Xo`jalik yuritish shakllari. Reja: Xo`jalik yuritish shakllari – mulkni iqtisodiy jihatdan amalgam oshirish vositasi ekanligi


Download 60.16 Kb.
bet7/8
Sana18.06.2023
Hajmi60.16 Kb.
#1561206
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1803 Xo-jalik yuriti

Ижара мулки. Тадбиркорларнинг кўпчилиги ўзга кишилар мулкини ижарага олиб, фаолият кўрсатади. Бунинг натижасида шаклланган мулк ижарачиларга тегишли бўлади.
Ер ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари ижарага берилганда мулкка бўлган ҳуқуқ кимнинг ихтиёрида бўлади?
Ижарага берилаётган мулкка эгалик ҳуқуқи ижарага олаётган соҳибкорнинг ихтиёрида қолади. Мулк эгаси бўлмиш соҳибкор ижа-рага бераётган мулкдан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини шартномада кўрсатилган давр ичида ижарага олувчи шахсга ўтка-зади. Ижара муддатининг узоқ ёки қисқа бўлиши ҳар икки томоннинг келишувига боғлиқдир. Иқтисодиёт назарияси тарихидан маълумки, мулкни ижарага берувчи соҳибкор ижара муддатининг қисқа бўли-шига интилса, мулкни ижарага олувчи тадбиркор ижара муддатининг узоқ бўлиши учун ҳаракат қилади.
Аралаш мулк. Ўтиш даврида кўп укладли тизимда аралаш уклад вужудга келади. Мазкур уклад икки тоифалидир: а) давлат улуши бор ҳиссадорлик корхоналари; б) қўшма корхоналар.
Аралаш укладда мулклар интеграциялашади, яъни турли шаклдаги мулк субъектлари ўз ресурсларини бирлаштириш асосида умумий капитал ҳосил этади ва шу асосида хўжалик фаолиятини юритади. Аралаш мулк давлат мулки, хусусий мулк, маҳаллий корхона, хорижий корхоналар қоришмасидан ҳосил бўлади.
Аралаш мулк ҳиссадорликка асосланади. Иқтисодий ривожла-нишнинг турли шароитида мулклар бир-бири билан қўшилиши мум-кин. Ҳозирги давр иқтисодиётида бир хил хусусий ёки ижтимоий мулк шакли соф ҳолда мавжуд бўлган ҳолдаги мулкни бирон-бир давлатдан топиш қийин. Шундай йўл билан фаолият кўрсатиш мум-кин бўлганлигидан улар «Аралаш иқтисодиёт» деб юритилади. Бунда эса умумий, хусусий ва аралаш мулк шаклларини учратиш мумкин.
Аралаш мулкда хорижликларнинг иштироки туфайли макроиқ-тисодиётда инвестиция юки енгиллашади. Қўшма корхоналарда маъ-лум даражада устунлик мавжуд бўлиб, унга замонавий хориж тех-нологияси жорий этилади, малакали иш кучидан фойдаланилади, бу, ўз навбатида, меҳнат унумдорлигининг анча юқори бўлишини таъ-минлайди.
Ўтиш даври иқтисодиёти шароитида макроиқтисодиётнинг тур-ли соҳалари, тармоқларида ишлаб чиқариш кучлари, ишлаб чиқариш-нинг умумлашув даражаси турлича бўлганлиги сабабли, табақалашув ҳолати ҳам мураккаблашиб бормоқда.
Макроиқтисодиётнинг турли соҳаларида мулк шаклларининг турли хиллари вужудга келмоқда. Мулк шаклларининг айрим турла-ри олдиндан мавжуд бўлган, айримлари янгитдан вужудга келмоқда.
Ўзбекистон Республикасида турли ташкилотлар-диний, ижти-моий (касаба уюшмаси, сиёсий партиялар), маҳалла кабиларнинг мулклари ҳам вужудга келди.
Диний ташкилотлар мулки диндорлар тасарруфидаги мачитлар, черковлар, синагогалар, улардаги маблаглар, асбоб-ускуналар, диний китоблардир. Унинг субъекти муайян мачит, мадраса, черков, синаго-гада қатнашувчи диндорлардир.
Ижтимоий ташкилотлар, яъни партиялар, касаба ташкилотлари, турли жамғгарма фондларидан иборат гуруҳлар тегишли мулк субъ-ектлари шу ташкилотларнинг аъзолари ҳисобланади. Маҳалла мулки – муайян маҳалла ҳудудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ихтиё-ридаги идора-иморатлар, улар ихтиёридаги асбоб-анжомлар, идиш-товоқлар, тўпланган маблағлардан иборат. Маҳалла мулки субъекти фақат мазкур маҳаллада истиқомат қилувчининг ўзи ҳисобланади.

Download 60.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling