Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


-расм. “Авесто”да қайд этилган жиноят турлари


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

1-расм. “Авесто”да қайд этилган жиноят турлари 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
87
бўлган [6,106]. Бундан кўриниб турибдики, Мовароуннаҳрдаги фиқҳ мактаблари ўз анъанаси 
ва қоидасига эга бўлган.
Ҳанафий мазҳаби доирасида маҳаллий одатлар, удумлар ва ҳуқуқий тасаввурларни 
юзага чиқариш қорахонийлар давридаги фақиҳларнинг хизмати катта бўлди. Ҳанафийлар 
удумлари учинчи даражали мужтаҳидлар даражаси (мужтаҳиди мутлоқ; учинчи даражали 
мужтаҳид – Ҳанафий мазҳабининг кўзга кўринган биринчи уч нафар нуфузли уламоси: Абу 
Ҳанифа, Абу Юсуф ва аш-Шайбоний асарларида – фикр бўлмаганда, қарор (фатво)лар мумкин 
бўлган фақиҳларга айтилган)га қорахонийлар даврида яшаб ижод қилган олти йирик фақиҳни 
киритадилар. Булар: 1) Шамс ал-Аимма ал-Ҳалвоний, 2) Шамс ал-Аимма ал-Сарахсий (1096-
97-йилда вафот этган), 3) Фахр ул-Ислом ал-Паздавий (Баздавий), 4) Ифтихор ад-дин ал-
Бухорий (1147-48-йилда вафот этган), 5) Бурҳониддин Муҳаммад бин Аҳмад ал-Бухорий 
(1174-75-йилда вафот этган), 6) Фахриддин Хасан ибн Муҳаммад ал-Ўзгандий (1196-йилда 
вафот этган)лардир. Уларнинг қанчалик йирик фақиҳ олим бўлганликлари “исломнинг 
фахри”, “диннинг далили”, “диннинг ифтихори” каби унвонларидан ҳам кўриниб турибди 
[6,108]. 
XIII-XIV асрларда Ўрта Осиё ҳудуди мўғуллар томонидан истило қилинди. Бу даврда 
маданий бойликлар, мадраса ва кутубхоналар йўқ қилинди. Амир Темурнинг сиёсий саҳнага 
келиши ҳамда мустақил давлат барпо этиши Ўрта Осиё халқларининг мўғул истилосидан, 
ички ўзаро низолардан қутулишига олиб келади. 
ХV асрда темурийлар даврида буюк Амир Темур томонидан давлат сиёсати асосини 
ташкил этувчи қонунлар мажмуаси “Темур тузуклари” [1,24] яратилди. Мазкур манбада 
давлат ва жамиятни бошқариш, давлат ҳамда қўшиннинг таркибий тузилмаси, турли, хусусан, 
фавқулотда вазиятларда қарорлар қабул қилиш тартиби (машварат, маслаҳат), солиқ тизими, 
аҳолини ижтимоий муҳофазалаш масалаларининг ҳуқуқий ечимлари ўз ифодасини топган.

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling