Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
2020-6 2
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020
113 сессиясида сўзлаган "Пахта проблемаси ҳақида", 1935 йил 16 ноябрда Ўзбекистон зарбдор колхозчиларнинг 2- қурултойида сўзлаган "Пахтадан юқори ҳосил олиш учун курашайлик" номли нутқларида ёки "Хоразмнинг техника ва иқтисодий қайтадан қурилиши учун ёрдам берайлик" (Й.Охунбобоев, "Қизил Ўзбекистон" газетаси, 1931 йил 16 август) сарлавҳали мақоласида ҳам колхозлар ташкил этилгани улуғланиб, қулоқлар қораланади, пахта экиш тарғиб этилади. Шунингдек, яна бевосита ана шу даврнинг ўзида, ўша вақтдаги вазият ҳақида батафсил маълумот берувчи Қурбон Берегиннинг «Хоразм округида меҳнатсиз хўжаликларни тугатиш якунлари» (Қ.Берегин, Самарқанд-Тошкент, 1930 йил), «Практика перевыборов Советов и основные задачи партии» (Қ.Берегин, Урганч, 1931 йил), «Савод учун кураш» (Қ.Берегин, Тошкент, 1931 йил) ва «Мактаб бурилишда» (Қ.Берегин, Тошкент, 1933 йил) номли асарлари яратилди. Ана шу асарлар ичида ХХ асрнинг 20-30 йилларида, нафакат Хоразм, балки Ўзбекистон миқёсидаги жамоат арбоби, журналист, муҳаррир, ношир ва ташкилотчи шахс сифатида танилган инсон хивалик Қурбон Берегин (1904-1938) нинг «Хоразм округида меҳнатсиз хўжаликларни тугатиш якунлари» (Қ.Берегин, Самарқанд-Тошкент, Ўздавнашр, 1930 йил) асари алоҳида ажралиб туради. Унинг асл исми-шарифи Қурбон Оллаберганов бўлиб, ўз даври матбуотида ва ижтимоий сиёсий фаолиятида Қурбон Берегин сифатида танилган эди. Унинг 1935 йил 22 октябрда Тошкентда ўз қўли билан ёзган рус тилидаги таржимайи ҳолида, 1904 йилнинг декабрида Хива шаҳрида камбағал ҳунарманд оиласида туғилгани ёзилган. Қурбон Берегин 1912-13 йилдан бошлаб Хивадаги эски мактабда, 1917 йилдан эса мадрасада таҳсил олади. 1921 йилда Қозон шаҳридаги ҳарбий сиёсий мактабга бориб таҳсил олади. Қиска муддатли курсда ўқиб келгач, Хивадаги ёшлар ташкилотида умумий бўлим мудири бўлиб ишлайди. Ўзи сингари камбағал болаларни мактабларга жалб этиш, иқтидорли ёшларни эса Москва, Қозон, Боку, Тошкент шаҳарларига ўқишга юборишга бошчилик қилади. Шу билан бирга 1922 йилда ўзи ҳам Москвадаги шарқ меҳнаткашлари университетида таҳсил олиб қайтади. Таҳсилни киска муддатда тамомлаб келгач, Хивага келиб ёшлар ташкилотида сиёсий оқартирув бўлими мудири бўлиб ишлайди. 1923-24 йилларда Тошҳовуз шаҳрида ёшлар ташкилотини ташкил этишга бош бўлади. 1925 йилга келиб ўз даврининг фидойи жамоатчиси сифатида танилган Қурбон Оллаберганов Хоразм округ (вилоят) ёшлар ташкилотининг масъул котиби этиб тайинланади ва волост (туман)ларда ёшлар ташкилотини тузиш, умуман шу даврнинг мафкурасини халққа сингдириш, саводсизликни тугатиш мактабларини ташкил этишга бош бўлади. Ана шу йилларда у матбуотда мақолалар ёзиб, Қурбон Берегин тахаллуси билан кенг танилади. Шу тариқа иқтидорли журналист сифатида ҳам танилган Қурбонни 1927 йил февралида «Инқилоб қуёши» (ҳозирги «Хоразм ҳақиқати») газетасига бош муҳаррир қилиб тайинлашади. Маълумки, 1929 йилдан собиқ иттифоқдаги қишлоқларда оммавий равишда мажбурий тарзда колхозлар ташкил этиш сиёсати бошлаб юборилди. Ана шу йилларда Қ.Берегин Гурлан туманида ер-сув ислоҳотини ўтказувчи комиссия раиси сифатидаям фаолият кўрсатди. Айни пайтда округ (вилоят)даги жараённи кузатиб ва ана шу компания ташкилотчиси сифатида «Хоразм округида меҳнатсиз хўжаликларни тугатиш якунлари» (Т., 1930) номли китоб хам ёзиб нашр килдирди. Қурбон Берегиннинг юқоридаги асарида ўша даврдаги вазият ёритиб ўтилган. Ундаги маълумотларга кўра, «1928 йилнинг ўзида округ бўйича тугатилган хўжаликлар сони – собиқ хон амалдорлари, тўралар 200, руҳоний уламолар 52, савдогарлар 141, судхўрлар 13, жами тугатилган мулкдор хонадонлар 532 тани ташкил қилган. Шулардан 899273 таноб ер тортиб олинган. Шунингдек, 220 от, 80 туя, 229 хўкиз, жами 605 иш ҳайвони, 202 арава, 1040 та кунда, поза, ўроқ, кетмон, белкурак, яна 404 чиғир, 2 машина двигатель, 1 насос, 36 мой жувозлари, 13 гуруч жувози, 80 тегирмон, 246 та турар жойлар тортиб олиниб мусодара қилинади» (Қ.Берегин, "Хоразм округида меҳнатсиз хўжаликларни тугатиш якунлари", Самарқанд-Тошкент, 1930 йил, 44 бет). Ана шу бадавлат хонадонларнинг 16 тасида Хоразмдан бошқа округда ҳам ери бўлиб, бу ер миқдори 512 танобни ташкил қилган. Шу каби ўзи хивалик бўлиб, бошқа районларда ҳам ери бўлган яна 43 бадавлат хонадоннинг 691,25 таноб ери бўлган. Юқорида таъкидлаб ўтилган декретга асосан, «Тугатилган хўжаликлардан қишлоқ аҳолисига таъсир қилувчи зарарли деб 18 бой, 14 собиқ хон хонадонига қарашли тўралар, 10 руҳоний, 8 савдогар, 4 судхўр, жами 55 киши |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling