Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6/2021
Download 249.21 Kb. Pdf ko'rish
|
8. Istiqlol davri bolalar hajviy she\'riyatida lirik subyekt va kechinma tabiatining yangilanish omillari.
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6/2021
248 Касалликни мен Қочирай сиздан! Хурсанд бўласиз Ҳамшира қиздан! (“Ҳовли тўла болалар”, 46). Кўриниб турибдики, Тўхтахон Раҳимова шеърда кичкинтойларнинг руҳий оламини ғоят нозик идрок этган ва уни табиий соддалик билан тасвирлай олган. Юқоридаги кузатишларда шоирларимиз томонидан бевосита болаларнинг юмористик образларини яратишга оид изланишлари таҳлилга тортилди. Бироқ бу борада ўзига хос ютуқлар билан бирга, болалар руҳиятини юмористик оҳангларда тўлақонли очиб беролмайдиган шеърлар ҳам оз эмас. Болалар эсини танигандан бошлаб, теварак-атрофдаги муҳитга қизиқиб қарайди. Унинг сирларини, умуман, ҳаёт ҳақиқатини билишга интилади. Бу интилиш бора-бора тақлидчиликни туғдиради. Дарҳақиқат, яхшиликка тақлид қилиш фойдали. Аммо тасвирда шартлиликка етарли эътибор бермаслик лирик қаҳрамон хатти-ҳаракатига китобхонни ишонтирмайди. Умуман олганда эса 80–90-йиллар болалар шеъриятида юмористик образ яратишда муайян ютуқлар қўлга киритилди. Болаларнинг маънавий оламини юксалтирадиган, эстетик дидини шакллантиришга хизмат қиладиган кўплаб юмористик шеърлар яратилди. Юқоридаги кузатишлардан қуйидагича хулосалар чиқариш мумкин. 80–90-йиллар болалар шеъриятида сатирик образ яратишда ижодкорлар, энг аввало, кундалик турмушда мавжуд бўлган баъзи бир иллатларни кулги воситасида фош қилиш орқали уларнинг сатирик қиёфаларини яратдилар. Бунда болалар шеъриятига миш-миш, ғийбат, чақимчилик, очофатлик, дангасалик каби кўплаб салбий одатлар асос бўлиб хизмат қилди. Айни чоғда, ўзбек болалар сатирик шеъриятида ҳажв тиғини ижтимоий-маънавий ҳаётдаги муаммоларга қаратиш орқали ижодкорлар сатирик образ қиёфасини, унинг яшаш фалсафаси моҳиятини очишга ҳаракат қилганларки, бу хусусият ўзига хос эстетик тамойилга айланган. Шоирлар иллатларни фош этишда реалистик тасвир билан бир қаторда рамзий-мажозий образларга ҳам мурожаат қилиш билан ҳаётдаги иллатларнинг туб моҳиятини очишга интилдилар. Бу типдаги шеърларда реал ҳаёт манзаралари билан поэтик кўчимлар ўзаро уйғунлашиб, бетакрор бадиий топилмалар яратилди. Болалар феъл-атворидаги иллатларни фош этишда кичкинтойлар адабиётининг тарбиявий моҳиятидан келиб чиққан ҳолда кўпроқ уларнинг ўзини-ўзи фош этиш ҳамда кулгига қўйиш санъатидан фойдаланилди. Бу хусусият эса бадиий асарларнинг таъсирчанлигини оширган. Ижодкорлар халқ оғзаки ижоди анъаналаридан, шунингдек, содда, самимий, сермаъно фикрларни табиий халқона қофияга солиб, сатирик кулги яратишга эришдилар. Шу усулда ножўя ҳолатларни келтириб чиқарган сабабларга китобхон диққати қаратилди. Кўп ҳолларда ҳукм-хулоса чиқариш китобхонга ҳавола этилди. Бундай эстетик тамойил ҳам ушбу давр ўзбек болалар шеърияти равнақига ижобий таъсир кўрсатди. Ўтган асрнинг 80–90-йилларида яратилган кўплаб юмористик шеърларда болалар феъл-атворидаги нуқсонларни очишда шоирлар улар дуч келган табиий ҳолат ва вазиятлар тасвиридан, ўз-ўзини фош этиш санъатидан, халқ жонли тилидаги образли ифода ва иборалардан унумли фойдаланганларини кўриш мумкин. Бу даврдаги сатирик ва юмористик шеърларда шоирлар ўзлари тасвирлаётган манзарага гўё “бетараф” туриб, қаҳрамон хатти-ҳаракатлари тасвири воситасида кулги ҳосил қилишга эришдилар. Кулгили ҳолатга тушиб қолган қаҳрамон ўқувчини ўйлашга, фикр юритишга ундайди. Болалар шеъриятида қўлланган ихчам диалогик нутқ, пухта композиция, халқона қофия – буларнинг барчаси ҳажвий образлар яратишда самарали натижалар берди. Тасвирда шартлиликка етарли эътибор бермаслик эса айрим ижодкорлар яратган лирик қаҳрамоннинг ҳаётийлигига путур етказган. Download 249.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling