Xo`jalik yuritish shakllari. Reja: Xo`jalik yuritish shakllari – mulkni iqtisodiy jihatdan amalgam oshirish vositasi ekanligi
Download 60.16 Kb.
|
1803 Xo-jalik yuriti
Жамоа мулки. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган мулкчилик тўғрисидаги қонунга биноан, ишлаб чиқариш воситалари-га эгалик қилишнинг бир неча тури мавжуд. Бундай жамоа мулклари жумласига оилавий мулк, маҳалла мулки, кооператив мулк, ижара, жамоа корхоналар мулки, концернлар мулки, ижтимоий ва диний ташкилотлар мулки кабилар киради.
Жамоа мулки икки йўналишда вужудга келмоқда: 1) маъмурий-буйруқбозлик тизим даврида ҳам мавжуд бўлган жамоа мулки; уларни қайта ислоҳ қилиш бозор иқтисодиёти талабларига мослаш-тириб шакллантирилмоқда; 2) давлат мулкини хусусийлаштириш натижасида корхоналар жамоаси томонидан сотиб олинган, бадал эвазига қурилган корхоналар, акция чиқариб, уларни сотиш асосида вужудга келтираётган мулклар жамоа хўжалиги мулкларидир. Ишлаб чиқариш воситалари ва ундан фойдаланиш натижасида вужудга кел-тирилган маҳсулотлардан жамоа аъзоларининг манфаатлари учун фойдаланиш ва уларга эгалик қилиш шундай мулкнинг асосий белгисидир. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида аграр секторда, қурилишда, транспорт, савдо, хизмат қилиш соҳаларида жамоа мулкининг турли шакллардаги корхоналари пайдо бўлиб, фаолият кўрсатиб келмоқда. Жамоа мулки ҳам эркин, ҳам монопсония бозори билан боғлан-ган бўлиб, хўжаликлар ўз маҳсулотларини эркин бозорда сотганда нарх паритетига мослашади. Бу маълум даражада зиддиятли бўлади. Чунки маҳсулот буюртма нархлар билан монопсония бозорида дав-латга сотилганда баланслашмаган инфляцияга хос ҳодисалар юз бе-ради. Шу боис, хўжалик фаолияти қийин кечади. Чунки нарх пари-тети хўжаликнинг зарари томон ўзгаради, натижада унинг молиявий аҳволи қийинлашади. Жамоа хўжалик мулкларининг келажак истиқ-боли иқтисодий муносабатларнинг янада эркинлаштирилиши ва, им-коният борича, тезроқ эркин бозор нархларига ўтиш билан боғлиқ-дир. Аграр секторда жамоа аъзолари берилган ер майдонлари, ўз ихтиёридаги ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиб, меҳнат қилади, мустақил ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади. Жамоа хўжаликлари аъзолари ўз мулкларини ишлаб чиқаришда бозор иқтисодиёти талабларига мос равишда ишлатишни ташкил этиб, ўз хоҳишлари бўйича фойдаланишлари, тасарруф этишлари, эгалик қилишлари ва натижасини ўзлаштиришлари мумкин. Жамоа ташкилотларининг мулкларидан айнан шу жамоа аъзоларининг манфаатини кўзлаб фойдаланилади. Давлат мулкини тасарруфдан чиқариш ва хусусийлаштириш асосида янгидан ташкил этилаётган мулк амалда мазкур жамоага бирлашган кишилар томонидан биргалашиб ўзлаштириш рўй берган тақдирда жамоа мулки вужудга келади. Жамоа мулки давлат мулки шаклида ҳам, шунингдек мустақил ассоциациялашган шаклда ҳам вужудга келиб, фаолият кўрсатиши мумкин. Мазкур жамоага аъзо бўлганлар шу мулкдан фойдаланади, тасарруф этади ва ўзлаштиради. Жамоа хўжалиги мулкининг ўзига хос хусусиятларидан бири, шу жамоа аъзолари меҳнати туфайли яратилган маҳсулот тақсимоти, ҳар бир жамоа мулк аъзоси меҳнатининг ҳиссаси ва сифати, мулкка қўшган улуши, маблағи миқдорининг ҳисобга олиниб тақсимланиши-дадир. Унинг иккинчи хусусияти жамоа аъзоларининг ёлланма иш кучидан ҳам фойдаланишлари мумкин эканлиги ва бунинг ҳар икки томоннинг ихтиёрий равишда келишилган шартнома асосида ҳал этилиши билан боғлиқлигидадир. Ўзбекистон иқтисодиётини эркинлаштиришнинг устувор йўна-лишида кичик, ўрта ва хусусий корхоналарни ташкил этиш ва улар-нинг фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароит яратилиши лозим. Бунинг учун кичик ва ўрта корхоналарни ташкил қилиш шартларини соддалаштириш, тадбиркорлик тузилмалари учун керакли ашё ва кредит захираларидан, асбоб-ускуна ва материаллардан доимий фойдалана олиш тартибларини эркинлаштириш лозим. Иқтисодиётни эркинлаштириш жамоа мулкининг янада ривож-ланиб, кўпайиб боришини таъминлайди. Турли мулк шакллари ўрта-сида рақобат кучаяди. Рақобатбардошликни таъминлаш мақсадида новацияни қўллаш учун олинган даромаднинг маълум қисми жамғар-мага ажратилади. Шу сабабли мулкнинг миқдори кўпаяди.4[14] Жамоа мулкида масъулият ҳам, мулк жавобгарлиги ҳам, ман-фаатдорликнинг ҳам юқори бўлишининг сабаби бу мулкда меҳнат қилувчи эга фақат битта субъект эканлигидадир. Download 60.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling