Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet115/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

Материал ва методлар. Тадқиқот ишлари 2020-2022 йилларда Ўзбекистоннинг 
Фарғона водийси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида олиб борилди. 
К.И.Скрябиннинг [12] тўлиқ гельминтологик ёриб кўриш усулида 49 та итнинг ичаклари 
(Қорақалпоғистондан - 28, Фарғона водийсидан - 21), 132 бош итнинг фекалийси 
гельминтокопрологик текширилди (Қорақалпоғистондан - 76, Фарғона водийсидан - 56). 
Итларнинг ингичка ичакларини ёриб кўришда ҳайвонларнинг жинси, ёши, озиқланиш тури ва 
яшаш шароитлари ҳисобга олинган. Ҳайвонлардан олинган фекалий намуналари махсус 
пластик идишларда лабораторияга етказилди. МБИ биологик микроскопи ёрдамида х10, х40 
марта катталаштириш орқали микроскопия амалга оширилди. Тадқиқотдан сўнг, материал 
намуналари 1,5 атм босимда 2 соат давомида автоклавда дезинфекция қилинди. 
Гельминтларнинг тур таркибини аниқлашда К.И.Скрябин, А.М.Петров [13], Д.П.Козлов [5] 
аниқлагичлари ва монографияларидан фойдаланилди. Фекалий намуналари кетма-кет ювиш, 
Фюллеборн усуллари орқали текширилди. 
Зарарланиш даражаси (Х) 1 грамм фекалийда ВИГИС ҳисоблаш камераси ёрдамида 
формула бўйича анниқланди: 


85
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
 
Х = К/3 × 38, 
Бу ерда К – ҳисоблаш камераси катакчасидаги нематода тухумлари сони; 3 – металл 
халқа ёрдамида стакандаги суюқлик юзасидан олинган томчилар сони; 38 – стакандаги 
суюқлик юза майдонини ёпувчи металл халқалар сони. 
Тадқиқот натижалари. Гельминтологик ёриб кўрилган 49 та итдан Tохоcаrа cаnis 
Werner (1782) нематодаси билан зарарлангани 26 та (53,1%) бўлиб, инвазия интенсивлиги 
11,2±0,6 нусхани ташкил этади. 132 бош итни гельминтокопрологик текшириш натижасида, 
уларнинг 31,7% (қишлоқларда - 16,2%, шаҳарда - 43,6%) токсокароз билан касалланганлиги 
аниқланди. Токсокаралар билан итларнинг зарарланишининг ёшга боғлиқлиги аниқланди, 
яъни 6 ойгача - 52%, 6 ойдан 1 ёшгача - 31%, 1 ёшдан 3 ёшгача - 17,6%, 3 ёшдан юқори - 1,4%. 
Итларда токсокароз эркакларда (49,7±3,2%) урғочиларга (40,3±2,4%) қараганда кўпроқ қайд 
этилди. 
А.Г.Михин [7] маълумотлари токсокароз билан зарарланган катта ёшли итларда 
ҳужайрали ва гуморал омилларга асосланган, дастлаб Tохоcаrа cаnis личинкаларининг 
экскретор-секретатор антигенлари томонидан намоён бўладиган, интенсив ностерил 
иммунитет шаклланишини кўрсатади. Муаллиф бир ойдан олти ойгача бўлган кучукчаларда 
токсокара билан зарарланишнинг юқори даражасини, қўзғатувчининг трансплацентар йўл 
билан ўтиши ва онтогенетик жиҳатдан шаклланмаган иммунитетнинг натижаси деб 
ҳисоблайди. 
Tохоcаrа cаnis билан итларда зарарланишнинг мавсумий динамикаси бўйича ўтказилган 
тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳайвонларда зарарланиш йилнинг барча фаслларида юқори 
бўлади. Итларнинг жинсий вояга етган Tохоcаrа cаnis нематодаси билан зарарланиши қиш, 
баҳор, ёз ва куз ойларида бироз фарқ қилади, яъни 11,1 дан 37,9% гачани ташкил қилади (1- 
жадвал). Ёз ойларида нематодалар билан зарарланиш максимал даражага етади (28,0±1,7 – 
Фарғона водийсида, 37,9±2,5 % - Қорақалпоғистонда). Кузда инвазия бироз камайди 
(23,8±1,3% ва 26,9±0,9%). Қиш мавсумида бу кўрсаткич водийда 11,1±0,8%, шимоли-ғарбда 
13,6±0,8% ни ташкил қилади, баҳорда эса зарарланиш даражаси мос равишда 21,1±1,3% ва 
23,8±1,8 га ошишини кўришимиз мумкин. Бинобарин, йилнинг барча фаслларида, айниқса 
ёзда Tохоcаrа cаnis нематодаси билан итларнинг юқори зарарланиши аниқланган (1-расм). 
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ушбу инвазияда эпизоотик жараённинг кечиши 
маълум бир қонуният асосида амалга ошади, бу бошқа тадқиқотчилар томонидан олинган 
маълумотларга тўллиғича мос келади [7, 14]. 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling