Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
Download 249.21 Kb. Pdf ko'rish
|
8. Istiqlol davri bolalar hajviy she\'riyatida lirik subyekt va kechinma tabiatining yangilanish omillari.
Keywords: humor, classical tradition, modern satire, moral trails in children's literature, features of
harmony “Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимиз бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз” [1]. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг республика маданий ҳаётида ўзига хос маънавий муҳит майдонга келди. Мустақиллик даври болалар шеъриятида Анвар Обиджоннинг юмористик шеърлари ҳам ўзига хос. Шоирнинг “Ака-укалар”, “Велосипед бузилганда”, “Лагерда”, “Ҳа ҳуркмайсан-а”, “Кумуш ковушча”, “Ғамхўрлик”, “Оймомони ўғирлаш”, “Пуфакфуруш”, “Фатҳилланинг куркаси” каби шеърлари шу жиҳатдан характерлидир. Шоир ҳар бир шеърида болалар руҳий-маънавий дунёсига хос бирор-бир кулгили детални топади ва уни поэтиклаштириб, бола руҳиятининг юмористик тасвирини ифодаловчи манзарага айлантиради. Бола руҳияти билан ушбу манзара ўртасидаги номутаносиблик эса қувноқ, беғараз ва самимий кулгини ҳосил қилади. Масалан, “Велосипед бузилганда” шеърида юз-қўлини мой қилиб гайка бураётган Сотимбойнинг аҳволи қуйидагича чизилади. Юз қўлини Қилиб мой, Гайка бурар Сотимбой. Кулиб боқар Сотимга, Таги кўчган Ботинка. (“Баҳромнинг ҳикоялари”, 8). Сотимнинг ўйинқароқлиги, велосипедни тиндирмасдан миниши оқибатида унинг бузилиши-ю, Сотимбойнинг мойга ботиб уни тузатиши — булар барчаси “таги кўчган ботинканинг Сотимга кулиб қараши” характерли манзара детали орқали ҳажвий мазмун билан бойитилган. Бу ўринда таги кўчган ботинканинг гўё “кулиб” қараганга ўхшатилиб жонлантирилиши шеърнинг поэтик мазмунини кучайтиришга хизмат қилади. “Исёнкорлик, чорловчанлик, олишқоқ фалсафа, теран мушоҳада шеърият кемасининг елкани учун йўлчи шамол вазифасини ўтайди, шиддатига шиддат қўшади, – деб ёзади Анвар Обиджон бадиий маҳорат тўғрисида. – Аммо бу шиддат кўп сонли “оддий шеърхонларни ўзига элтувчи унсурлар – сўзлар шираси, тасвир нафосати, ифода назокати ила уйғунлаша олмас экан, шеър қуруқшоқланиб қофиялаштирилган наср тусига киради, таъсир доираси тораяди” [2]. Анвар Обиджон шўх, қувноқ болалар руҳиятини теран ҳис этадиган ва, энг муҳими, ушбу ҳолатни поэтик маҳорат билан тасвирлаш салоҳиятига эга шоир. “Фатхулланинг куркаси” шеърида шу хусусият яққол сезилиб туради. Шеърда укасининг: “Фатхулланинг куркаси қувди”, деган шикоятини эшитган Нор шундай хулосага келади: Ғижиниб мушт тугди Нор: – Боплаб қасос оламиз. Куркани … Йўқ, яхшиси, Фатхуллани соламиз. (“Баҳромнинг ҳикоялари”, 10). Кўриниб турибдики, Нор табиатига хос бўлган уришқоқлик иллати унинг ўз тилидан фош қилинмоқда. Қ. Ўтаев ва Анвар Обиджон услубига хос бўлган бундай ихчамлик, тасвирда юмор ҳосил қилувчи бадиий деталь, диалогик нутқ ва образлардан фойдаланиш маҳорати С. Иноятов, З. Исомиддинов, Н. Абдусаломов, Н. Душаев каби ёшлар ижодида ҳам бўй кўрсатиб, асосий ифода усулига айланиб бораётгани 80–90-йиллар болалар шеъриятининг камолотидан далолат беради. Жумладан, С. Иноятовнинг “Футбол тўпи”, “Ҳашарчи-ошарчилар”, “Ҳол” шеърларида болалар табиатида учраб турадиган айрим қусурларнинг бадиий деталлар орқали очиб берилганини кузатиш мумкин. “Ҳашарчи-ошарчилар” шеърида болаларнинг Нури бувининг уйини лойсувоқ қилиб беришлари, бунинг эвазига буви ҳолва, майиз, Ҳол бува эса олма билан меҳмон қилгани тасвирланади. Шоир бу ўринда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling