87
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022
иқлим шароитлари маълум даражада Tохоcаrа cаnis тухумларининг ташқи муҳитда
ривожланишини таъминлайди.
35
30
25
20
15
10
5
0
Баҳор
Ёз
Куз
Қиш
1-
расм. Ўзбекистоннинг турли худудларида итларнинг Tохоcаrа cаnis нематодаси билан зарарланиши
мавсумий динамикасининг ўртача кўрсатгичи
Шу сингари тадқиқотлар бўйича адабиётларни таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, уй
итларида токсокароз инвазияси бошқа ичак гельминтозлари билан солиштирганда учраш
частотаси бўйича биринчи ўринни эгалллайди, аммо инвазия интенсивлиги ҳар хил бўлади [1,
6, 7, 14].
Шуни таъкидлаш керакки, итлар токсокариози қишлоқ ва шаҳар шароитларида тиббиёт
ва ветеринария нуқтаи назаридан жуда муҳим аҳамиятга эга. Паразит одамлар ўртасида ҳам,
айниқса болаларда Tохоcаrа личинкалари кузатилади. Инвазиянинг манбаи уй ва дайди итлар
ҳамда токсокара тухумлари билан ифлосланган атроф-муҳит объектлари ҳисобланади [4, 9].
Ўзбекистоннинг Фарғона водийси ва Қорақалпоғистон худудларида итларнинг Tохоcаrа
cаnis нематодаси билан касалланишининг эпизоотологияси, мавсумий ва ёшга оид
динамикасини ўрганиш натижалари илмий асосланган даволаш-профилактика тадбирларини
оптимал муддатларда ташкил этиш ва амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Хулоса. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистоннинг Фарғона
водийси ва Қорақалпоғистон ҳудудларида токсокароз инвазияси ўчоқлари мавжуд. Ушбу
инвазия зооантропоноз характерга эга бўлиб, худудларда жиддий тиббий-ветеринар
муаммоларни туғдиради. Уй йиртқич ҳайвонларини ўз вақтида лаборатория диагностикаси,
терапевтик ва профилактик дегельминтизацияси ўтказиб туриш, шаҳар ва қишлоқ
ҳудудларининг Tохоcаrа cаnis нематодасининг инвазион элементлари билан ифлосланиш
хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |