Асосий қисм. Butternut қовоқ навининг ҳар хил экологик омиллар таъсирида ўсиши
Butternut қовоқ нави вегетация даври 85-100 кунни ташкил қилиб, иссиққа чидамли.
Пишгани сари тўқ сариқ ранга киради ва тўйимли, ширин таъмга эга. Butternut қовоқ навини
1944 йилда Massachusets штати Charlz Legg stov томонидан ишлаб чиқилган. Таркиби А, С, В
6
ва Е витаминларга, калий ҳамда магний минералларига бой. Ушбу навни етиштириш Хоразм
воҳаси тупроқ иқлим шароитида илк маротаба тажриба синов тариқасида ўтказилди.
Дала тажрибалари 2017-2019 йилларда Хоразм вилояти Урган тумани Хайват қишлоғида
жойлашган Урганч Давлат университети тажриба хўжалигидаги ер майдонида олиб борилди.
Бунда қовоқнинг янги Butternut қовоқ нави 3 хил муддатда апрель ойининг 10-20-30 кунлари,
220х70
2
х70,
220х80
2
х70,
220х100
2
х70 кўчат қалинликда, минерал ўғитлар N-150, P-120, K-90 ва N-
200, P-140, K-120 қўлланилиб, 4 такрорланишда, бир уяга 4 та уруғ экилган. Биринчи муддат
10 апрелда экилган қовоқ уруғлари орадан 9-14 кун ўтгач, 19-24 апрель кунлари, иккинчи
муддатда 20 апрелда экилган қовоқ уруғларида эса бу кўрсаткич 2-3 кунга тезлашиб, орадан
7-9 кун ўтгач, 27-29 апрель кунлари ва учинчи муддатда 30 апрелда экилган қовоқ уруғлари
орадан 4-6 кун ўтгач, 4-6 май кунлари уруғлар униб чиқиб, биринчи ва иккинчи муддатга
нисбатан тезлашган.
Дастлабки чин барглар ниҳоллар пайдо бўлгандан бошлаб экиш муддатига кўра 6-8
кундан кейин биринчи чин барг, сўнгра 5-6 кун оралаб иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи
чин барглар ҳосил бўлган. 10 апрелда экилган қовоқларда 25-30 апрелда, 20 апрелда экилганда
3-7 майда, 30 апрелда экилганда эса 10-14 майда чин барглар ҳосил бўлди.
Экиш муддатларига кўра Butternut қовоқ навида 30-40 кундан кейин дастлабки ғунчалар
ҳосил бўлиши билан бирга палак ёзиши ва гажаклар ҳосил бўлиши бошланди. Палакларининг
шохланиши эса моноподиал тарзда бўлади, яъни ўсимлик пояси учки куртакнинг ўсиши
Do'stlaringiz bilan baham: |