқ равишда ўзлаштириш ҳам амалга оширилади. Албатта, мулк эгаси мулкчилик муносабатининг иқтисодий мазмуни олинган фой-дани ким томонидан, қандай қилиб ва кимнинг манфаати учун ўзлаш-тиради. Бошқача айтганда, иқтисодий маънода фойдани ўзлаштириш шакли юзага келади.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш асосида вужудга келган хусусий мулк эгасининг манфаати ишлаб чиқарилган маҳсулотдан фойда томон кўчади. Демак, мулкдорни фақат фойда олиш қизиқтиради.
Мулкдор яратилган маҳсулотнинг маълум қисмини ишлаб чиқаришни узлуксиз давом эттириш учун сарф бўлган харажатларни яна тиклаш мақсадида ишлатади, яъни сарфланган моддий ресурслар ва меҳнат сарфини қоплашга ҳаракат қилади. Фойда эса бирор миқдорда мулк эгасига ўтади. Бу билан мулкчиликнинг иқтисодий реализацияси, яъни мулк эгаси манфаати рўёбга чиқади.
Ўтиш даври кўп мулкчиликка асосланган бозор иқтисодиёти, аралаш иқтисодиёт томон ўтиш даврида давлат мулки, жамоа мулки, ижарага олинган корхона жамоаси мулки, якка (индивидуал) мулк, шахсий мулк, хусусий мулк, қўшма корхоналар мулклари кабилар вужудга келади. Хусусийлаштиришнинг дастлабки пайтидан бошлаб, мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналарнинг амалда тенг ҳуқуқлилигини жорий этишни таъминлайдиган ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирлар тизими пайдо бўлади.
Нодавлат секторини сунъий равишда чеклаб турадиган юридик ва ташкилий тўсиқлар олиб ташланди. Мулк шаклларининг ривож-ланиб бориши натижасида қандай тенденциялар юзага келди? Биринчидан, мулк шакллари ўртасида рақобатчилик келиб чиқади. Бир-биридан устун бўлиш учун иқтисодиётда устувор йўналишларни эгаллаш, юқори мавқега чиқиш сари ҳаракатлар доимий тус олади. Бу курашда айрим мулк шакллари барҳам топиши мумкин. Иккинчидан, улар ўртасидаги рақобат кураши иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари-нинг тезлашуви, самарадорликнинг ортиши, бозорни истеъмол буюм-лари ҳамда хизматлар билан тўлдиришга қаратилади. Мамлакатимиз-да хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, иқтисо-диётни эркинлаштириш, ҳақиқий мулкдор синфларнинг тўла шаклла-ниши сингари омиллар иқтисодиёт пойдеворига айланиб боришини таъминлайди.



1


2


3


4


5



www.UzReferat.ucoz.net



Download 60.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling