Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet142/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
 
Кальций тузлари 2-меркаптобензтиазол ва фенантролин билан комплекслари синтез 
қилинган. Кристаллографик усуллар ёрдамида комплекс тузилиши аниқланган. Бу синтез 
қилинган комплекс бактериялогик хусусияти ўрганилди ва антибактериал дори воситаси 
сифатида тавсия этилди [7]. 
Тажриба қисми. Кобальт(II) нинг 2-меркаптотиазолин (L) комплексини синтез қилиш 
учун 0,013 моль 2-меркатотиазолин лигандни калий гидроксиднинг тўйинган эритмасида 
эритилди. Реакцион аралашма аралаштириб турган ҳолда 0,0065 моль кобальт(II) хлориднинг 
эритмасидан қўшилди. Олинган реакцион аралашма 0,5 соат давомида магнитли 
аралаштиргичда аралаштирилди ва чўкмага тушиш учун тиндириб қўйилди. 24 соатдан кейин 
чўкма Бюхнер воронкасида вакуум остида фильтрлаб олинди. Олинган чўкма дистилланган 
сув билан бир неча марта ювилди ва қуритиш шкафида доимий массага келгунча қуритилди. 
Олинган чўкма массаси 1,7478 г ва унуми 68,8% ни ташкил қилди. 
Синтез қилинган бирикмаларнинг хоссаларини ўрганишда рентген-флуоресцент 
(Япония, Rigaku NEX CG EDXRF) ва SEM-EDX (Zeiss, Germany) усулларида ёpдaмидa 
аниқланди. Олинган комплексларнинг таркибини аниқлаш мақсадида сканирловчи электрон 
микроскоп-энергия дисперцион ҳамда рентген флуоресцент таҳлил амалга оширилди. Синтез 
қилинган бирикмалар таркибидаги металл, углерод, азот, олтингугурт ва кислороднинг масса 
улушлари аниқланди. Металл:олтингугурт нисбатлари таҳлили қилиниб металл:лиганд 
нисбатлари аниқланди. 
1 – расм. [Со(L)

(H
2
O)
2
]нинг рентгенофлуоресцент спектри 


106
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
Олинган натижалар таҳлили. Маълумки, ҳозирги вақтда квант кимёси кўплаб 
ҳисоблашлар натижалари билан биокимёвий, материалшунослик ва бошқа фундаментал ҳамда 
амалий масалаларни ечиш имконини берадиган усул ҳисобланади. 
Квант кимёвий методлар нафақат алоҳида молекула тизимининг ҳусусиятларини 
ҳисоблаш, балки танланган молекулалар синфларига хос бўлган умумий қонуниятларни 
аниқлаш, кимёда мавжуд бўлган қонуниятларни асослаш имконини беради. Шу билан бирга, 
уларнинг умумий қонуниятларга таъсири, боғлиқлигини ўрганиш имконини беради. 
Лигандлар молекуласининг мумкин бўлган координация марказлари ва координацияланиш 
имкониятлари, энергетик, геометрик ва электрон параметрларини ҳисоблаш учун квант 
кимёвий ҳисоблашлар ўтказилди. Квант кимёвий ҳисоблашлар Gaussian 09W, Gauss View 
6.0.16 ва Avagadro 1.1 дастурларидан фойдаланилган ҳолда олиб борилди. 
2-расмда 2 меркаптотиазолиннинг молекуласи геометрик тузилиши, зарядлар ва МЭП 
тақсимланиши тасвирланган. Бунга кўра донор атомлардаги зарядларнинг қиймати бўйича 
гетероциклик молекуласидаги энг юқори манфий заряд циклдаги азот атомида (-0.301 еВ) 
аниқланганлиги кўринади. 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling