Мавзунинг долзарблиги. Жаҳонда юқори самарали ва комплекс таъсирга эга биологик
фаол моддалар ва стимуляторлар синтез қилишнинг шароитларини оптималлаштириш бўйича
кўплаб изланишлар олиб борилмоқда. Гетероатом тутган лигандлар билан комплекслар синтез
қилишда, марказий ионга лигандларни координацияланиши ва улар билан ҳосил қилган боғ
табиати ҳамда ушбу бирикмаларнинг физик-кимёвий ва биологик хоссаларини аниқлаш
долзарб масала ҳисобланади.
Бир қатор ишларда [1, 2] муаллифлар томонидан тизолнинг янги ҳосилалари ва улар
асосида кўп сондаги Co(II), Ni(II), Cu(II), Cr(III) комплекс бирикмалари синтез қилинган.
Олинган бирикмалар турли физик- кимёвий усуллар жумладан, элемент таҳлили , ИҚ, ПМР,
13
С,
1
Н ЯМР спектроскопияси, электрон ва УФ- спектроскопия ёрдамида тадқиқ қилинган[3,
4, 5]. Ишда синтез қилинган комплексларнинг термогравиметрик хоссалари ўрганилган. Барча
синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг тузилишлари рентген структуравий таҳлил
ёрдамида аниқланган ва металл билан координацияланиш тиазол халқасининг эндоциклик
азот атоми орқали амалга ошиши кўрсатилган. Бунда тиазол ҳосилалари ўзининг табиатига
қараб ҳам моно-, ҳам бидентатликни намоён қилади. Кобальтнинг сульфотиазол билан
комплекс бирикмаси фунгицид хоссаларига эга бўлиши аниқланган.
Кадмий(II) тузлари билан тиазин, тиозолин ва пирозол органик лигандли комплекслари
синтез қилинган. Бунда S - ва N- сақловчи лигандлар билан 6 та кадмий(II) комплекслари
синтез қилинган. Синтез қилинган комплексларининг геометрик тузилиши аниқланган ва
лиганднинг ўлчами координацион бирикманинг геометрик тузилишига боғлиқлиги
ўрганилди. Синтез қилинган комплексларнинг монокристаллари тузилиши ИҚ ва рентген
структуравий таҳлиллар асосида исботланган [6].
10
5
Do'stlaringiz bilan baham: |