XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________
21
оқибатида бола кеч юра бошлашини ҳам қайд қиладилар.
Бизга маълумки, ўзбек ва тожикларда қиз болалар ёшлигидаёқ уй юмушларини
бажаришган. Наливкинларни кайд қилишларича Фарғона водийсида қизлар 8-9 ёшларда ип
йигириш ва тикишга ўргатилган. 9-10 ёшли қизлар эса катталар каби сочларини майда ўриб,
дўппи ўрнига рўмол ўраб юрганлар. [ 5; С.190-191] Улар айнан шу ёшдан паранжи ёпиб
юрушлари лозим бўлган. Бу эса қизларни шу ёшда болоғатга етганлигини билдирган.
Бугунги кунга қадар Марказий Осиё халқларининг оилавий урф-одат ва маросимлари
этнографлар томонидан анча яхши ўрганилган. Бу масалага бағишланган қатор илмий ишлар
нашр қилинган. Таъкидлаш жоизки, бу масала билан шуғилланган тадқиқотчиларнинг
аксаряти, албатта, эр-хотин Наливкинларнинг китобига мурожаат қилганлар. Чунки, унда
ўзбекларнинг оилавий урф-одат ва маросимларига оид жуда қимматли этнографик
маълумотларни топиш мумкин. Масалан, китобнинг алоҳида бир бўлими совчилик удуми ва
никоҳ билан боглиқ урф-одатларни тавсифига бағишланган.
Наливкинларни ёзишларича маҳаллий аҳоли одатда қиз болаларни 13-15 ёшларида
турмушга берганлар. Маълумки, ўтмишда жуда кўп халқларда никоҳ тузилишининг асосий
шарти келиннинг ота-онасига қалин тўлаш бўлган. Бу одат хақида Наливкинлар ҳам ўз асарида
тўхталиб, XIX асрнинг
80 йилларида Фарғона водийсининг шаҳар жойларида қалин
асосан пул билан, қишлоқ жойларида эса чорва ва буғдой билан тўланганлигини ёзадилар. [ 5;
С.202]
Бундан ташқари муаллифлар Фарғона водийсининг ўтроқ аҳолиси хақида гапириб, ота-
онаси ўта камбағал бўлган хонадоннинг қизи ёки етим қиз 12-15 руб. миқдордаги қалинга ҳам
турмушга узатилганлигини, айни вақтда бой савдогарларда қалин миқдори бир неча рублни
ташкил қилишини айтиб ўтадилар. [ 5; С.201-202]
Шунингдек, китобда қалин ва уни тўлаш вақти, миқдори, таркиби ва шартлари билан
боғлиқ маълумотлар келтирилган. Ўтмишда халқимизда кенг тарқалган одатлардан яна бири
- “бешик кети” одати хақида ҳам муаллифлар тўхталиб ўтганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |